29 мартнинг энг юрқин фотосуратлари (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i51261-29_мартнинг_энг_юрқин_фотосуратлари_(фотожамланма)
Қуйидаги фотожамланмада, 29 март, якшанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.
(last modified 2020-03-30T12:30:52+00:00 )
март 30, 2020 16:58 Asia/Tashkent
  • 29 мартнинг энг юрқин фотосуратлари (фотожамланма)

Қуйидаги фотожамланмада, 29 март, якшанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Уханда аёл баррикада устидан тухумларни узатмоқда.
Коронавирусдан бутунлай соғайган қизалоқ Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасини тарк этмоқда.
Коронавирусдан соғайиб кетган 7 ўзбекистонлик Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасини тарк этди. Соғайган беморлардан интервью олган мухбирларнинг микрофони ҳам целлофан билан ўраб олинган.
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси ходимлари коронавирусдан бутунлай соғайган 7 беморни шифохонадан кузатиб қўйди.
Деҳлида ишчи мигрантлар 21 кунлик карантинни ўз қишлоғида ўтказиш учун қайтиб кетмоқда. Улар автобус бекатида автобус келишини кутмоқда.
Сеул темир йўл вокзалидаги экранда Шимолий Корея томонидан ўтказилган ракета синовининг архив кадрлари кўрсатилмоқда.
Абу-Дабида БАА валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад ибн Зайид Ал-Наҳаён коронавирусга тест топширмоқда.
Италиянинг Женоа шаҳрида полиция машинаси кўчаларни дезинфекция қилмоқда.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида коронавирус шаклидаги бош кийими кийиб олган полиция офицери.
Киевдаги вокзалда тиббиёт ходимлари Москвадан олиб келинган украиналикларни текширмоқда.
Покистоннинг Карачи шаҳрида хайрия ташкилоти томонидан маҳсулотлар тарқатилаётган вақтда одамлар бўр билан белгилаб қўйилган, бир-биридан хавфсиз масофада ўтирибди.
Одатда одамлар билан тўлиб-тошадиган Лондондаги майдон деярли бўшаб қолди.
Пекин кўчаларида ўйнаётган ниқобдаги болалар.
Мельбурндаги ҳайкаллардан бирига ниқоб тақиб қўйилди.
Тўла автобусда ишчи мигрантлар Деҳлидан ўз қишлоғига кетмоқда.
Гонконгдаги Starbucks кафесида одамлар масофа сақлаши учун баъзи столларни лента тортиб ажратиб қўйишган.
Кобулда ҳимоя ниқобларини сотаётган бола.
Франциянинг Нанси шаҳрида тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинган беморни эвакуация қилмоқда.
Мадридда одамлар уйлари балконидан тиббиёт ходимларини олқишламоқда.