Туркманистонда Мирзиёев, Алиев ва Бердиммуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди
-
Туркманистонда Мирзиёев, Алиев ва Бердиммуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди
Туркманистоннинг "Аваза" миллий туризм зонасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таянитб Спутник сайтининг хабар қилишича, савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Уч давлатнинг улкан транзит салоҳиятини тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон президенти амалдаги ва истиқболли йўлакларнинг туташуви Хитойни мамлакатларимиз ҳудудлари орқали Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа билан боғлайдиган барқарор ва самарали трансқитъавий йўналишни шакллантириш имконини беришига ишонч билдирилди.
Янги юк оқимлари, энг аввало, Озарбайжон, Туркманистон ва Ўзбекистон инфратузилмасидан самарали фойдаланишни таъминлаши қайд этилди.
Ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш, шу жумладан, Боку ва Туркманбоши портларида замонавий логистика инфратузилмасини яратиш, келишилган тариф сиёсатини юритиш, тартиб-таомилларни рақамлаштириш ва юклар назоратини таъминлаш масалаларни ишлаб чиқишга киришиш таклиф қилинди.
Ўзбекистон асосий бозорларга бизнес учун энг қисқа ва манфаатли чиқишни таъминлаш мақсадида юк ташиш тарифларини ўзаро асосда пасайтиришга тайёрлиги билдирилди.
Саъй-ҳаракатларни бирлаштириш логистика инфратузилмасини ривожлантиришда донор давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш имкони очилиши таъкидланди.
Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юкларни ташиш учун ўз паром қувватларини яратишдан манфаатдорлиги билдирилди.
Кооперацияни чуқурлаштириб, энергия ресурсларини учинчи мамлакатларга экспорт қилиш йўлакларини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
Бу борада Европага "яшил" энергия етказиб беришни ташкил этиш лойиҳаси истиқболли экани таъкидланди.
Анъанавий углеводородлар борасида Каспий шельфида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва конларни ўзлаштириш соҳасида ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш таклиф этилди.