Исроил режимининг ҳужуми ва Эрон халқининг қўрқмас руҳининг тикланиши
-
Исроил режимининг ҳужуми ва Эрон халқининг қўрқмас руҳининг тикланиши
Сионистик режим армиясидаги таниқли ҳарбий зобитлардан бири эронликларнинг душманга қарши курашдаги қудратини эътироф этди.
Эрон қудратли раҳбарият, миллий бирлик ва юқори мудофаа қобилиятига таянган ҳолда сионистик режим ва унинг тарафдорларини урушни тўхтатишга кўндира олди. Бутун дунёда кенг миқёсда акс этган ва ҳатто сионистларнинг ўзларини ҳам ҳайратда қолдирган масала. Меҳр ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режим армияси захирадаги кучлари генерал Тамер Хайман ҳам бу ҳақда сионистик режимнинг 12-канал телевидениясига берган интервюсида Эрон ҳақида менинг эътиборимни тортадиган нарса бу мамлакат халқининг хоҳишидир. Эронликлар охиригача курашадиган халқ , деб тан олди. У шунингдек, мен эронликларнинг чекинаётганини кўрмадим, улар тезда янги қўмондонларини сайладилар, деб изоҳлади.
Кеча сионистик режимнинг Маарив ва Ерусалим Ҳюм газеталари томонидан эълон қилинган сўров шуни кўрсатадики иштирокчиларнинг қарйиб 50 фоизи Тел-авив Эронга қарши ҳақиқий ғалабага эриша олмади, деб ҳисоблади.
Қолаверса, ливанлик тадқиқотчи ўз сўзларида деди: Исроил-АҚШ тажовузкор ҳужумларининг бошиданоқ Эрон халқининг ўз мамлакатини қўллаб-қувватлашдаги ягона позицияси Эронни бу жангда мустаҳкамлади. Ливан миллий тадқиқот ва статистика институти раиси Закария Ҳамудан сионистик режимнинг ўз тарафдорлари дастаклари билан Эрон тупроғига қарши тажовузига ишора қилиб, деди: бу ҳужумлар ва мамлакат ҳудудига қилинган тажовузлар ортидан Эрондаги миллий бирлик барчани ҳайратда қолдирди.
У ўз сўзларида Эрон халқининг бу урушдаги собитқадамлигини миллий бирликнинг муҳим қисми эканини, бу жангда Эрнни мустаҳкамлаганини ҳам қўшимча қилди.