феврал 22, 2020 14:08 Asia/Tashkent
  • Украинада қишлоқ аҳолиси Хитойдан эвакуация қилинганларни карантин ҳудудига ўтказмади (фоторепортаж)

Полтава вилоятининг Новие Санжари қишлоғида маҳаллий аҳоли вакиллари Хитойдан коронавирус сабаб эвакуация қилинган украиналикларни санаторияда ташкил этилган карантин ҳудудига киритмади. Қишлоқ одамлари йўлни ёпиб, ХХРдан келган ватандошлари ўтирган автобусларни тошбўрон қилган. Норозиликлар оқибатида оломон ҳамда полиция ўртасида тўқнашувлар кузатилган ва 24 нафар одам ҳибсга олинган.

Қишлоқ одамлари йўлни ёпиб, ХХРдан келган ватандошлари ўтирган автобусларни тошбўрон қилган. Норозиликлар оқибатида оломон ҳамда полиция ўртасида тўқнашувлар кузатилган ва 24 нафар одам ҳибсга олинган.

20 февраль, кундуз куни бортида 45 нафар украиналик ва 27 нафар бошқа давлатлар фуқароси бўлган Хитойдан учган самолёт Харковга қўнган. Уларни Полтава вилоятидаги Новие Санжари қишлоғи миллий гвардия санаторийсига карантинга жойлаштирилиш режалаштирилганди.

Новие Санжари аҳолиси санаторийга Хитойдан эвакуация қилинганларнинг жойлаштирилишига қарши чиқди.

Норозилик ўтказаётган маҳаллий аҳоли йўлларни ёпди, тўсиқлар қўйди ва эвакуация қилинган украиналиклар бўлган автобусларни тошбўрон қилди.

Тунга бориб норозиликларда полиция ва оломон ўртасидаги тўқнашувлар кузатилди.

Полиция 24 нафар одамни ҳибсга олди. Тўқнашувларда ўн нафар одам, жумладан 9 нафар полициячи турли даражадаги жароҳатлар олган.

Оммавий тартибсизликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига таҳдид ҳамда зўравонлик ҳолати юзасидан иккита жиноий иш қўзғатилган.

Норозиликларга қарамай эвакуация қилинган украинликларнинг еттита автобуси санаторий ҳудудига киришга муваффақ бўлган.

Фавқулодда ҳолатлар бўйича Украина давлат хизмати эвакуация қилинганларнинг ҳеч бирида коронавирус билан касалланиш аломатлари кузатилмаганини маълум қилган.

Санаторий икки ҳафта ичида тўлиқ муҳофаза қилинган объектга айлантирилади.

Украина соғлиқни сақлаш вазири Зоряна Скалецкая икки ҳафта давомида эвакуация қилинган фуқаролар билан бирга карантин ҳудудида бўлади.

«Кейинги 14 кунни улар билан бир бинода, бир хил шароитда бирга ўтказаман. Менинг у ерга боришим қишлоқ аҳолиси ва мамлакатдаги бошқа одамларнинг хавотирини камайтиради деган умиддаман», — дея таъкидлаган ССВ раҳбари.

Ёрлиқ