Куннинг энг қизиқарли суратлари (фотожамланма )
(last modified Wed, 04 Mar 2020 06:50:44 GMT )
март 04, 2020 11:50 Asia/Tashkent
  • Куннинг энг қизиқарли суратлари (фотожамланма )

Бу фотожамланмада дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Шанхай метросидаги ниқоб таққан аёл.
Маккадаги мусулмон зиёратчилари. 
Ироқдаги Дуҳок назорат-ўтказиш пунктида ҳарорати ўлчанаётган бола. Тожикистон коронавируснинг олдини олиш учун мамлакатга киришни тақиқлаган 35 та давлат фуқаролари орасида Ироқ ҳам бор. 
Ниқоб таққан Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳукумат мажлисида қатнашмоқда. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 5 мингдан ошиб кетди.
Дубайнинг эски шаҳар қисмидаги туристлар коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб олган. БААда коронавирус билан касалланганлар сони 21 кишига етган.
Туристлар Индонезиянинг Ява оролидаги Мерапи вулқони отилишини кузатмоқда.
Коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун вақтинчалик шифохонага айлантирилган Ухандаги спорт аренаси.
Испания қироличаси манекен ёрдамида юрак-ўпка реанимациясини амалга ошириш кўникмасини намойиш этмоқда.
Ниқоб таққан турист Токиодаги боғда дарахт гулларини суратга олмоқда.
Германиянинг Бремерхафен шаҳридаги ҳайвонот боғида оқ айиқ боласи илк бор омма олдига чиқди.
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги Ганди шифохонасида коронавирусда гумон қилинувчилар учун алоҳида лифт ажратилди. Ҳиндистонда 5 кишида коронавирус аниқланган.
Рио-де-Жанейрода кучли ёғингарчиликлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юзага келди.
Хитойнинг Цзянси провинциядаги боғчада дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Peugeot 208 хэтчбеки Европада йилнинг энг яхши автомобили деб топилди 
Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида ниқоб таққан фаррошлар полни артмоқда.
Непал пойтахти Катмандуда баҳорнинг бошланиши нишонланди.
Теҳронда коронавирусга чалинган бемор даволанмоқда. Душанба куни БМТнинг тиббий экспертлари коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Эронга келди.
Ҳарбийлар Сеул четидаги кулбаларни дезинфекция қилмоқда.
АҚШнин Нэшвилл шаҳридаги рестораннинг девори торнадо туфайли қулаб тушди. Торнадо туфайли Теннесси штатида 7 киши ҳалок бўлди.

 

Ёрлиқ