Янги Деҳлида мусулмонларни ўлдиришда Ҳиндистон полицияси айбдор
Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги берган ўз ҳисоботида, Янги Деҳли полициясини Ҳиндистонда мусулмонларни ўлдириш фожиасининг асосий гунаҳкори деб эълон қилди.
Ҳиндистон ички ишлар вазирлигининг берган ҳисоботида, мамлакатнинг пойтахтдаги полиция Янги Деҳлида мусулмонларни қатл этиш ҳодисасининг асосий сабабчиси эдиким, шароитни ўз вақтида назорат қила омади ва мусулмонларнинг мол-мулкларига жиддий зарар етказилишига монеа яратолмади,-деб келтирилади.
Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги берган ҳисоботнинг давомида, мамлакат пойтахтидаги полиция раиси тажрибасизлик кўрсатганига ишора этиб, янги бу раҳбар ўз вазифасини ижро этишда масъулиятсизлик қилгани сабабли ўз вақтида керакли чора-тадбирлар кўрилмади,-деб эълон қилинади.
Мусулмонларга қарши уюштирилган ҳалокатли ҳужумда, Янги Деҳли полицияси айбдор экани бўйича Ҳиндистон ички ишлар вазирлигининг берган ҳисоботи шуни кўрсатадики, ҳинд ифротчиларининг мусулмонларга қарши амалга оширган қуполликлари ва ваҳшийликларини маҳкум этиш ва мусулмонларни қатл этилишига нисбатан халқаро ва минтақавий аксиламаллар ва босимлар тасирчан эди.
Охирги йиллар давомида мусулмонларга қарши душманлик қилишда Ҳиндистон давлати мамлакат хавфсизлик кучлари ёки полициясини айбдор деб эълон қилиши биринчи марта мушоҳада этилмоқда.
Айниқса, бу ҳисобот шундай бир вазъиятда нашр этилдиким, охирги ҳафталар давомида Ҳиндистон бош прокуратураси уша вақти бош вазир бўлган мамлакат бош вазири Нарандра Модийни 2002 йилда Гажарот провинциясида мусулмонларни қатл этиш ҳодисасида алоқадор эканини оқлаган эди ва бу нарса Ҳиндистоннинг мустақил инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва мусулмон аҳлининг салбий аксиламал кўрсатишларига сабаб бўлди.
Мусулмонларга қарши ҳинд экстремистларининг охирги ҳужумлари шундай бир вазъиятда рўй бердиким, уларнинг мусулмонларга нисбатан ҳалокатли сайъ-ҳаракатларининг тарихи душманликлар кучайишида мамлакатдаги хавфсизлик кучлар ва давлатнинг сукут сақлаганини яққол намоён этади.
Ўтган бир неча ой давомида Ҳиндистон давлати Кашмир автономиясини бекор қилиши ва муҳожирлар ўртасидан мусулмонларга фуқаролик беришни бекор қилиши ифротий ҳиндларни иккинчи марта мусулмонларга қарши гижгижлантириш сабабига айландиким, унинг натижасида турли шаҳарлар, жумладан Янги Деҳлида юзлаб мусулмонларнинг ҳалок бўлишлари ва тан жароҳати олишларига олиб келди.
Ифротий ҳиндлар томонидан мусулмонларни ўлдиришда Деҳли полициясини айбдор деб билиш тўғрисида Ҳиндистон ички ишлар вазирлигининг берган ҳисоботи мусулмонларга қарши амалга оширилган ҳужумларни тўхтатиш жараёнининг олдини олиш учун зарурий бир қадам ҳисоблансада, аммо етарли даражада эмас ва бу мамлакатнинг давлати муносиб сиёсатларни амалга ошириш ва Янги Деҳли полиция расмийларини ўзгартириш билан мусулмонларга қарши душманликни тўлиқ тўхтатишга имконият яратиши мумкин.
Шундай назарга ташланадиким, Ҳиндистон ифротчиларини мусулмонларга қарши амалга оширилган сайъ-ҳаракатлари ва ҳужумлари учун ҳибсга олиш ва уларни суд маҳкамасида муҳокама этиш Ҳиндистон мусулмонларининг ҳозирги шароитда суд органлари ва давлатидан талаб қиладиган энг минимал талаб ва умидлари саналади.