Сионистик режимнинг фаластинлик болаларга қарши содир этган жиноятлари
(last modified Sun, 05 Apr 2020 09:26:12 GMT )
апрел 05, 2020 14:26 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг фаластинлик болаларга қарши содир этган жиноятлари

Фаластинликларнинг тақвимида 5 апрель куни болалар куни деб ном қуйилган.

Фаластин муқовимат сарзаминидир. Муқовимат ҳам фақат фаластинликларга тааллуқли эмас. Сионизм ва унинг ҳомийларига қарши муқовимат қилиш арсасида эркак, аёл, ёш, қари, болалар, маҳбуслар ва бемор бўлган барчалар кураш олиб боришлари керак. Бу ўртада, фаластинлик болаларнинг вазъияти энг муҳим масала саналади. Чунки Фаластин жамиятининг асосий бу қатлами таҳсил олиш ва мактабга бориш ўрнига, Қудс ишғолгар режимининг жиноятларига юзмаюз бўлишган ва бу жиноятлар эса турли шаклларда намоён бўлмоқда. 

Фаластинлик болаларга қарши содир этилган энг муҳим жиноят бу Исроил жинояткор ва ишғолгар режимининг қамоқхоналарида уларни ноқонуний сақланишлари саналади. Фаластин маҳбуслари ишлари бўйича комитетнинг раиси Қадри Абубакрнинг айтишича, сионистик режим 2000 йилдан бошлаб ҳозиргача 17 минг 12-18 ёшда бўлган фаластинликлар ва юзлаб 10 ёшдан кичик бўлган фаластинлик болаларни қўлга олган ва ҳозирда эса 200 нафар бола қамоқхонада сақланмоқда. 

Бу шундай бир вазъиятда бўлиб ўтмоқдаким, милодий 1989 йилда тасдиқланган болалар ҳуқуқлари конвенциясининг 37 моддасининг иккинчи бандига асосан ўзбошимчалик ва ноқонуний равишда ҳеч қайси бир бола қамоққа олиниши мумкин эмас. Бир болани қўлга олиш ёки уни қамоққа маҳкум этиш қонунга асосланиши лозим.  Сўнгги чора сифатида бор имкон қадар унга тезроқ ечим топилиши лозим."

Фаластинлик болаларга қарши сионистик режимнинг содир этаётган жиноятларининг бошқа бир тури бу қийноққа солишдан иборатдир. Сионистик режим фаластинлик болаларни бу режимнинг қамоқхоналарида руҳий ва жисмоний қийноқларга юзмаюз этади. Фаластин мухторият ташкилоти билан боғлиқ маҳбуслар қўмитаси фаластинлик болалар куни муносабати билан бир ҳисобот нашр этиб, Исроил ҳарбийлари 2015 йилдан бери ҳозиргача 6000 нафар фаластинлик ўспиринлар ва болаларни ҳибсга олишганини эълон қилиб, буларнинг 98 фоизи руҳий ва жисмоний қийноқларга солинган,-деб айтди. Бу шундай бир шароитда бўлиб ўтмоқдаким, болалар ҳуқуқи конвенциясининг 37 моддасининг биринчи бандига асосан: " Ҳҳеч бир бола қийноққа солиниши ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазога дучор этилмаслиги керак."

Сионистик режимнинг фаластинлик болаларга қарши содир этган учинчи жиноятлари уларни шаҳодатга етказишдан иборатдир. фаластинлик болалар уруш ёки бевосита ўқ отиш ёхуд сонистик режим томонидан қийноққа солиш ёки касал бўлиш тасирида шаҳодатга етишади. Фаластин болаларни муҳофазат этиш халқаро ҳаракати сионистик режим ҳарбийлари жорий йилнинг бошланишидан ҳозирги кунгача фаластинлик 11 нафар болани Ғазза сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида шаҳодатга етказишган. Шунингдек, 2000 йилда "Интифозат-ул-Ақсо" бошланишидан бўён 2 минг 200 нафарни фаластинлик болалар исроиллик ҳарбийлар томонидан шаҳодатга етказилди,-деб эълон қилди. 

Таҳсил олиш ва таълим-тарбиядан маҳрум бўлиш эса сионистик режимнинг фаластинлик болаларга қарши содир этаётган бошқа жиноятларидан саналади. 

Ғазза секторида маҳбуслар ва озодлик ишлари бўйича қўмитанинг тадқиқотлар ва ҳужжатлар бўлими бошлиғи Абдунносир Фарвона

Ғазза секторида маҳбуслар ва озодлик ишлари бўйича қўмитанинг тадқиқотлар ва ҳужжатлар бўлими бошлиғи Абдунносир Фарвона бу ҳақда ишғолгар режимнинг қамоқхоналар бўйича идораси ҳибсга олинган фаластинлик болаларни таълим олиш каби энг оддий ҳуқуқларидан маҳрум этган,-деб айтди.  

Ота-оналарни қўлдан бой бериш ва оила аъзолари билан алоқада бўлишдан маҳрум этиш сионистик режимнинг фаластинлик болаларга нисбатан содир этаётган жиноятлари жумласидандир. Минглаб фаластинлик болалар ўз ота-оналарини қўлдан бой бериб, етим-есир қолиб, турли муаммолар билан юзмаюз бўлишмоқда. 

Муҳим нуқта шундаки, сионистик режимнинг фаластинлик болаларга қарши содир этаётган турли жиноятларига қарамай, халқаро ташкилотлар ушбу режимга қарши ҳеч қандай сайъ-ҳаракат олиб бормаяпти ва фаластинлик болаларга қарши жиноят содир этган омиллар ҳам ўз қилмишлари учун жазога тортилмаяппти. Бу масала шуни кўрсатадики, халқаро ташкилотлар катта қудратлар манфаатига амал қилишади. Чунки Америка сионистик режим жиноятларини қўллаб-қувватлайди ва халқаро ташкилотларда бу жиноятларни тергов қилинишига монеа яратади.