12 фарвардин- Эрон Ислом Жумҳурияти куни
Эронда халқчиликнинг муҳим жилваларидан бири бу халқнинг овоз беришига мурожаат этишдир. Демократик бу асл қисқа бир муддатда Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин референдум ӯтказилиши билан исломий жумҳурият тизимини таъсис этилиши билан амалда татбиқ этилди.
Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин Имом Хумайний(р.а)-нинг таклифи билан Эрон Ислом Жумҳурияти ҳукуматининг ижтимоий сӯрови ҳижрий-шамсий 1358 йили 10-11 фарвардин кунларида мамлакат бӯйлаб ӯтказилди.
Исломий Жумҳурият асосчиси Имом Хумайний (р.а) 12 фарвардин кунида ижтимоий сӯров ӯтказилишидан олдин ӯзларининг йўллаган бир паёмларида, референдумда халқнинг барчатомонлама иштирок этиши ва ӯз назарларида бӯлган сиёсий тизимни сайлашда халқ эркин эканини таъкидладилар.

Имом Хумайний (р.а) бу референдум халқнинг тақдирини белгилайди. Бу референдум сизларни истиқлол ва озодликка етказади ёки ўтмишдагидек бегоналарга боғлиқ бӯлиб қолишга олиб келади. Бу референдумда ҳама қатнашиши лозим. Сизлар қайси тизимни хоҳласангиз ушани сайлашингиз мумкин.Сизлар ушбу сайлов варақида демократик жумҳурият ёки салатанат режими ёки хоҳлаган нарсангизни ёзишга ҳақлисиз. Бундай амал қилишда эркинсиз"-деб таъкидлаган эдилар.
Эълон қилинган натижаларга кӯра, ушбу ижтимоий сӯровда иштирок этиш ҳаққига эга бӯлганлар Исломий Жумҳурият ҳукуматини барқарор этилишига 98,2 ижобий овоз беришди. 12 фарвардин куни референдум натижаси эълон қилинди ва бу кун Исломий Жумҳурият куни деб аталди.
Халқнинг аксарияти бу референдумга овоз беришлари натижасида Эрон Ислом Жумҳурияти тизими шаклланди ва исломий қадриятлар асосида демократик бир тизим намунасига асос солинди.
12 фарвардинда ўтказилган референдуми шундай бир шароитда ӯтказилдиким, Эрон зӯравон қудратлар босимига юзмаюз бўлган эди. Халқаро масалалар бӯйича экспертлар аксарияти фикрига кӯра, бу референдумнинг ӯтказилиши минтақада Америка ва унинг иттифоқчиларига қатъий жавоб эди. Бу демократик ва буюк ҳаракат Америка ва минтақадаги айрим мамлакатларни халқчилик тизимининг намунаси сифатида, рондаги сиёсий ӯзгаришлар ва унинг тасири хавотирга солди.
Сайлов Эрон Ислом Жумҳурияти тизимида асосий қонундаги бир асл сифатида таъкидланган ва бунга асосан Исломий Жумҳурият тизими ташкил этилишининг уша аввалидан бошлаб турли салиқалар билан кӯп сайловлар ӯтказилди. Эрон Ислом Жумҳурияти конституциясига асосан халқ ӯзининг яширин ва бевосита овоз бериши билан тӯртта президентлик сайлови, исломий кенгаш мажлиси , қишлоқ ва шаҳар исломий кенгаши ғамда раҳбарлик кенгаши шунингдек тақдирни белгилаш ва ишларни олдинга олиб боришда иштирок этишди.
Асосий қонуннинг 56 моддаси Эронда диний халқчилик аслига ишора этади.
Бу бандда инсон ва жаҳоннинг мутлақ ҳокимияти Худоникидир ва Худо инсонни ӯзининг ижтимоий тақдирига ҳоким этиб қуйган. Ҳеч ким бу иллоҳий ҳақни инсондан ололмайди ёки махсус бир гуруҳ ёки бир шахснинг манфаатига қуёлмайди. Халқ эса ӯзининг бу ҳаққини келаси банд асосида амалга оширади,-деб келтирилган.
Асосий қонуннинг 56 банди фалсафа, усул, диний халқчилик деб аталадиган пойдеворларни мухтасар тарзда шарҳ-изоҳ беради.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ӯз баёнотларида бу ҳақда тўхталиб, Исломий Жумҳурият нумунасида халқчилик ва дин нафақат икки алоҳида унсур эмас, балки халқчилик диндан илдиз олган аслдир. Айримлар бизнинг бузруквор имомиз (р.а) сайловни Ғарб маданиятидан олди ва уни исломий шариат ва исломий тафаккур билан қӯшди деб уйламасинлар. Имом (р.а) мақсадни қатъий ва аниқ баён этардилар. Бу эса диннинг бир қисмидир. Исломий шариат риоят этилиши лозим. Бу тизимдаги фаолият халқчилик орқали амалга оширилади. Иш халқнинг қўлидадир. Ва бу эса бузургвор Имом (р.а) ҳаракатининг асосий пойдеворидир.
Асосий қонуннинг 6 бандига асосан мамлакатнинг ишлари умумий идора ва ташкилотларга таяниб бошқарилиши лозим. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳам ӯзларининг бир баёнотларида сайловлар сиёсий эркинлик ва иштирок этишни амалда татбиқ этиш учун ўтказилади деб таъкидлаганлар.
Сайлов Исломий Эроннинг сиёсий тизимида халқчилик ва ижтимоий ҳамда сиёсий арсада қарор қабул қилиш учун тасирчан эканлигига асосланган.
Диний халқчиликнинг асосий мақсади ҳақиқатан ҳам ӯз тақдирини ӯзи аниқлашда халқнинг ҳуқуқини амалга оширишдан иборатдирким, сиёсий ривожланишнинг муҳим жиҳатларидан саналади. Исломий Жумҳуриятнинг фахрланишларидан бири шундан иборатким, бу тизим уша биринчи кунлардан бошлаб халқнинг овози ва истак-хоҳишини диққат-эътиборга олди.
Халқ ҳам ҳар бир сайловда кенг кӯламда иштирок этиши билан ӯзининг ҳақ-ҳуқуқига катта аҳамият қаратишини дунё аҳлига намойиш этди.
Бу нуқтаи назардан ҳижрий-шамсий 1358 йили 12 фарвардин ойида референдумнинг ӯтказилиши Эронда халқчилик намунасининг жилваларидан бири ҳисобланадиким, Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин бир неча ой ӯтгач халқнинг овоз бериши билан амалда татбиқ этилди.