Ўзбекистон президенти Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
(last modified Tue, 28 Jan 2025 10:20:53 GMT )
Январ 28, 2025 15:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди

Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов навбатдаги Ўзбекистон ва Туркманистон сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Спутиник сайтининг Ўзбекистон презиенти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилда 1,1 миллиард доллардан ошди. "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси биргаликда барпо этилмоқда.

Саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва сувдан фойдаланиш соҳаларида яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом эттирилмоқда. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

“Тошкент шаҳрида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "Hakyda göwheri" ("Тафаккур гавҳари") номли янги китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти ўтказилгани учун Туркманистон раҳбарияти номидан Ўзбекистон етакчисига чуқур миннатдорлик изҳор этилди”, — дейилган хабарда.

Қуйидагиларга эътибор қаратилди:

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг янги кенг қамровли кун тартибини шакллантириш;

бўлажак олий даражадаги ташрифлар;

минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга тайёргарлик кўриш.

Шунингдек, халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.