Ҳафтанинг энг юрқин фотосуратлари (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i51232-Ҳафтанинг_энг_юрқин_фотосуратлари_(фотожамланма)
Қуйидаги фотожамланмада март ойининг тўртинчи ҳафтасидаги энг қизиқарли суратлар жамланмаси эътиборингизга ҳавола этилади.
(last modified 2021-08-01T04:26:27+00:00 )
март 29, 2020 17:26 Asia/Tashkent
  • Ҳафтанинг энг юрқин фотосуратлари (фотожамланма)

Қуйидаги фотожамланмада март ойининг тўртинчи ҳафтасидаги энг қизиқарли суратлар жамланмаси эътиборингизга ҳавола этилади.

Фаластинлик келин-куёв никоҳ маросими олдидан уюштирилган фотосессияда. Коронавирус хавфи туфайли улар ниқоб тақиб олган.
Манчестер шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари одамларни уйда қолишга чақирмоқда.
23 мартдан эътиборан Тошкент шаҳрини вилоятлар билан боғловчи постлар ёпилган. Эркин йўл-патрул хизмати масканида хизмат вазифасини ўтаётган ниқоб ва қўлқопли ички ишлар ходими.
Сербиялик ҳарбийлар коронавируснинг енгил аломатлари кузатилган беморларни жойлаштириш учун Белграддаги кўргазмалар залига кроватлар жойлаштирмоқда.
Германиянинг Дортмунд шаҳридаги қандолат дўкони ҳожатхона қоғози кўринишидаги пирог тайёрламоқда.
Аssosiated Press агентлиги Италиянинг турли шаҳарларида коронавирусга қарши курашаётган шифокорларнинг иш вақтидаги танаффусларидан фойдаланиб, уларни суратга туширмоқда.
Ўзбекистон бўйича деҳқон бозорларидан ташқари барча турдаги бозолар ёпилган. «Тошкент» савдо мажмуасидан «Бек Барака»га олиб ўтадиган, айни пайтда ҳувуллаб қолган ерости йўлида кетаётган жуфтлик.
Бангкокда кафе мижози кофени арқон ёрдамида бошқариладиган аравачадан қабул қилиб олмоқда.
Пекинда ташрифчилар учун яна очилган ҳайвонот боғидаги панда.
Сиднейда трубкали ниқоб тақиб олган эркак. Австралияда ишга, озиқ-овқат сотиб олишга ва докторга бориш учунгина ташқарига чиқишга рухсат этилган. Тўйларда келин-куёв билан бирга 5 киши, дафн маросимларида 10 кишигача иштирок этиши мумкин.
Сингапурнинг Жевел Чанги аэропортидаги одатда туристлар билан тўлиб тошадиган, ҳозир эса деярли ҳувуллаб қолган боғ.
Атрофи бўшаб қолган Гиза пирамидаси ёнидан ўтаётган ишчи.
Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Тошкент кўчаларини дезинфекция қилмоқда.
Штутгартдаги халқаро аэропортда рейсларнинг жўнаш вақтини кўрсатадиган табло.
Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида одамлар бозорнинг бульдозер билан текислаб ташланишини кузатмоқда. Ҳудудни дезинфекция қилиш мақсадида бозор бузиб ташланди.
Хитойнинг Сичуан провинциясида артистларнинг чиқиши.
Швейцариянинг Маттерхорн тоғи чўққисига «Уйда қолинг» ёзуви туширилди.