феврал 12, 2020 17:32 Asia/Tashkent
  • Хавфсизлик кенгаши йиғилиши Американинг

Фаластин масаласи ва "аср муомаласи" номли Америка президенти иддаоли тинчлик лойиҳаси мавзўси бўйича ўтказилган БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилиши фаластинлик ушбу лойиҳага қарши халқаро мухолифатнинг саҳнасига айланди.

Сешанба куни ўтказилган бу йиғилишда, дастлаб Фаластин мухторияти ташкилоти раиси Маҳмуд Аббос "аср муомаласи" лойиҳасини Фаластинга қарши режалаштирилганини баён этиш зимнида, фаластинликлар бу лойиҳага қарши кураш олиб боришади,-деб таъкидлади.

Маҳмуд Аббос Американинг "аср муомаласи" лойиҳаси Исроилнинг ирқпараст эканлигини исботлаш сабабига айланади, -деб таъкидлади.

Маҳмуд Аббос

Франциянинг БМТ ташкилотидаги намояндаси " (NICOLAS DE RIVIÈRE) Николас Де Ривьер ҳам Фаластин сарзаминларида Исроил шаҳарчаларини қуриш жараёнини тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

 Хавфсизлик кенгашнинг европалик аъзолари " Аср муомаласи" га қарши чиқишди

Бундан олдин ҳам Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ева Лоудреан "аср муомаласи" лойиҳасини танқид қилиб, бу лойиҳани таёрлаганларга хитоб айлаб, ҳозирги вазъиятда ўзбошимчалик ва биртомонлама сайъ-ҳаракат қилишнинг фойдаси йўқ,-деб айтган эди.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ева Лоудреан

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш воситачилик доирасига етиш учун БМТ резолюцияларини ижро этиш ва музокараларни қайта бошлашга ҳаракат қилиш лозим,-деб айтди.

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш

БМТ хавфсизлик кенгашида европалик аъзо мамлакатлар, жумладан Бельгия, Эстония, Германия, Польша ва Франция йиғилиш бошланишидан олдин нашр этган муштарак ўз баёнияларида, Америкнинг "аср муомаласи" лойиҳаси билан мухолиф эканликларини эълон қилиб, бу лойиҳа хавфсизлик кенгашининг Фаластин бўйича қабул қилган резолюцияларини эътиборга олмайди ва Фаластин сарзаминларида Исроил шаҳарчаларини қуриш эса халқаро қонунни поймол этиш ҳисобланади,-деб таъкидлашди.

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Хосеп Боррелл ҳам Европа парламентида сўзлаган ўз нутқида, Американинг "аср муомаласи" лойиҳасини танқид қилиб, Исроил режимидан ишғолий минтақаларга Иордан дарасини қўшмасликка чақирди.  

Боррелл исроилликлар бу масалада кенг ҳаракат қилсалар, фаластинликларнинг эътирозлари кучаяди,-деб огоҳлантириш берди.

Боррелл бундан олдин "аср муомаласи" лойиҳаси Европа Иттифоқи нуқтаи назаридан халқаро келишувлар ва шартномаларга зиддир,-деб эълон қилган эди. 

Индонезиянинг БМТ ташкилотидаги элчиси Диён Дижоний ҳам БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида, Қудс пойтахти билан Фаластин ер яклихтликларини муҳофазат этиш лозимлигини таъкидлади.

Дижоний Индонезия Фаластин масаласи бўйича кўптомонлама музокараларни бошлаш тарафдоридир,-деб қўшимча қилди.

Туниснинг БМТ ташкилотидаги доимий намояндаси Ториқ Адаб сешанба куни ўтказилган хавфсизлик кенгаши йиғилишида, сионистик режим томонидан Араб сарзаминларини ишғол этишни тўхтатишни талаб этиб, бу сайъ-ҳаракат минтақага тинчлик ва барқарорлик ҳукмрон бўлиши учун шароит яратади,-деб айтди.

"Аср муомаласи" лойиҳаси билан халқаро ташкилотлар ва сиёсий доираларнинг мухолифат қилиши ва танқид остига олиши остида Американинг БМТ ташкилотидаги намояндаси Келли Крафт хавфсизлик кенгаши йиғилишида, "аср муомаласи" лойиҳаси фақат бир таклифдир ва икки томон уни қабул қилиши ёки рад этиши мумкин,-деб эслатиб ўтди. 

Америка президенти Дональд Трамп 28 январ куни Оқ Уйда сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу билан бирга Фаластинга қарши қаратилган сионистик ва америкалик лойиҳани намойиш этишди.

Бу лойиҳа бутун Қудс шаҳрини сионистик режим ихтиёрига қуяди ва фаластинлик овораларини ўз ватанларига қайтиш ҳақ-ҳуқуқидан маҳрум этади.

Фаластинлик барча гуруҳлар Трампнинг бу лойиҳасига мухолифат қилишди.

Фаластин мухторияти ташкилотининг бош вазири Муҳаммад Эштия сешанба куни Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги Ромуллоҳ шаҳрида бу лойиҳага қарши ўтказилган эътирозларда, Фаластин мухторияти ташкилоти Фаластин халқининг ормонлари ва ҳуқуқларининг ҳомийсидир,-деб айтди. 

Эрон халқи ҳам Исломий Инқилоб ғалабаси йиллиги муносабати билан ўтказилган шукўҳли кўча намойишларда, Американинг "аср муомаласи" лойиҳасини муҳкум этишди ва фаластинликларга қарши қаратилган бу лойиҳа дунё эрксеварлари ва муқовимат кучи билан тарихнинг ахлатхонасига итқтикилади, -деб таъкидлашди. 

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати (Ҳаммас) сиёсий идораси раиси  Исмоил Ҳунайя Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларига йўллаган паёмида, Фаластин масаласида Эроннинг усулий позициясидан миннатдорчилик билдирди.

Ёрлиқ