Туркманистон мудофаа ва миллий хавфсизлик вазирларига танбеҳ бериш сабаблари эълон қилинди
(last modified Mon, 27 Jan 2020 12:24:47 GMT )
Январ 27, 2020 17:24 Asia/Tashkent
  • Туркманистон мудофаа ва миллий хавфсизлик вазирларига танбеҳ  бериш сабаблари эълон қилинди

Ашхабод ОАВ такфирий ва террористик гуруҳларга Туркманистон фуқаролари қўшилишининг олдини олишда қобилиятсизлик зоҳир этагнини мамлакатнинг миллий хавфсизлик вазирининг танбиҳ олишининг асосий сабаби деб эълон қилди.

Туркманистон президенти ва Туркманистон қуролли кучлар бош қомондони Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакат миллий хавфсизлик кенгашининг охирги йиғилишида миллий хавфсизлик вазири Яйлим Бердиевни Афғонистонда фаолият олиб бораётган террористик гуруҳларга туркман фуқароларининг қўшилишида қобилиятсизлик зоҳир этгани учун миллий хавфсизлик вазири симматидан бушатди. 

Туркманистоннинг 64 яшар президенти ушбу ўлканинг мудофаа вазири Бегенж Қундоқбоевни ҳам 228 нафар турманистонликларга хизмат кўрсатиш муддати тугаган карталарни сотиш жараёнида  алоқадор экани учун танбиҳ берди. 

Президент танбеҳ берган Туркманистоннинг баланд мартабали ҳар иккала ҳарбий расмийлари бундан олдин Туркманистоннинг чегара ишлари ва мудофаа вазирлигида фаолият олиб борган эдилар. Бироқ, бу арсаларда пассив фаолият олиб боришди. Ашхобод давлатига тегишли ташкилотларни бошқариш ва назорат қилишда қобилиятсизлик кўрсатиш ва Туркманистон фуқароларига аҳамият қаратмаслик каби айбловларни қуйиш шундан далолат берадиким, Туркманистоннинг баланд мартабали расмийлари миллатчилик шиорларини эълон қилиш зимнида, ўз мамлакатларининг тақдирига мутлақо аҳамият қаратишмайди.

Ашхабодниннг айрим ахборот манбалари нашр этган ўз хабарларида, Афғонистон давлатининг масъуллари террористик ва такфирий гуруҳларга туркман фуқароларининг қўшилиш масаласини Яйлам Бердиевга етказардилар, аммо Туркманистон миллий хавфсизлик вазири бу масалага жавобан етказилган хабарларни сохта ва нотўғри деб талқин этарди,- деб таъкидлади.

Бироқ, Ашхабод давлатининг бундай расмийларига ижтимоий оғир вазъиятни ижод этиш ва коррупцион расмийларнинг мол-мулкини мусодара қилиш каби порахўрликка нисбатан Туркманистон президентининг босим ўтказишига қарамай бу жараённинг давом этиши ҳамда Туркманистон президенти ва қуролли кучларнинг бош қомондони фармонларига аҳамият қаратмаслик турли шак-шубҳа ва саволлар тўғдиради.

Милодий 2018 йили июн ойида Туркманистон мудофаа вазири лавозимига тайинланган  Беганжгун Доғдиев ҳам  3000 минг доллар ивазига мамлакатда ҳарбий хизматга даъват қилинадиганларга хизмат муддати тугаган карталарни сотди.

Ҳарбий кучларда, айниқса юқори лавозимларда бўлган рамийларнинг порахўрлиги миллий ўзлик ва ғурурнинг йўқлигидан дарак беради.

Туркманистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида давлат расмийларини қайта-қайта алмаштириш  масаласида машҳур бўлган. Ўтган бир неча йил давомида Ашхабод давлатининг баланд мартабали расмийларини алмаштиришнинг асосий сабаби туркман амалдорлари ва сиёсатчиларининг ўз вазифаларини бажаришда қобилиятсизликлари ва ўз мансабларидан сўистеъмол қилиш деб эълон қилинган эди.

Туркманистон президенти билан келишолмаслик, эълон қилинган дастурлардан орқага қолиш ва ўз назоратлари остида бўлган мажмўаларни бошқариш учун ягона дастурнинг йўқлиги Туркманистон президенти давлат ҳайатининг янги аъзоларини тайинлашининг бошқа сабабларидан эди. 

Юржия Дейли Манитор ўзининг 101 сонида Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Жон Доллининг ёзган бир моқоласини нашр этиб, сиёсий ўзгаришлар сояси остида валюта маблағлари инқирозларини эътиборга олиб, Туркманистондаги иқтисодий вазъиятни таҳлил этди. Бу эксперт ўз мақоласида шундай ёзади: "Туркманистон каби яккаланиб қолган ва ёпиқ бир мамлакатдан иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни тўплаш осон иш эмас ва Ашхабоднинг авторитар давлати доим жамиятга муаммоларни бошқача ранг-тус беради. Ҳолбуки, мамлакатнинг ташқарисида бўлган оппозицион гуруҳлар бундай жилвалантиришни бошқача тасвир этишади"

Ҳақиқат шундаки, нафақат Туркманистонда, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлардаги давлат идораларида коррупция масаласи оддий бир ҳолатга айланиб қолган. Бунга қарамай маданий ва иқтисодий ривожланишнинг монеаси сифатида ушбу ҳодиса билан қарши курашиш учун бу ҳавзадаги, жумладан Туркманистон  давлат расмийларининг ягона йўли бу давлат мансабларидан амалдорларни четлантириш,истеъфога чиқариш ва танбеҳ бериш каби натижасиз сиёсатларни қўллашдан иборат бўлиб қолган халос.