Саъудия Арабистони томонидан қурол-яроқ сотиб олиш ҳажми 130 фоизга етди
Стокгольм Халқаро Тинчлик Тадқиқотлари Институти (SIPRI) йиллик ҳисоботида беш йил давомида ( 2015 йилдан бошлаб 2019 йилларгача) Арабистон томонидан қурол-яроқларни импорт қилиш ҳажми 130 фоизни ташкил этди ва бу мамлакат Ҳиндистондан кейин жаҳонда қурол-яроқ сотиб олувчи иккинчи мамлакат ҳисобланади,-деб эълон қилди.
Шундай муҳим савол юзага келадиким, нима учун Ол-Саъуд ўзининг иқтисодий манбаларини ички вазъиятни яхшилашга қаратиш ўрнига бу манбаларни ҳаддан ташқари қурол-аслаҳа сотиб олишга сарфлайди?
Саъудия Арабистонида Салмон бин Абдулазиз қудрат бошига келишидан кейин ушбу мамлакатнинг ташқи сиёсати консерватизмдан чиқиб, агрессив сиёсат олиб боришни ишчи дастурига киритди. Агрессив хорижий сиёсат олиб боришнинг намунаси бу Яманга қарши 5 йиллик уруш ҳамда Қатар ва Эрон Ислом Жумҳурияти билан фақат дипломатик алоқа олиб боришидадир. Бинобарин агрессив сиёсатдан фойдаланиш ўтган 5 йил давомида Саъудия Арабистони томонидан қурол-аслаҳалар импортини 130 фоизга етказишининг асосий сабабларидан биридир.
Бунга қўшимча, Малик Салмон ва унинг ўғли Муҳаммад 2015 йил январ ойида Саъудия Арабистонининг қудрат бошига келишди. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Салмон ва унинг ўғли Муҳаммаднинг қудрат бошига келишидан бошлаб ҳозирги кунгача Арабистон томонидан қурол-яроқни импорт қилиш ҳажми 130 фоизга ошди. Бу мавзў шуни кўрсатадики, шахсият нуқтаи назаридан ҳам Риёз ҳокимлари қудратни ўз қўлларига олишган. Уларнинг фикрича, қурол-яроқлардан тўла амборлар қудратнинг энг муҳим манбаси саналади.
Бошқа муҳим масала бу қурол-яроқларни экспорт қилувчи мамлакатларга тегишлидир. Стокгольм тинчликни ўрганиш муассасасининг берган маълумотига кўра, ўтган 5 йил давомида Арабистоннинг эҳтиёжида бўлган қурол-яроқлар ҳажмининг 73%-ни АҚШ ва 13% эса Англия таминлаган. бу мавзў шуни кўрсатадики, Америка Арабистонни урушқоқлик,агрессив ташқи сиёсатни қўллаш томон етакловчи асосий омил саналади.
Ҳақиқатан ҳам Америка давлатининг манбалари Арабистоннинг агрессив хорижий сиёсатларидан таминланади. Чунончи, Америка президенти Дональд Трамп Арабистонни "соғин сигир" деб атаб, ҳатто Америкада истиқомат қилувчи саъудиялик журналист Жамол қошиқчини фожиали тарзда қатл этилишини ҳам эътиборга олмасдан Риёзга қурол-яроқ сотиш ва Вашингтоннинг манфаатларига ишора этди. Бу масала шундан гувоҳ берадиким, Саъудия Арабистонининг подшоси Малик Салмон ва валиаҳди Муҳаммад бин Салмон ўзларининг қудратдаги мавқеларини Американинг қўллаб-қувватлаш соясида джеб билишади. Улар бу ҳимоятни касб этиш учун қурол-яроқларни кенг ҳажмда импорт қилишга мажбур бўлишмоқда.
Муҳим нуқта шундан иборатким, қурол-яроқларни кенг кўламда импорт қилиш ва агрессив ташқи сиёсат олиб боришда моддий ресурслар ва манбаларни сарфлаш Саъудия Арабистонининг иқтисодига салбий тасир етказади. Саъудия Арабистони подшоси бу ҳақда ўтган пайшанба куни (2020 йил 5 март)бир фармон содир этиб, унда мамлакатнинг иқтисод ва режалаштириш вазири "Муҳаммад Ат-Тавижрий " -ни ўз вазифасидан четлаштирди. аммо экспертларнинг фикрига кўра, Саъудия Арабистони кенг кўлдамда аслаҳаларни импорт қилиши ва Яман урушида оғир харажотларга тушиши сабабли иқтисодий бўҳронга юзмаюз бўлган. Салмон бин Абдулазизнинг бундай хатти-ҳаракати шундан далолат берадиким, Арабистонинг қудрат системасида "шахслар" "подшолар" ва "тизим" -ни муҳофазат этишнинг қурбонига айланишади.