Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишдан хавотирланмоқда
Ўзбекистон давлат ва сиёсий доиралари ҳамда партиялари Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилиш масаласини таҳлил этишмоқда.
Ўзбекистон давлат доиралари Евроосиё иқтисодий иттифоқига Ўзбекистоннинг қўшилишини мамлакатнинг манфаатида деб билишади, аммо айрим ўзбек сиёсатчилари эса Ўзбекистон истиқлолини қўлдан бой бериш ва Россия босимлари сабабли Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилишига мухолифат қилишмоқда.
Ўзбекистон парламентидаги миллий тикланиш ёки миллий демократик партиясининг намояндаси Фарҳод Зайниев бу ҳақда, Евроосиё иқтисодий иттифоқига Ўзбекистоннинг қўшилиши бир йилда ишлаб чиқариш соҳасида 2 миллиард доллар камчилликка юзмаюз бўлади. Ҳақиқатан ҳам Еврооисиё иқтисодий иттифоққа қўшилишдан Ўзбекистон йилига 3 миллиард зарар кўришига қўшимча, 100 минг иш жой имкониятларини қўлдан бой беради,- деб айтди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси президенти ва Ўзбекистоннинг эксперти ва иқтисодий мутахассиси Қудратуллоҳ Рафиқов шундай деб айтган эди: "Ўзбекистон фуқаролари Россияда ишлашга рухсат олиш учун 3 миллиард доллар харажат қилишди."
Ўзбекистонлик бу экспертнинг мақсади Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо бўлишда Ўзбекистон фуқароларининг фойда кўриши ва харажат қилишларидир.
Бунга қарши Евроосиё иқтисодий иттифоққа Ўзбекистон аъзо бўлишининг ҳомийлари ва Тошкент давлат расмийлари Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо мамлакатлар бозорига чиқиш ва ўзбек ишчи муҳожирларнинг иккита асосий омилини ушбу иттифоққа Ўзбекистон қўшилишининг аҳамиятли далилларидан ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам Тошкент расмийлари айрим иқтисодий соҳаларда, айниқса қишлоқ хўжалиги, тўқмачилик ва машинасозлик саноатида, Ўзбекистон катта имкониятга эга бўлишини Ўзбекистоннинг ушбу иттифоққа аъзо бўлиши ва ҳамкорлик қилишига тамоюл изҳор этишнинг энг муҳим далили деб билишади.
Айни пайтда шуни таъкидлаш жоизки, бу масала Ўзбекистон президенти ўтган ойда Олий Мажлисда баён этган изҳоротида яққол намоён бўлади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 21 январ ойида Ўзбекистон Сенат мажлисида нутқ сўзлагани жараёнида, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш имконияти ҳақидаги мавзўни баён эди.
У шундай деб фикр билдирди: "Ўзбекистон тадбиркорлари ўзларининг анъанавий бозорларига етишлари учун кўп мушкулотларга юзмаюз бўлишмоқда ва ушбу вазъиятдан чиқишнинг йўлларидан бири бу Евроосиё иқтисодий иттифоқ ҳисобланади"
Ҳақиқатан ҳам шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги, саноати ва иқтисоди ривожланмоқда ва ушбу мамлакатнинг ишлаб чиқарган таварларини экспорт қилиш мизони ҳам ошмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо мамлакатларнинг бозорларига эҳтиёж сезади. Бунга қўшимча, Ўзбекистон жамиятининг ўсиши билан Тошкент давлати ҳар йили 700 минг янги иш жойларини яратиши керак. Аммо ҳозирги шароитни эътиборга олган ҳолда, айтиш жоизки бу мақсадларни амалда татбиқ этиш Тошкент давлати учун имконияти йўқ. Бу масала эса Ўзбекистон фуқароларининг ушбу иттифоққа аъзо мамлакатлар сифатида, Россия ва Қозоғистонга ишлаш учун муҳожират қилишлари сабабига айланади. Бу масала Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо мамлакатлар билан Ўзбекистоннинг яқин алоқада бўлиши учун тақдирни белгиловчи омил саналади.
Мавжуд иқтисодий имкониятлардан ташқари шундай назарга ташланадиким, Тошкент давлат раҳбарлари Евроосиё иқтисодий иттифоқда доимий аъзо бўлиш ва назоратчи аъзо бўлиш ўртасида эҳтиёткорлик билан муносабат қилишмоқда. Тошкент давлат расмийсининг баён этган изҳоротидан шундай хулоса қилиш мумкинким, Ўзбекистон раҳбарлари назоратчи аъзо доирасида, Евроосиё иқтисодий иттифоқ билан ҳамкорлик қилиш имтиёзларидан баҳраманд бўлишни мақсад қилишган. Ҳолбуки, Тошкент давлатидаги мазкур сиёсатчилар Евроосиё иқтисодий иттифоқда доимий аъзо бўлишни инкор этишади. Айни пайтда Тошкент давлат расмийлари Россия расмийлари норозилиги ва салбий аксиламал кўрсатишларига юзмаюз бўлмаслик учун амал қилишмоқда.