Туркманистон парламентида конституцияга ислоҳот киритиш таклифи кўриб чиқилмоқда
Туркманистон парламенти мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартириш киритиш бўйича ташкилотлар, компаниялар, партиялар ва фуқароларининг таклифларини кўриб чиқиш бошланди.
Бундан олдин ўтган ҳафта давомида, Туркманистон асосий қонуни комиссиясининг ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссиясия ишчи гуруҳининг аъзолари Туркманистон конституциясига ислоҳотлар киритиш зарурлигини таъкидлашди. Туркманистон конституцияси комиссиясининг ишчи гуруҳи парламент намояндалари, вазирликлар намояндалари, ҳуқуқни муҳофазат қилувчи органлари, партиялар, умумий анжуманлар, донишмандлар ва "давлат, қонун ва демократия" муассасаларининг экспертларини ўзига қамраб олади.

Туркманистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун сайъ-ҳаракат шундай бир шароитда амалга оширилмоқдаким, Ашхабод давлати 2016 йилда ушбу ўлка конституциясига ислоҳотлар киритган эди. Туркманистон давлати милодий 2016 йил сентябр ойининг ўрталарида мамлакатнинг асосий қонунига ислоҳотларни тасдиқлади. Киритилган бу ислоҳотлар натижасида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сайловда ғалабани қўлга киритса ва чекланмаган вақтда бу мансабга қолиши мумкин. Бу ислоҳотга кўра, Туркманистонда президентлик давр 5 йилдан 7 йилга узайтирилди вамамлакат президентлиги учун номзадлик қуйиш учун назарга олинган 70 бекор қилинди.

Марказий Осиё, айниқса Туркманистонда ислоҳотлар киритиш зарурлиги ҳақида иқтисодий экспертларнинг огоҳлантириш беришларига қарамай бу мамлакатлар ўз халқларининг истак-хоҳишларига жиддий аҳамият қаратиш ва кенг кўламда ислоҳотлар киритишдан бошқа чоралари йўқ. Бу шундай бир вазъиятда бўлиб ўтмоқдаким, Марказий Осиё давлатлари, айниқса Туркманистонга жиддий хавф-хатарлар таҳдид солмоқда.
Жаҳон банкининг етакчи эксперти бу ҳақда бир неча вақт олдин Марказий Осиё мамлакатларида кенг ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини таъкидлаб, бу мамлакатлар агар ўз истисодларини жаҳон бозорларида нефтнинг арзон нархи билан мувофиқлаштирмасала, албатта Марказий Осиёда кескинликлар келиб чиқади,-деб айтди.
Туркманистон мустақилликка ришганидан 30 йил ўтаётган бўлсада, аммо бу мамлакатнинг иқтисоди уша давлат қўлида қолмоқда ва иқтисодий коррупция, банк ва пул системасининг самарасизлиги, иқтисодда хусусий секторнинг тасирчан амал қилмаслиги, манбалардан тўғри фойдаланмаслик ва ислоҳотларни киритишда заиф амал қилиш иқтисод ва мол бозорлари зарар кўрмоқда.
Ҳақиқат шундаки, Ашхабод амалдорлари Туркманистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг истиқболлари учун комил ва кенг қамровли дастурга эга эмаслар. Ашхабод давлат рнасмийларининг асосий нуқтаи назарлари мамлакатнинг энергетика манбаларига қаратилган. аммо жаҳонда энергетика нархининг арзон бўлиши билан Туркманистоннинг иқтисодий вазъияти бўҳроний вазъиятга юзмаюз бўлиб қолган. Шунинг учун ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида, айниқса қашшоқ ва камдаромадли аҳоли ўртасида эътироз қилиш руҳияси кучаймоқда.
Марказий Осиё масалалари бўйича Россиянинг етакчи эксперти Александр Князев бу ҳақда, охирги 3-4 йил давомида бу мамлакатда ОАВ фазоси ёпилганига қарамай Туркманистонда рўй бераётган ўзгаришлар шуни кўрсатадики, бу мамлакат хавфсизлик нуқтаи назаридан муносиб шароитда эмас.Шу жумладан бу мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий мушкулотлари кўпаймоқда ва шунингдек Туркманистон халқи ўртасида эътироз руҳияси кенг авж олмоқда,-деб фикр билдирди.
Мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ва оммавий ахборот воситаларининг фазоси ёпиқ бўлишига қўшимча, диний таълим-тарбия сатҳининг пастлиги, коррупция, идеологик хаос ва Туркманистон халқининг яшашларидаги қйинчиликлар, ёшлар ўртасида ишсизлик ва қашшоқлик сатҳининг юқори эканидан келиб чиқаётган ифротгарчиликнинг кенгайиши Туркманистоннинг ички ва минтақавий мушкулотларига қйинчилик тўғдирмоқда.
барча минтақавий ва ички мушкулотларга қарамай шундай назарга ташланадиким, туркманистон сиёсатчилари Бердимуҳаммедовнинг оиласининг сиёсий қудратини мустаҳкамлашни мақсад қилишган. Ўтган йили Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақида хабарлар тарқалганида Ашхабод давлат расмийлари Туркманистоннинг келаси президенти сифатида унинг фарзандининг сиёсий мавқеини мустаҳкамлашга киришди. Туркманистонда сиёсий қудрат тизими қавмий ва қабила нуқтаи назаридан ташкил этилган. Шунинг учун Ашхабод ҳукумати расмийлари ўзларини ёки қабила аъзоларини альтернатива сифатида таништириш имкониятига эгалар.