Қуръоний башоратлар (1)
(last modified Sat, 25 Apr 2020 18:27:17 GMT )
апрел 25, 2020 23:27 Asia/Tashkent
  • Қуръоний башоратлар (1)

Қуръон инсоннинг яшаш дастуруламалидир. Рамазон эса Қуръоний таълимотлар билан танишишнинг муносиб фурсати ҳисобланади.

15 қисмдан иборат “Қуръоний башоратлар” дастурида Қуръони каримнинг инсонга эзгу амаллар башоратини берувчи ояти карималари ҳақида суҳбат қилмоқчимиз.

Илоҳий баракот ва неъматлар ойи бӯлган муборак рамазон ойи етиб келди. Бу ой мусулмонлар учун ибодат ва маънавият ойи ҳисобланади.

Исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) бу ойни “Аллоҳнинг меҳмони бӯлиш” ойи деб атаганлар. Бу ой муминларнинг ӯз маърифатини ошириш ойидир.Сӯнгги самовий китоб Қуръони каримнинг мутолааси кишининг маърифатини юксалтиради.

Ислом таълимотида инсонларни ҳидоят қилиш учун башорат бериш ва огоҳлантириш услубидан фойдаланилади. Қурони каримнинг оятларида Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бӯлиш лозимлиги таъкидланади. Пайғамбаримиз (с) буюрадилар: “Ундан ӯзга Худо бӯлмаган Ягона Аллоҳга қасам мӯмин банда Аллоҳга нисбатан яхши гумон қилса, Парвардигор унга ӯша гумони асосида муомала қилади. Зеро, Аллоҳ карим ва барча яхшиликларнинг соҳибидир. Мӯмин бандаси Унга нисбатан яхши гумон қилгани чоғи Аллоҳ банданинг умидига хилоф равишда у билан муомала қилишга уялади”. Бошқа бир ӯринда ул ҳазрат буюрадиларким, Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бӯлинг, зеро, Парвардигорга нисбатан яхши гумонда бӯлишнинг баҳоси жаннатдир.

Аллоҳ таъоло аҳли башарни тарбиялаб, камолотга етказиш учун башорат ва қӯрқитиш усулини танлагандир. Аллоҳ бандаларига неъматларни ато қилиш, душман устидан ғалабага эришиш каби дунёвий ваъдалар, ҳамда абадий жаннат, ноз-неъматларга ғарқ бӯлган боғлар каби ухравий башоратлар берган.

 

Қуръони карим иймон келтирганлар ва солиҳлар учун башорат манбаидир. У солиҳ амал қилувчи иймон аҳлига нурли келажак ҳақида башорат беради. Аллоҳ таъоло “Фуссилат” муборак сурасининг 30-31-ояти карималарида  буюради:

 

إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّـهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنتُمْ تُوعَدُونَ ﴿٣٠﴾ نَحْنُ أَوْلِيَاؤُكُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَشْتَهِي أَنفُسُكُمْ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ ﴿٣١﴾

Таржимаси:

Албатта, «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар. (30) Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилинган нарсангиз бордир. (31)

Бу ояти карималардан маълум бӯлишича,  Аллоҳнинг ваъдалари фақат охират кунига хос эмас, балки Худо солиҳ бандаларига   шу дунёда ҳам кӯмаклашади.

“Ғофир” муборак сурасининг 51-ояти каримасида ҳам шу нуктага ишора қилиниб, буюрилади: Албатта, Биз Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга бу дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган кунда ҳам нусрат берурмиз. (51)

Қуръони каримда  келажакка умид билан қараш фазилат касб қилиш ва ёвузликлардан воз кечиш билан уйғундир. Дунё инсон учун имтиҳон макони ва охират учун йӯл озуқаси тӯплаш масканидир. Инсон эзгу амалларининг мукофоти ва ёмон амалларининг жазосини албатта,  олади. Яратилиш оламида Илоҳий адолат ҳукмронлик қилади.

Қуръони каримда парҳезкорлар ишининг оқибати хайрли эканлиги ҳақида қайта-қайта башорат берилган.