Паров ғори
(last modified Wed, 22 Apr 2020 13:26:54 GMT )
апрел 22, 2020 18:26 Asia/Tashkent
  • Паров ғори

Эрон табиатининг жозибали масканларидан бири Кирмоншоҳ вилоятидаги тоғлардан бирида мавжуд бӯлган Паров ғоридир. Паров ғори Эроннинг энг чуқур ғори ҳисобланади.

Бу ғор 1971 йилгача дунёнинг энг чуқур ғори ҳисобланиб, ер юзидаги ғорларнинг “Эверести” номи билан юритиларди. Аммо йиллар ӯтиши билан жаҳонда бунданда чуқурроқ ғорлар кашф қилинди.

Дилкаш табиат қӯйнида Кирмоншоҳнинг энг баланд чӯққиси ӯзининг денгиз сатҳадан 3357 метр баландликдаги қад-қоматини кӯз-кӯз қилиб туради. Бу тоғ Паров деб аталади. Ана шу тоғнинг бағрида, Кирмоншоҳ шаҳридан атиги 12 километр узоқликда Паров, маҳаллий аҳоли тилида “Серсув ғор” маъносини англатувчи Эроннинг энг чуқур ғори жойлашган. Бу ғорнинг узунлиги 1457 метр, чуқурлиги эса 751 метрни ташкил қилади. Ғорнинг турли жойларида 26 чоҳ жойлашган бӯлиб, уларнинг энг чуқури 42 метрдан иборат.

Паров ғорида ғорнинг ерости музликларининг эриши натижасида ҳосил бӯлган анҳор оқиб туради. Шу сабабли бу ғорнинг номини сувли ғор деб қӯйишган. Сув оқиб турганлиги боис ғорнинг ҳаво ҳарорати жуда совуқ, ёзнинг жазирама иссиғида ҳам бу ерда иссиқлик 1-3 даражадан юқори кӯтарилмайди. Ӯзингизга ишонган касбий ғоршунос ва хатарли саргузаштларларга мойил бӯлсангиз, Паров ғорига баҳор ва ёз ойларида сафар қилишингиз мумкин, зеро, куз ва қиш ойлари совуқнинг шиддатидан ғорга кириш имконсиздир.

Умуман олганда дунёда уч хил қорлар мавжуд: узун ғорлар, чуқур ғорлар, ҳам узун ва ҳам чуқур ғорлар. Паров ғори учинчи турга хосдир. Унда ҳам тор узун каналлар ва ҳам чуқур чоҳларни учратиш мумкин.Бундай ғорларга кириш жисмоний ва руҳий тайёргарлик ҳамда улкан тажрибани талаб қилади.

Паров ғори

Паров ғори 1971 йили инглиз тадқиқотчилари гуруҳи томонидан кашф қилинди. Ғоршунослар ӯшанда ғорнинг 750 метрлик чуқурлигига етиб боришди.

1991 йили эронлик ғоршунослар гуруҳи ҳам бу сирли ғорга кириш учун бир неча гуруҳни ташкил қилиб, турли фаслларда ғорнинг ички   оламига экспедитсиялар уюштиришди. Улар Паров ғорининг тубидан жозибали тасвирларни нашр қилишиб, дунё географ тадқиқотчиларини ҳайратга солдилар. Ғоршунослар орасидаги тадқиқотчи Лайло Исфандиёрий Паров ғорининг сӯнгги нуқтасигача бориб, Эрон хотин-қизларининг фахрига айланди.

Паров ғори

Эронлик ғоршунослар Паровга киришнинг яна бир йӯлини кашф қилишди. Шунингдек, улар “Энг қисқа вақтда ғорнинг тубига етиб бориш” ва “Жуда мукаммал жиҳозлардан фойдаланмай ғорнинг тубига етиб бориш” каби кӯрсаткичлар бӯйича рекорд қӯйишди.

Қайд қилиш жоизким, Пуров ғорига кириш оддий одамлар учун тавсия қилинмайди. Аммо агар сирли-синоатли бу муъжизали оламга кириб бориш шавқи тинч қӯймаса, алпинизм ва ғоршунослик ҳақидаги билимингизни бироз мустаҳкамлаб, ӯта қизиқарли ва анчайин оғир бу сафарга отланишингиз мумкин.

Агар ростакамига хатарли саргузаштларнинг ишқивози бӯлсангиз, вақтни қӯлдан бермай, шубҳасиз, ҳаётингиздаги энг қизиқарли сафарга отланинг. Омад тилаймиз.