29 исфанд куни; Эрон нефт саноатини миллий эълон қилинган кун
(last modified Wed, 18 Mar 2020 11:37:55 GMT )
март 18, 2020 16:37 Asia/Tashkent
  • 29 исфанд куни; Эрон нефт саноатини миллий эълон қилинган кун

29 исфанд куни Эрон нефт саноати миллий эълон қилиш қонуни тасдиқланган кун билан тўғри келади. 69 йил олдин ана шу кунда Эроннинг сиёсий тарихида энг муҳим ҳодиса рўй берди.

Эрон нефт саноатини миллий  деб эълон қилиш оғир ва кескин кураш ва тарихий бир қиёмнинг самараси эди. 

Тарихий ушбу куннинг аҳамиятини дарк этиш учун ўтмишга бир назар ташлаш лозим; Эрон халқининг катта бойлиги бўлган нефти зўравон қудратлар томонидан ҳукмронлик қилиши ва уни толон-торож қилинарди. 

Нефтни истеъмор этиш Ғарбда саноат соҳаси ривожланишни билан бошланди ва янги саноатга эга бўлган мамлакатлар саноатнинг ривожланиши ва давом этиши учун нефтга боғлиқ эканларини ва агар нефтни ўз қўлларига олиш масаласига кафолат бера олмасалар, унда ҳамиша бу бойликка эга бўлган мамлакатларга боғлиқ бўлиб қолишларини англаб етган эдилар. Шу сабабдан бу мамлакатлар нефтнинг ва унинг барча тогмонларини, жумладан ишғол этишдан тортиб то эксплуатация шартномаларигача ва нефтни қазиб олишдан тортиб ушбу қимматбаҳо моддани сотишгача бўлган босқичларни ўзлаштиришга ҳаракат қилдилар. 

Тарих шуни кўрсатадики, хорижий кампаниялар йиллар давомида бундай эксплуатация қилиш шартномаларни қўллаш орқали Эрон халқига тегишли бўлган бойликларни қандай толон-торож қилишган ва уша даврдаги Эрон ҳукумати халқнинг ҳуқуқларини амалда татбиқ этиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмади. 

Уша даврда халқаро шароит шундай эдиким, турли мамлакатлар, жумладан Россия, Англия ва Америка Эрон давлатига турли таклифлар билан чиқиб, нефтга имтиёзини касб этишни хоҳларди. Англия  Эроннинг жанубиидаги нефт манбаларидан баҳраманд бўлиш имтиёзини қўлга киритганэди. Россия эса шимолдаги нефт манбасини ва америкаликлар эса Эронда нефт бўйича имтиёзларни қўлга киритишга ҳаракат қиларди. 

Мусаддиқ нефт саноатини миллийлаштириш учун ўз кураши даврида  бин неча маротаба эронликлар мамлакатларидаги нефт саноатини ўзлари бошқаришлари керак ва ундан баҳраманд бўлишилари керак,-деб таъкидлаган эди. Мусаддиқ Эрон шимолидаги нефт манбасига имтиёз олиш учун Совет Иттифоқининг босимларига қарши курашиш мақсадида парламентда Эронда хорижий кучлар бор экан давлат нефт имтиёзини касб этиш масаласида музокара қилмайди деган қонунни тасдиқлади. 

Халқаро ҳуқуқлар бўйича ўқитувчи  Ҳумоюн Катозиён "Эрон дипломатияси" билан қилган ўз сўҳбатида, нефт саноатини миллийлаштириш наҳзати асосан мустаҳкам бир демкоратия ўрнатилиши учун Эрон истиқлолини бутунлайин таминлаш мақсадида бошланди  

Эрон парламентида нефт саноатини миллийлаштириш қонуни тасдиқланиши билан Англия ва Эрон ширкатлари ўз фаолиятини тўхтатди ва Эрон нефт саноати эса миллий деб эълон қилинди. Аммо нефт миллийлаштирилганидан сўнг душманликлар бошланди. Нефт саноати миллийлаштириш қонуни тасдиқланганидан ўз манфаатларини хатар остида де билган англияликлар Эрон нефтига санкция эълон қилди ва Эроннинг хом нефтини сотиб олувчи барча мамлакатларга босим ўтказди. Бу тарихий ўрнак эндиликда америка томонидан давом этмоқда. 

Бу даврда бегоналарнинг тамагарликлари ва катта даромад манбаси сифатида нефтга таяниш иқтисодий ва сиёсий арсада Эрон зўравон қудратлар томонидан таҳдид остига юзмаюз бўлди. 

Эроннинг уша вақтдаги бош вазир Муҳаммад Мусаддиқ давлати 1951 йили апрел ойида нефт саноати миллийлаштириш қонуни ижро этилишини давлатнинг ишчи дастурига киритганидан кейин фитна-найранглар ва бузғинчилик сайъ-ҳаракатлари авж олди. 

Эроннинг уша вақтдаги бош вазири Мусаддиқ давлатига қарши 1953 йили август ойида ташкил этилган Англия ва Америка давлати томонидан давлат тунтаришини ташкил этиши ана шу фитна-найранглар жумласидан эди. 

Бу давлат тунтарилишидан кейин нефт ширкатларининг ҳузур топиши, жумладан Бритиш Петролиум кампанияси, Шил Петролиум Эн, Ви Голф Авил Корпорейшен, Мобил Авил Корпорейшен, Стандарт Авил компани Уколифорния ва Тексако кампанияси Эрон нефтини толон-торож қилиш ва жиддий консенсиумни ташкил этишга киришди. 

Йиллар давомида нефтга боғлиқ бўлиб қолиш бир восита сифатида санкция қилинди ва миллий манфаатнинг зарарига якунланди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари иқтисодий муқовимат кўрсатгичларини баён этишда нефтга боғлиқ бўлишни камайтириш зарурлигини эслатиб, бундай боғлиқ бўлиб қолиш бизнинг юз йиллик шум меросимиздир,-деб таъкидланган эдилар. 

Ул ҳазрат санкцияларга ана шу зовиядан қараганлар ва доим ушбу фурсатдан фойдаланиб, нефтни бошқа даромад келтирадиган иқтисодий фаолиятлар билан алмаштиришга сайъ-ҳаракат қилиш керактаъкидлайдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари "Мен айрим таҳлилларга хилоф тарзда шундай тахмин қаламанки, душман халқни ушбу ҳузур топиш ва бу йўлдан қайтариш мақсадида уни ноумид қилиш учун иқтисодий янги мушкулотларни бизга қарши юклатади. Халққа босимни кучайтириш учун нефтни сотиш, хом ашьё ва зарур товарларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни яратиши эҳтимолдан холи эмас. Давлат, парламент ва масъуллар ҳамжиҳат бўлиб, халқнинг иқтисодий мушкулотларини камайтириш учун энг яхши йўлни топишлари ва энг мувафаққиятли усулларни қўллашлари зарур,-деб таъкидладилар.   

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари 90-чи йилларда иқтисодий муқовиматни шакллантириш ва нефтга боғлиқ бўлмасдан иқтисодни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган эдилар. 

Ул ҳазрат бунга асосланиб, хом шаклда маҳсулотларни сотишни танқид қилиб, хом нефтни сотиш мизонини минамал даражада фойдаланишни таъкидлайдилар. Ҳозирги кунда нефт Нефт Эрон иқтисодиётининг асосий мансабаси саналади. Америка ғазначилик вазирлиги  Эрон нефт саноати вазирлиги билан ушбу урушнинг олдинги қаторида жой олган. Трамп давлати Эрон нефтини экспорт қилиш учун энг оғир санкцияларни жорий этди. 

 Терроризм ва молиявий маълумотлар  бўйича АҚШ-нинг ғазначилик бўлимини иқтисодий уруш фронтининг асосий омили деб билиш мумкинки, охирги бир неча йил давомида нефтни санкция қилишга жиддий аҳамият қаратмоқда.  2004 йилда Жорж Буш ўғил давлати вақтида "терроризм билан уруш" иқтисодий жиҳатларни мувофиқлаштириш баҳонаси билан бу бўлим ташкил этилди. Ҳозирги пайтда барча санкциялар ушбу бўлимнинг зиммасидадир. Эрон бўйича фаолият олиб борадиган экспертларнинг сони камида 400 нафарни ташкил этади. 

Демократияни ҳимоя қилиш жамғармаси директори Марк Добовайтез ўтган йили "Риёл уруши" номли мақоласида, Эронга қарши босимларга ишора этиб, , санкция воситасидан фойдаланиш мизонини собиқаси бўлмаган даражада кучайтириш ва ҳатто Европанинг банкирлари ва расмийларининг Эрон билан ҳамкорликларига қарши санкция жорий этишни Американинг азначилик вазирлигига тавсия берди. 

Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин санкциялар воситасидан фойдаланиш учун кенг сайъ-ҳаракатлар амалга оширилган бўлсада, аммо Эрон нефт саноати нафақат ривожланди, балки газ ва нефт саноатида турли проктларнинг амалга оширилиши шоҳидига айланди.  

Эрон нефт вазири Бежан Зангина 

Эрон нефт вазири Бежан Зангина ўтган сентябр ойида билол муштарак газ майдонини ривожлантириш шартномасини имзолашг анжуманида, биз дунё билан муносабат қилишни хоҳлаймиз, аммо агар улар бизни тўъхтатишга ҳаракат қилсалар, унда биз тўхтамаймиз  ва ўзимиздаги барча қудрат ва сайъ-ҳаракатларимизни ишга солиб барча мушкулотларни баратараф этамиз,-деб таъкидлади. 

Зангина жаҳон энергетика қутби бўлмиш Жанубий Порс майдонида ривожланиш жараёни бошланишидан 22  йил ўтганига ишора этиб, 22 йил ўтди ва бу умр Исломий  Жумҳурият ва Эрон халқига хизмат қилиш билан ўтди,-деб айтди. 

Зангина муштарак майдонларни фойдаланишга топширишда Эроннинг орқага қолишини қоплаш масаласига ишора этиб, энди Жанубий Порсда қўшнилардан орқага қолганимиз йўқ. Ҳатто олдинга ҳам ўтганмиз.Корун ғарбида ҳам вазъият шундай. бинобарин бизга қарши жорий этилган санкцияларга қарамай нефт саноатининг ривожланиши тўхтагани йўқ ва нефт вазирлигининг фаолияти иқтисодий муқовиматнинг яққол тимсолидир,-деб таъкидлади. 

Зангина нефтохимия саноатининг мувафаққиятларига ишора этиб, энди нефтохимия соҳасининг иккинчи босқичига қарор олганмизким, уни амалга ошириш билан нефтохимия маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 100 миллион тоннага етказамиз ва учинчи босқичда эса 14 миллион тоннага етказилади,-деб қўшича қилади.