Коронавирус эпидемияси вақтида масъулиятсизлик; Америка дунё халқининг қотилидир
(last modified Thu, 16 Apr 2020 09:26:16 GMT )
апрел 16, 2020 14:26 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш каби коронавирус эпидемияси шароитида ЖССТ -ни молиялаштиришни шармандаликча тўхтатиш ўта шафқатсизликдир,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни аср пайтида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг молиялаштириш манбаларини тўхтатиш учун Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатига қарши аксиламал кўрсатиб, ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Америка режимининг зўравонлиги, таҳдид солиши ва такаббурлиги фақатгина гиёҳвандлик эмас, балки одамлар жонининг қотилидир."

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг молиялаштириш манбасини тўхтатишда Америка президенти Дональд Трампнинг қабул қилган қарори Америка зўравонлигининг яна бир саҳифасини ошкор этди ва бу амал халқаро арсада ушбу мамлакат масъулиятсизлигининг яққол намунасидир. 

Ҳозирда бутун дунё Ковид-19 вируси билан гирифтор бўлиб қолган бир пайтда, дунё бўйлаб одамларнинг жонини нажот бериш учун муштарак мақсад билан ҳалокатли ушбу вирусга қарши кураш олиб бориш мамлакатларнинг барчатомонлама ва биргалашиб ҳамкорлик қилишларига эҳтиёж сезади. 

Дональд Трамп коронавирусга қарши кечаю кундуз дунё халқининг жонини нажот беришга интилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг молиявий манбасини  тўхтатиш билан амалда яна бир маротаба фақат ўзининг сиёсий манфаатлари учун қуйғуришини кўрсатди ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишнинг асосий асли бўлмиш инсонларнинг жонини муҳофазат этиш Америка учун ҳеч қандай маъно касб этмайди. 

Коронавирус эпидемияси билан курашиш каби энг оғир дамда ЖССТ -ни молиятириш манбасини тўхтатиш халқаро оқибатларни келтириб чиқарадиган хавфли сайъ-ҳаракат саналади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Аббос Мусавий

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Аббос Мусавий чоршанба куни кечаси Америка халқаро бир офат билан курашиш ва энг оғир вақтда , тўсатдан фақат Жаҳон соғлиқни сақлашнинг координаторини жазо берди ва бу эса инсониятга қарши содир этган жиноят ва масъулиятсизликдир,- деб таъкидлади.

Чегара билмас коронавирусни баратараф этишнинг ягона йўли мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши ва ҳамжиҳат бўлиб сайъ-ҳаракат олиб боришларидадир.  Бу ўртада эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан қарши курашишда олдинги сафда ҳаракат қилади. Ва бу ташкилотни барчатомонлама қўллаб-қувватлаш барча мамлакатларнинг зарурий масъулияти ҳисобланади. 

Америка президенти Дональд Трнамп ва коронавирус 

Аммо Дональд Трамп Жаҳон соғиқни сақлаш ташкилотининг бюджетини тўхтатиш билан яна бир маротаба коронавирус эпидемияси шароитида халқаро ташкилотлар ва  кўптомонлама ёндошувнинг заифлантиришда масъулиятсизлигини кўрсатди. Трампнинг бундай хатти-ҳаракати бундан олдин Баржом ядровий келишувдан ва бошқа халқаро шартномалардан чиқишида ҳам мушоҳада этилган эди ва бугунги кунда коронавирус сояси остида ҳам бу ҳаракатини такрорлади. 

Халқаро шартномаларни поймол этиш ва халқаро ташкилотларга эътибор бермаслик Трампнинг Оқ Уйга келиши билан бошланди. Аммо афсўски, айрим халқаро ташкилотларнинг заиф амал қилиши Дональд Трампнинг фақат ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилиши сабабига айланди. Энди, эса коронавирус билан қарши курашиш учун Жаҳон соқлиқни сақлаш ташкилотининг сайъ-ҳаракатлари жараёнида тўсиқлик яратиш учун ўзига ижозат бермоқда. 

Ҳозирги кунда, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ мамлакатлар, айниқса европаликлар Трампнинг зўравонлик ҳаракатларига нисбатан масъулият сезишлари талаб этилади. Инсонларнинг жони ва саломатлигига кафолат бериш йўлида коронавирус билан қарши курашиш жараёнида тўхтамасдан ҳаракат қилиши мақсадида Жаҳон соқлиқни сақлаш ташкилотининг молиявий манбаларида вужудга келган бушликни тўлдириш  учун ушбу ташкилотга кўмак бериш зарурдир.