Табобат туризми (21)
Эрон Ислом Жумҳуриятида табобат туризми
Даволаниш мақсадида хорижий юртларга сафар қилган кишиларнинг мақсади турлича: бири тезроқ даволанишни истаса, иккинчиси ӯз мамлакатидан кӯра малакалироқ тиббий хизмат илинжида сафар қилади. Аммо табобат туризми билан сафар қиладиганларнинг жуда кӯпчилигини даволаниш харажатларининг арзонлиги ӯзига жалб этади. Мисол учун 50 миллиондан ортиқ табобат суғуртаси бӯлмаган америкаликлар бошқа давлатларга сафар қилиб, арзонроқ нархларда даволаниб қайтишади.
Табобат туризми албатта, туризмнинг бошқа турларидан фарқ қилади. Чунки бунда инсоннинг соғлиги ва жони ҳақида қайғуриш бош мақсад ҳисобланади. Эронда табобат туризми билан бир неча ширкатлар шуғулланади. Улар бу соҳада хизмат кӯрсатиш учун мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижозатномасини олишган. “Ориё мед. Тур”, “Мавжи оромиш Амитис”, “Эрон соғлиқни сақлаш хизмати анжумани”, “Отирно Халқаро соғлиқни сақлаш ширкати” кабилар шулар жумласидандир.
Бу ширкатлар қонуний фаолият кӯрсатиб, чет эллик табобат туризми ихлосмандларининг эътиборини қозониб келишган.
Мисол учун “Ориё мед. Тур” табобат туризми соҳасидаги тажрибали ширкатлардан биридир. Моҳир мутахассисларни жалб этган бу муътабар туризм ширкати ойига 100 та жарроҳлик амалиёти ӯтказилишини ташкиллаштириб, 1500 мизожнинг малакали тиббий маслаҳат олишига сабаб бӯлади.
Даволаниш учун Эронни танлаган киши иккиланмай, юқоридаги туристик ширкатларни танлаши мумкин. Зеро, бу малакали ширкатларнинг ходимлари ҳали мизож Эронга келмасидан бурун у билан зарурий маслаҳатлашувни амалга ошириб, энг яхши мутахассисларни танлаш ва ҳатто жарроҳлик амалиёти ӯтказадиган жарроҳнинг исм фамилиясини ҳам келишиб олади. Мизож Эронга келгач, бу ширкатлар унинг кӯнгилдагидек ҳордиқ чиқариб, даволаниши ва Эрон тарихий шаҳарларидаги энг жозибали масканларни томоша қилишини кафолатлайди.
Маълумотларга кӯра Эрон тарихий обидалар бӯйича дунёда ӯнинчи ӯринда, табиатнинг жозибали манзаралари жиҳатидан бешинчи ӯринда туради.
Эрон Ислом Жумҳурияти шунингдек, меди цина илмининг ривожи, етук мутахассислар ва энг замонавий тиббий тажҳизотлардан фойдаланиш натижасида табобат туризми бӯйича минтақа ва жаҳондаги илғор мамлакатлардан бирига айланган.
Эрон бугунги кунда юрак-томир, зурриёдсизлик, кӯз касалликлари, бош мия ва асаб ҳамда саратоннинг айрим турларини даволашда улкан муваффақиятларни қӯлга киритиб, дунёнинг илғор мамлакатлари билан рақобатга киришган. Шунингдек бу мамлакат пластик жарроҳлик, бошқача қилиб айтганда, гӯзаллик жарроҳлиги бӯйича минтақанинг энг илғор мамлакати ҳисобланади. Лопороскопик йӯл билан буйрак транспланта циясида Осиёда биринчи жойда, дунё миқёсида эса учинчи жойда туради. Жигар транспланта цияси бӯйича эса дунёда биринчи ӯринни эгаллаб келмоқда. Табобат соҳасидаги бу муваффақиятлар Эронни кӯпгина мамлакат фуқаролари учун табобат туризми мамлакатига айлантирган.
Чет эллик мизожлар кӯпроқ қуйидаги касалликлардан даволаниш мақсадида Эронга мурожаат қилишяпти: гинекологик, юрак-томир, бурун жарроҳлиги, кӯз жарроҳлиги ва умумий жарроҳликлар. Кейинги йилларда хорижлик беморлар энг кӯп Теҳрон, Қум, Машҳад, Аҳвоз, Урумияҳ ва Шероз шаҳарларига мурожаат қилишмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Эрон Ислом Жумҳурияти бир йилда бир миллион нафар хорижлик мизожларга малакали тиббий хизмат кӯрсатиш салоҳиятига эга.
Азизлар, табобат туризмига бағишланган дастурларимиз ниҳоясига етди. Дастурларимизни ӯқиб, дардлардан фориғ бӯлиш учун Эронни танлаган бӯлсангиз, Сизга Эрон касалхоналари ва муътабар меди цина марказлари билан боғланишнинг энг ишончли ва муътабар воситаси --Эрон Ислом Жумҳурияти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайти адресини тақдим этамиз:
http://iht.en.behdasht.gov.ir/
Сайтнинг бӯлимларидан бири хорижлик мизожларга хизмат кӯрсатиш ҳуқуқига эга бӯлган шифо марказларига бағишланган.
Марҳамат, танланг!
Сизга Аллоҳдан комил ва ожил шифо тилаб қоламиз.