Ўзбекистон президенти Туркманистонга сафар қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97528-Ўзбекистон_президенти_Туркманистонга_сафар_қилди
"Аваза" миллий туризм зонасининг Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юзма-юз мулоқоти ва расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди
(last modified 2025-08-23T08:40:04+00:00 )
август 22, 2025 17:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Туркманистонга сафар қилди
    Ўзбекистон президенти Туркманистонга сафар қилди

"Аваза" миллий туризм зонасининг Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юзма-юз мулоқоти ва расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди

Спутник сайтининг хабар қилишича, учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йил бошидан буён давлатлар орасидаги товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Февраль ойидан эса мамлакатлар ўртасида эркин савдо режими амал қилмоқда, пойтахтларда савдо уйлари фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги каби соҳаларда қатор кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шу йилда "Шовот – Тошовуз" савдо зонасини ишга тушириш бўйича ишлар якунланмоқда.

Музокараларда, шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссиялар ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини, шунингдек қатор маданий тадбирларни самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак еттинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шу маънода "Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги музокаралар муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатгига сафар қилди.

Мирзиёев Турманистонда