Сайловлар Эрон халқи қудрати ва сиёсий иштирокининг тимсолидир
(last modified Thu, 20 Feb 2020 10:37:54 GMT )
феврал 20, 2020 15:37 Asia/Tashkent
  • Сайловлар Эрон халқи қудрати ва сиёсий иштирокининг тимсолидир

Исломий Инқилоб ғалаба қозонишининг 41 йиллигида Исломий Кенгаш Мажлиси сайловларининг 11 даври Эроннинг диний халқчилик тизимида сайловнинг қай даражада аҳамиятли эканини кўрсатади.

Ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини аниқлашда халқнинг эркин ва бевосита қатнашиши ҳамда сиёсий иштирок этиши Исломий Инқилоб ғалаба қозонган 41 йиллик ҳаётида демократик ҳукумат, яъни сайловнинг асосий томонларига аҳамият қаратишни намоён этади.

Исломий Кенгаш Мажлисига аъзо бўлиш учун ўз назарларида бўлган номзадларни сайлаш ва овоз бериш участкаларига Эрон халқининг кенг кўламда ҳузур топиши диний халқчилик тизимининг энг муҳим рукнида, яъни Эрон қонунчилик органида қудрат ўзгаришининг энг муҳим масаласи бу Исломий Жумҳурият тизими ва ўз тақдирини ўзи белгилаш масаласида халқнинг бевосита рол уйнашини намойиш этади. 

Эрон сайловлари минтақадаги энг тасирчан сайловдир

Кучли парламент турли ҳавзаларда қонун чиқариши сабабли мамлакатнинг ривожланиши ва халқнинг осойишталиги ҳамда фаровонлиги учун муҳим рол уйнайди. Хорижий арсада ҳам тўғри қарор қабул қилиш ва позиция олиш билан халқнинг иродаси ва истак-хоҳишини намойиш этадиким, қонун чиқарувчи органларда тажаллий топган.

Эрон Исломий Кенгаш Мажлиси иккита муҳим рол уйнаши ва намояндаларнинг асосий ишлари, яъни қонунчилик ва ташкилотлар, жумладан давлатни назорат қилиши сабабли Эрон ҳокимиятининг бошқа муҳим таркибий қудратини кучайтиришда ҳам муҳим рол уйнайди.

Эронда тизим ва сиёсий қудратнинг энг муҳим жиҳати бу халқнинг сайловда сиёсий кенг ҳузур топиши ва иштирок этишидадир.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  чоршанба куни давлат ҳайати йиғилишида, бу ҳақда тўхталиб, 2020 йил 21 феврал кунида ўтказиладиган парламент сайловларида халқнинг кенг кўламда иштирок этиши Американи ғазаблантиради деб билди ва Эрон халқи ўзининг ваҳдати ва ҳамжиҳатлиги билан яна бир марта кучли ва қудратли эканликларини америкаликларга кўрсатишади,-деб айтди. 

Қудрат яратувчи турли арсаларда, жумладан ўтган 41 йил давомида сайловлар майдонида Эрон халқининг сиёсий кенг иштирок этиши агарчи уларнинг сиёсий иштироклари уша вақтдаги давлат фаолияти билан фарқ қилсада, аммо Эрон халқи душманларнинг таблиғотий фазо яратишлари қаршисида мағлуб бўлмади ва энг яхши даражада ўз вазифаларини ижро этишди. Шунингдек энг муҳим саҳналарда уларнинг сиёсий ҳузур топишлари Эрон қудратининг энг  муҳим жиҳати эканини намойш этишди.

Исломий Кенгаш Мажлиси сайловларида халқнинг сиёсий иштирокининг аҳамияти ўтган 41 йилда Эроннинг сиёсий тарихида қайд этилган 51 фоиздан 71 фоизгача бўлган турли мизон даражасига қарамай ҳатто энг паст фоизда ҳам Ғарбда демократия бўйича иддао қилувчи мамлакатлар билан ҳам қиёслаб бўлмайди.

Агарчи Эрон халқи уша вақтдаги давлатнинг фаолиятларидан норози бўлсаларда, аммо Исломий Жумҳурият тизими билан бирга эканликлари Исломий Кенгаш сайловларида иштирок этиш фоизидан ҳам муҳимроқдир. Ана шу масала Эрон халқи қудратининг кайфияти ҳатто олдинги сайловларда 51 фоиз ҳузур топиш билан ҳам бу куч-қудрати барча таркибий қисмларининг ифодасидир. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф таъкидлаганидек, Эрон Ислом Жумҳуриятининг хавфсизлиги ва қудрати халқдан илдиз олади ва сайловлар эса халқ қудратини намойиш этишнинг сиёсий майдони саналади.