Халқаро валюта жамғармасининг Эронга қарши муносабати
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти коронавирус эпидемияси кенг тарқалган бир пайтда, Халқаро валюта фондининг камситувчи муносабатига аксиламал кўрсатиб, бу фонд ўз мажбурияларига қараб амал қилиши керак,- деб айтди.
Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Халқаро валюта жамғармаси Эрон халқи душманларининг шайтанатлари остида қолмаслиги керак ва ўзининг асосий вазифасига қараб амал қилиши зарур,-деб таъкидлади.
Эрон марказий банкининг раиси Абдунносир Ҳимматий ҳам Халқаро валюта жамғармаси раисига йўллаган ўз мактубида, коронавирус билан қарши кураш олиб боришнинг жиддий тарихий бир шароитида, Американинг мухолифат қилиши Халқаро валюта фондининг фаолиятига зарар етказмаслигига умидворлик билдирди.
Мамлакатларга кўмак ва кредит бериш Халқаро валюта жамғармасининг асосий вазифаси саналади ва кредитлар ҳам одатда ушбу жамғармада мамлакатларнинг иштирок этиш ҳаққидан келиб чиқиб, эҳтиёж сезадиган мамлакатларга берилади.
Халқаро валюта фонди учта асосий ишни амалга оширади:
Биринчиси, 189-та аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ва молиявий ўзгаришларини ўрганиш, иккинчиси, жамғармага аъзо мамлакатларга маслаҳат бериш ва учинчиси эса қисқа муддатли кредитлар бериш ҳамда молиявий мушкулотларга юзмаюз бўлган мамлакатларга ёрдам беришдан иборат.
Ҳозирги кунда коронавирус дунёнинг турли мамлакатларини жиддий муаммоларга юзмаюз этган. Бу ўртада ушбу ҳалокатли эпидемия билан кураш олиб боришда молиявий янги манбаларга эҳтиёж сезадиган мамлакатлар йўқ эмас ва ана шу ерда валюта жамғармасининг учинчи фаолияти, яъни коронавирус билан гирифтор бўлиб қолган аъзо мамлакатларга кредит бериш ўз маъносини топади.
Ана шу доирада, Халқаро валюта жамғармаси дунёда коронавирус эпидемияси пайдо бўлишидан бир ой олдин ушбу жамғармага аъзо мамлакатлар ва коронавирус билан гирифтор бўлиб қолган мамлакатларга шарт-шароитсиз кўмак бериш учун тайёр эканини эълон қилганди.
Халқаро валюта фондининг кўмак беришга тайёр экани ҳақида қилган эълони натижасида, Эроннинг марказий банки ҳам ушбу фонднинг молиявий ёрдамини олиш учун ўз ҳақ-ҳуқуқларидан фойдаланишини эълон қилди. Аммо Эроннинг номи кредит олиш учун Халқаро валюта фондининг якуний рўйхатига киритилмади.
Халқаро валюта фонди Американинг вето қилгани сабабли эҳтиёж сезадиган аъзо мамлакатлар, жумладан Эронга кредит бериш бўйича муҳим вазифасини бажармади ва ўз вазифасига қараб амал қилиш ўрнига Американинг сиёсатлари остида қолди. Бу шундай бир вазъиятда бўлиб ўтмоқдаким, Эрон Ислом Жумҳурияти Халқаро валюта фондининг тасисчи аъзо мамлакатларидан бири саналади. Ҳамда Эрон бу фонд доирасида молиявий яхши фаолият олиб боради ва бундай шароитда бу молиявий ва пул ташкилоти ундан талаб этиладиган ишни амалга ошириши лозим.
Иқтисодий ишлар бўйича Эрон президентининг ўринбосари Муҳаммад Ниҳовандиён CNN телеканали билан қилган ўз сўҳбатида, Халқаро валюта фондида ҳеч қайси бир мамлакат вето қилиш ҳаққига эга эмас ва ушбу жамғарманинг сиёсати кредит бўйича берилган истак-хоҳишларни тасдиқлаш ёки уни кўриб чиқишда инсоф билан амал қилиши керак,-деб таъкидлади.
Халқаро валюта фонди Америка мухолифати билан шундай бир шароитда Эроннинг номини ушбу фонддан кредит оладиган мамлакатлар рўйхатидан учирдиким, коронавирус билан қарши кураш олиб боришнинг ягона йўли бу дунё жамоатчилигининг ҳамжиҳат бўлиши ва масъулият сезишини талаб этади.
Бугунги кунда Халқаро валюта жамғармаси коронавирус эпидемияси билан қарши курашда халқаро сайъ-ҳаракатларга халақит берадиган мамлакатнинг тасири остига қолиши амалда бу жамғармани ўзининг асосий вазифасидан узоқлаштириб қуяди. Эрон молиявий шаффоф фаолияти билан Халқаро валюта жамғармасининг тасисчи мамлакати сифатида, бу кунларда коронавирус билан қарши курашиш фронтининг олдинги сафида ҳаракат қилмоқда. Халқаро валюта фондининг кредит бериш ва кўмак кўрсатиши бу курашнинг кайфиятига тасир етказади ва натижада коронавирус эпидемияси билан дунёнинг кураш олиб боришини тасирчан бўлишига кўмак беради.