Марказий Осиё ӯтган йил давомида
(last modified Tue, 31 Mar 2020 07:55:43 GMT )
март 31, 2020 12:55 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё ӯтган йил давомида

Ҳижрий-шамсий 1388 йили Марказий Осиё мамлакатлари учун сиёсий, иқтисодий ва маданий воқеаларга бой йил бӯлди. Қуйида бу жумҳуриятларда юз берган энг муҳим воқеаларга тӯхталиб ӯтамиз.

Тожикистон

Ӯтган йили давомида Тожикистонда Парламент сайлови ӯтказилди.

Сайлов ва референдумларни ӯтказиш Марказий комиссиянинг маълумотига кӯра 50.04 фоиз овоз олган Тожикистондаги ҳоким партия яъни “Тожикистон Халқ демократик партияси” сайловда ғолиб деб топилди.

Бу комиссиянинг ҳисоботича сайловда сайловчиларнинг 86 фоизи иштирок этди.

Парламент сайлови 2020 йилнинг 1 март, якшанба куни бӯлиб ӯтди. Сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга фуқароларнинг умумий сони 4 миллион 246 минг нафарга яқин дея айтилади.

Тожикистон Намояндалар мажлиси 63 нафардан иборат. Сайловда 7 та сиёсий партия 22 жойни қӯлга киритиш учун кураш олиб борди.

Тожикистоннинг ӯтган йилдаги энг муҳим воқеаси сифатида ИШИД гуруҳи аъзоларининг Ӯзбекистон билан чегара пунктига ҳужумини мисол келтириш мумкин. Бу ҳужумда 10 дан ортиқ киши, жумладан ИШИД аъзолари ҳам ҳалок бӯлди.

Ҳужум арафасида Тожикистон хавфсизлик кучлари мамлакат чегараларига ҳужум уюштириш хавфи ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантириб келишарди.

ИШИД терррорчи гуруҳининг сафида фаолият кӯрсатган тожикистон фуқаролари оз эмасди. ОАВ маълумотларига кӯра , Суриядаги БМТга қарашли қочқинлар лагерларида 575 нафар тожикистонлик аёл ва болалар сақланмоқда.

Тожикистон давлати  кӯп сонли болаларни Ироқдаги қочқинлар жамлоғидан ватанга қайтаришга муваффақ бӯлди. Аммо ИШИД га аъзоликда айбланган 40 дан ортиқ тожикистонлик аёл Ироқда узоқ муддатларга ҳукм қилинган. Тожикистон эндиликда уларни ватанга қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Қирғизистон

Ӯтган йили бу мамлакат собиқ президенти Олмосбек Атамбоев учун муваффақиятсиз келди. У коррупсия ва вазифасидан суйиистеъмол қилиш айби билан қамоққа олинди. Қӯлга олиш пайти собиқ президентнинг тарафдорлари ва мамлакат хавфсизлик кучлари ӯртасида тӯқнашув вужудга келди.

Image Caption

 

2011 йилдан 2017 йилгача мамлакатни бошқарган ва бугунги президентнинг ҳомийси бӯлган Атамбоев қӯлга олингач, унга  давлат тӯнтариши қилишга уриниш айби ҳам қӯйилди. Собиқ президентнинг ӯзи эса бу айбловларни рад этган ва уларнинг барчасини президент Сооранбай Жеенбековнинг шахсий бадбинлиги деб атайди.

Кейинги пайтда собиқ президентни қотилликда айблаш учун ҳам айрим гумонлар илгари сурилмоқда.

Мамлакатнинг собиқ Бош вазири Сапар Исаков ҳам коррупсияда айбланиб, 15 йилга қамалди.

Х  Х  Х

Қирғизистонлик  сиёсат, иқтисод ва маданият соҳасидаги фаол аёллар иштирокида Бишкек шаҳрида Халқаро Ҳижоб куни нишонланди.

Бу маросим Қирғизистондаги биринчи исломий журнал “Уммат” нинг ташаббуси билан ӯтказилди.

“Халқаро ҳижоб куни” мусулмон аёллар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2014 йили эълон қилинган ва дунёнинг 116 мамлакати, жумладан Қирғизистон ҳам уни қӯллаб-қувватлаган эди.

 

Туркманистон

Президент Гурбангули Бердимуҳаммадов Ички ишлар вазири Искандар Маликовнинг барча давлат мукофотлари ва ҳарбий даражаларини олиб ташлаб, вазифасидан озод қилди. Собиқ Ички ишлар вазири қамоққа олинди, данғиллама уйлари, қимматбаҳо машиналари, пул ва жавоҳиротлари мусодара қилиниб,  унинг ӯрнига Муҳаммадхон Чокиев тайинланди.

Х  Х  Х

Қирғизистон ва Туркманистон иккитомонлама тижорий муомалаларда доллардан фойдаланмаслик ғоясини илгари суришди.

Бишкекда бӯлиб ӯтган давлатлараро комиссия йиғилишида Александр Додоев бу таклифни киритди.

Х  Х  Х

Ашхободда Туркманистон ва Жанубий Корея раҳбарлари томонидан 8 та келишув имзоланди. Бу келишувлар ижроси икки мамлакатнинг иқтисодиётни ривожлантириш ва медитсина соҳасида ӯзаро самарали тажриба алмашинувига сабаб бӯлади.

 

Қозоғистон

1398 йил Қозоғистон учун ҳам сиёсий воқеаларга бой йил бӯлди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва мамлакат ҳукумати истеъфо берди.

Мамлакатни 28 йил давомида бошқариб келган Нурсултон Назарбоевнинг истеъфосидан кейин ӯтказилган президентлик сайловида Қосим-Жӯмарт Тӯқаев мамлакат президенти этиб сайланди.