Аср муомаласи лойиҳаси; Фаластинни ҳимоя этиш учун исломий бирдамлик зарурати
(last modified Thu, 30 Jan 2020 11:04:52 GMT )
Январ 30, 2020 16:04 Asia/Tashkent
  • Аср муомаласи лойиҳаси; Фаластинни ҳимоя этиш учун исломий бирдамлик зарурати

Эрон Фаластин масаласининг ҳақиқий ҳомийси сифатида, Америка президенти томонидан "аср муомаласи" номли лойиҳа эълон қилиниши биланоқ фаластинликларга қарши режалаштирилган ушбу лойиҳа билан қарши курашиш мақсадида ўзининг димломатик маслаҳатлашувларини кучайтирди.

Америка президенти Дональд Трамп сешанба куни сиёсий нуқтаи назардан "аср муомаласи"  лойиҳасини Вашингтонда намойиш этганидан кейин Эрон парламент раиси Али Лорижоний ва ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Аббос Мусавий америкалик бу лойиҳа билан қарши курашиш учун муштарак ечимларни топиш ва исломий мамлакатларнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳат бўлишларини таъкидлашди. 

Аббос Мусавий ўзининг Твиттер саҳифасида, аср фитнаси билан қарши курашиш учун қайси сатҳда бўлмасин исломий мамлакатлар билан музокара қилиш учун тайёр эканини эълон қилиб, "аср муомаласи" лойиҳасининг орқасида катта фитна-найранг яширинган,-деб айтди.

Али Лорижоний ҳам чоршанба куни телефон орқали маслаҳатлашиб, исломий мамлакатларнинг парламент раисларига мактуб йўллаб, улардан "аср моуомаласи" билан қарши кураш олиб бориш учун ҳамкорлик қилишларини сўради. Эроннинг сиёсий ва демократик лойиҳаси, яъни ишғолий сарзаминларда асосий фаластинликларнинг ҳузури билан референдум ўтказиш Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқини муҳофазат этиш ва Фаластин масаласини адолат билан ҳал этиш сабабига айланади,-деб айтди.

Фаластин ва Қудси шариф ислом дунёсининг асосий масаласи саналади ва исломий мамлакатлар сиёсий нуқтаи назардан ихтилофларга эга бўлишларига қарамай "аср муомаласи" лойиҳаси билан қарши курашиш учун ваҳдат ва ҳамкорликка эҳтиёж сезади. Бу лойиҳа бевосита мусулмонларнинг биринчи қибласини нишонга олган.

"Аср муомаласи лойиҳасида"  Қудси шарифни яҳудийлаштириш ва Исроил режими учун бу тарихий ва исломий шаҳарни пойтахт деб эълон қилишни Америка ва сионистик режимнинг мусулмонларга қарши амалга оширган ошкора фитна-найрангларининг намунасидир. Бундай шароитда исломий давлатлар ва халқларнинг бирлашиши ва ҳамкорлик қилиши зарурийдир.

Image Caption

Ўз она-ватанларида фаластинликларнинг ҳаёт ва борлигини нишонга олган "аср муомаласи" лойиҳаси Фаластин бўйича БМТ ташкилотининг қарорлари ва БМТ резолюцияларига зиддир.

Дональд Трамп ва Бинямин Натаниёҳу ўртасида келишилган бу лойиҳа ўз сарзаминларининг асосий эгалари сифатида фаластинликларни расмий равишда тан олмайди. Бу лойиҳа фақат сиёсий маънога эга бўлган лойиҳадир. Чунки Трамп ва Натаниёҳу ҳар иккаласи ички бўҳронлар билан юзмаюз бўлишган.

Бломберг таҳлилий ахборот агентлиги бу ҳақда чоршанба куни шундай деб ёзди: " "Аср муомаласи" Трамп ва Натаниёҳуга кўмак бериш учун режалатирилган лойиҳадир. Трамп оммавий афкорни импичмент масаласидан чалғитишга ҳаракат қилмоқда ва Натаниёҳу эса парламент сайловлари арафасида бир нечита суд айбловлари билан дуч келган."

"Аср муомаласи" лойиҳаси фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва ушбу лойиҳа билан мувофиқат қилишлари Америка президенти ва Исроил режимининг бош вазири учун муҳим бўлмаган иккинчи масала ҳисобланади. Шунинг учун Фаластин халқининг ҳуқуқларини муҳофазат этиш бўйича БМТ ташкилотининг резолюцияларига ҳам аҳамият қаратмайди. 

Бундай вазъиятда ҳуқуқий ташкилотларда Фаластин сарзаминларининг асосий ва қонуний эгаларини ҳимоя этиб, керакли ечимларни топиш учун фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиш, фаластинлик овораларнинг қайтиб келишлари ва Фаластин пойтахти сифатида Қудсни муҳофазат этиш дунё жамоатчилиги, айниқса исломий мамлакатларнинг масъулияти ҳисобланади.