Россиялик эксперт: Ўзбекистон Афғонистон ўзгаришларида мустақил уйинчи бўла олмайди
(last modified Wed, 06 May 2020 13:33:12 GMT )
май 06, 2020 18:33 Asia/Tashkent
  • Россиялик эксперт: Ўзбекистон Афғонистон ўзгаришларида мустақил уйинчи бўла олмайди

2019 йилда Тошкентнинг хорижий сиёсатларида олиб борилган энг муҳим фаъолият Афғонистон мавзўсига тегишли эди. Ўзбекистон Толибон гуруҳи ва Кобул давлати ўртасида воситачилик қилиш ролини бажариш учун Марказий Осиёдаги ягона мамлакат эди.

Россиялик сиёсий эксперт Александр Князев ўзининг бир таҳлилида, Тошкент ва Вашингтон алоқалари, ҳамда Афғонистон ўзгаришларида рол уйнаш учун Ўзбекистоннинг сайъ-ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди. Бу таҳлилда шундай келтирилган: "2019 йилда Ўзбекистон хорижий сиёсатлар заминида олиб борган энг муҳим сайъ-ҳаракати Афғонистон мавзўси билан боғлиқ эди. Тошкент Толибон гуруҳи ва Кобул давлати ўртасида воситачилик қилиш учун Марказий Осиёнинг ягона мамлакати эди."

Унинг фикрига кўра, агарчи Афғонистоннинг тинчлик музокараларида Ўзбекистоннинг уйнаган ролини мустақил рол деб тушуниш мумкин бўлмасада, аммо бу масалани минтақа ва Афғонистонда Американинг дастурлари ва мақсадлари доирасида таҳлил этиш керак. Князевнинг фикрига кўра, Афғонистон мавзўси ва минтақавий хавфсизлик заминида Ўзбекистоннинг уйнаган роли Америка ва Ўзбекистоннинг икки томонлама муносабатларида ҳар доим мавжуд эди. Тошкент Толибон гуруҳи билан тинчлик музокараларини ўтказишда мезбонлик қилиш учун тайёр эканлигини эълон қилиши қандайдир афғонлараро  музокаралар ва маслаҳатлашувлар учун Москва ташаббуслари қаршисида қарор олди.

Экспертлар аксариятининг эътиқодига кўра, Афғонистон каби минтақа масалаларида Ўзбекистоннинг рол уйнаши  мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевга боғлиқдир.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Шуни таъкидлаш жоизки, 2018 йили май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга қилган биринчи расмий сафаридан сўнг,  Америка билан Ўзбекистон ҳамкорликлари на фақат хавфсизлик масаласида, балки халқаро ва минтақа масалаларида ҳам кенг кўламда кенгайди. Бу сафар ҳақиқатан ҳам Вашингтон ва Тошкент ўртасидаги алоқаларда энг муҳим сафар эдиким, уни стратегик ҳамкорликларнинг янги босқичи сифатида эслатишади.

Князев ўз таҳлилининг давомида шундай ёзади: Ўзбекистон президенти сиёсий алоқаларни ривожлантириш қаторида Вашингтон билан иқтисодий савдо сотиқ алоқаларни кенгайтириш, шунингдек ҳарбий тизимлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришни биринчи ўринда назарга олган. Америка Ўзбекистон билан тижорат ва савдо-сотиқ алоқаларини фаъоллаштириш зимнида, ўз мақсадини ёқилғи ва энергетика мажмуасида, шунингдек мамлакатнинг стратегик маслаҳатлашувлари соҳасига бирлаштириш учун интилмоқда.

 Стратегик маслаҳатлашув терминидан мақсад бу иқтисодиёт системасидаги бўлимлар, ширкатлар ва корхоналар ривожланиши йўлида лойиҳалар ва тадқиқотлар мажмуасини тайинлашдан иборатдир. 

Ўзбекистон ва Афғонистон 

2019 йили  ошкор бўлдиким,ҳозирги пайтда АҚШнинг Афғонистон бўйича сиёсати минтақадаги икки мамлакат сифатида Ҳиндистон ва Ўзбекистонга боғлиқдирким, уларнинг Афғонистондаги миллий манфаатлари Американинг минтақавий дастурлари билан мос келади. Америка режаларига биноан, чунончи  Хитойнинг нуфуз топишига қарши курашиш учун Ҳиндустоннинг Афғонистондаги фаъолиятларини кузатишдан иборат. Бундай бўлса, Ўзбекистоннинг бевосита рол уйнаши минтақа ва Афғонистонда Россия таъсири билан Американинг мухолифат қилиши масаласига боғлиқдир.

Толибон гуруҳи билан музокараларни тўхтатишга тегишли 2019 йил 8 сентябр ойида Америка президенти Доналд Трампнинг берган изҳороти Ўзбекистон президентини оғир шароитга юзмаюз этди. Чунки Трампнинг бу изҳоротидан кейин бир томондан халқаро миқёсида Толибон гуруҳи билан Тошкентнинг алоқада бўлиш имасаласида Ўзбекистоннинг зарар кўришига сабаб бўлди. Бошқа томондан эса, Толибон гуруҳи билан муносабатларни давом эттириш Вашингтоннинг режалари билан мос келмаслиги ва Кобул давлати билан ихтилофлар юзага келиши маъносидадир. 

Америка президенти Доналд Трамп

Россиялик экспертнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг дипломатияси шундай шароитда қарор олган, ки қисқа муддат ва ўрта муддатда ҳам ушбу мамлакатнинг миллий манфаатлари фойдасида эмас. Тошкент учун боши берк бу кўчадан чиқишнинг йўли Толибон гуруҳи ва Ашраф Ғани давлати ўртасида келишув имзоланишида эдиким, унда Тошкент ҳузур топиб ҳозир бўлган томонлар ўртасида музокараларни ташкил этиб халқаро миқёсидагии ўз эътиборини яхшилади. Ўзбекистон учун минтақавий манфаатларга эга бўлиш, фаъол иштирокчи сифатида ўз позитсиясини мустаҳкамлаш, шунингдек  Афғонистон фазосидан  фойдаланиш учун ўз имкониятларини мустаҳкамлаш (Афғонистон бозорида устунлик қилиш ва бир қатор транспорт ва коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш) муҳимдир.

Александр Князевнинг фикрига кўра, Ўзбекистон ролини таҳлил этишда шундай хулосага келиш мумкинки бу мамлакат Афғонистон билан боғлиқ масалада Америка сценариясининг ижрочиларидан бири эди. Ва Афғонистон ўзгаришларида мустақил уйинчи эмасди. Албатта, Ўзбекистон Американинг проектлари ва дастурларида ўз улушини олиш орқали Афғонистонада ўзининг манфаатларини таъминлаш пайидадир. Бу эса бу жараённи бошқариш ва контрол қилиш Вашингтон билан боғлиқ бўлиб қолади.