Карантиндан чиқаётган Италия (фотожамланма)
(last modified Tue, 05 May 2020 14:25:35 GMT )
май 05, 2020 19:25 Asia/Tashkent
  • Карантиндан чиқаётган Италия (фотожамланма)

Италияда 4 майдан бошлаб коронавирус пандемияси туфайли деярли икки ой давом этган чекловларнинг бир қисми олиб ташланди.

Шу куни италияликларга ишга, қариндошини кўргани боришга ва очиқ осмон остида спорт билан шуғулланиш учун уйдан чиқишга рухсат берилди.

Шунга қарамай, кўплаб чекловлар сақланиб қолди. Мисол учун, аксарият дўконлар 18 майгача ишламайди. Мактаб, кинотеатр ва театрлар номаълум муддатгача ёпилди.

Венецияда сув таксиси ҳайдовчиси бизнесларнинг ишни қайта тиклашини талаб қилувчи норозилик акциясида.
Миландаги марказий вокзал.
Миландаги темир йўл станцияси.
Милан метроси.
Милан тарихий марказидаги Семпионе паркида сайр қилаётган одамлар.
Ишчилар Милан кўчаларидан бирида велосипед йўлагини тайёрламоқда.
Римдаги Треви фаввораси олдида.
Миландаги савдо галереяси ташрифчилари.
Туриндаги марказий бозорда навбатда турган одамлар.