Американинг Толибонга огоҳлантириш бериши ва Доха келишувининг номаълум келажаги
(last modified Sun, 03 May 2020 13:44:16 GMT )
май 03, 2020 18:44 Asia/Tashkent
  • Американинг Толибонга огоҳлантириш бериши ва Доха келишувининг номаълум келажаги

Америка президенти Дональд Трамп ушбу мамлакат ҳарбийларини Афғонистондан чиқаришга ваъда берганига қарамай бу ваъдани ижро этишда кўп кескинликларга юзмаюз бўлган. 2020 йил феврал ойида Толибон гуруҳи ва Вашингтон ўртасида келишув имзоланган бўлсада, аммо унинг ижро этилиши кўп монеалар, жумладан Афғонистоннинг турли бурчакларида Толибон гуруҳининг ҳужумлари давом этилиши билан юзмаюз бўлган.

Америка армияси шанба куни 20 май бир мактубда Толибон гуруҳига огоҳлантириш бердиким, агар афғон кучларига қарши ўз ҳужумларини қисқартирмаса, оғир аксиламал билан юзмаюз бўлади,-деб огоҳлантириш берди. 

Американинг Афғонистондаги кучларининг матбуот котиби Сани легет икки саҳифали бу мактубда, Толибон гуруҳи матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳидга хитоб айлаб, ўзларини тийишга чақирди. 

Легат шундай ёзади: "агар ҳужум ва душманлик камаймаса жиддий жавоб қайтарилади. Барча томонлар сиёсиё йўл билан ҳал этиш йўлига қайтишлари лозим. Афғонлар ҳозирнинг ўзида музокара столи атрофига ўтиришлариб, Афғонистон келажаги ҳақида ўзаро музокара қилишлари керак." 

Агарчи Толибон гуруҳи 29 феврал куни  Дохада Америка билан имзоланган келишувдан кейин Афғонистонда жойлашган хорижий кучларга қарши ўз ҳужумини тўхтатган бўлсада, аммо афғон кучларига қарши ўз ҳужумини кенгайтирган. Доха шартномасига биноан бу гуруҳ Афғонистон давлати билан музокара қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Толибон гуруҳи баҳор амалиёти деб номлаган ўз ҳужумларини афғон кучларига қарши кучайтириш жараёни Афғонистонда янги уруш фасли бошланишини англатади. Бу гуруҳ энди, ўз ҳужумини шаҳарларга эмас, балки қишлоқ минтақаларига амалга оширмоқда. 

Афғонистон миллий хавфсизлик кенгашининг матбуот котиби Жовид Файсал 25 апрел куни шундай ёзди: 29 феврал куни тинчлик келишуви имзоланган кунидан бошлаб 20 апрел кунигача, Толибон 2804 марта террористик фаолиятларни Афғонистон бўйлаб амалга оширди. (ўрта ҳисобда бир кунда 55 марта). Бу маълумот шуни кўрсатадики, Толибон тинчлик учун ҳеч қандай сайъ-ҳаракат қилишмайди ва афғонларга қарши душманлик ва урушни давом эттиришмоқда. 

Толибон ва Американинг ўзаро келишуви икки жиҳатга эгаким, улардан бири, яъни Пентагон томонидан Афғонистондан хорижий кучларни чиқариш амалда 2020 йил март ойидан бошлаб Афғонистондан америкалик кучларни босқичмабосқич чиқаришни бошлаш  билан тўғри келди. Бироқ, бошқа муҳим қисм, яъни қудратда Толибон гуруҳининг улуши бўлиши ва тўлиқ оашкесимни ижро этиш мақсадида афғонлараро музокаралар жуда оз мувафаққиятга эга бўлди. Толибон гуруҳи иддао қилмоқдаким, бу гуруҳ ва Афғонистон давлати билан келишувга эришилмаса, оташкесим бўлмайди ва Афғонистон полицияси ва армиясига қарши ҳужумларни давом эттиради. Шунинг учун ҳатто Афғонистон давлати билан музокаралар ўтказилишига қарамай ўзининг қонли ҳужумларини давом эттирмоқда. 

Энди, Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ашраф Ғани ўртасида қудрат учун тортишувлар юзага келгани сабабли Афғонистоннинг марказий давлати иккига бўлинган ва бу давлат қачон Толибон ва Вашингтон ўртасидаги келишувни ижро этиши маълум эмас. Агарчи айрим хабарларга кўра, Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ашраф Ғани ўртасида келишувнинг лойиҳаси тайёрланган ва зудлик билан якунланади. Ҳар ҳолда, Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида келишув имзолнмаса, унда Доха келишувининг самараси бўлмайди.  

Бу масалаларнинг мажмўаси сабаб бўлганким, Трамп давлати амалда Афғонистон бўҳронини ҳал этиш масаласида бош берк кўчага қарорт олган. Энди Пентагон Толибонга бевосита таҳдид солиб, афғон кучларига ҳужумни тўхтатилишига умидвор билдирмоқда. Бироқ Толибон гуруҳи бумасалага эътибор бепмай Вашингтонга қарши огоҳлантириш бермоқда. 

Толибон гуруҳи матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Твиттер саҳифасида, Американинг мактубига қисқа жавоб ёзиб, бу мактубнинг мазмун-мундарижаси гижгижлантирувчи сай-ҳаракат эканини таъкидлаш зимнида, ўз мажбуриятларингизга ҳурмат-эҳтиром зоҳир этинг, деб ёзди. 

Унинг Доха келишувининг кўпгина моддалари ижро этилмаганига ишора қилиши Толибон гуруҳи аъзоларини қамоқдан озод этиш ва Афғонистон давлати ва ушбу гуруҳ ўртасида музокара ўтказилмаслиги жумласидандир. Толибон Америка ва Афғонистон давлатидан ўз кучларига қарши ҳужум қилганлари ва душманликни кенгайтиргани сабабли танқид остига олиб, уларни Доха келишувининг моддаларини поймол этишда айбламоқда. шу тартиб билан Доха келишуви ва унинг модаларини ижро этиш мавҳумлигича қолмоқда.        

Ёрлиқ