май 09, 2020 19:30 Asia/Tashkent
  • Покистон бош вазири Кашмир баҳсли минтақасида Ҳиндистон ҳарбий ҳаракатидан хавотирланиш изҳор этди

Покистон бош вазири Кашмир баҳсли минтақасида Ҳиндистоннинг янги ҳарбий ҳаракати ва ушбу минтақада ҳарбийлари амалиётларининг кенгайишидан хавотирланиш изҳор этди.

Покистон бош вазири Имрон Хон Кашмир баҳсли минтақасида Ҳиндистоннинг амалга оширилган янги ҳарбий ҳаракатларига аксиламал кўрсатиб, Ҳиндистон Покистонга қарши уруш олиб бориш учун тайёргарлик кўргани ҳақида Исломобод аниқ маълумотларга эгадир ва охирги баҳоналар келтириш ҳам урушни бошлашни оқлаш учун келтирилган баҳоналардир,- деб, айтди.

Покистон бош вазири Имрон Хон 

Покистон бош вазири дунё жамоатчилиги ва минтақа мамлакатларига, агар Покистон ва Ҳиндистон ўртасида уруш бошланса, унинг оқибатлари барча мамлакатларга таъсир етказади, -деб огоҳлантириш берди.

Охирги пайтларда, Покистон ва Ҳиндистоннинг муштарак чегараси, айниқса Кашмир баҳсли минтақасида ҳарбий ҳаракатлар кўпайиб кетди ва икки мамлакат чегара кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Покистон билан муштарак чегарада, Ҳиндистоннинг ҳарбий амалиёти ва бу мамлакатнинг Исломободга қарши агрессив муносабати Покистон расмийлари нуқтаи назаридан барча минтақаларга катта зарар етказадиган урушни бошлаш учун тайёргарлик куриш маъносидадир.

Айниқса, 2019 йи феврал ойида Ҳиндистон ҳарбий қирувчи самалётларининг Покистонга ҳужум қилиши, Покистоннинг ер яклихтликларига Деҳлининг тажовуз қилиши ва агрессив сиёсатни бошлашининг яққол намунаси эдиким, Покистоннинг бу ҳужумларга жавоби Ҳиндистонга тегишли иккита қирувчи ҳарбий самолётни уриб туширгани эди.

Бу стратегия доирасида, Ҳиндистон бир неча ой олдин Покистон билан муштарак чегарасида катта ҳарбий тактик-машғулот ўтказдиким, бу хатти-ҳаракат қандайдир икки мамлакат ўртасидаги ҳар қандай эҳтимолий урушда Янги Деҳлининг тайёргарлиги ва ўз қудратини намойиш этиши маъносида эди.

Албатта шунга эътибор қаратиш лозим, ки Покистон ва Ҳиндистон алоқаларидаги доимий ҳарбий ва сиёсий кескинларнинг асосий илдизи бу Кашмир масаласидаги ихтилофларидан келиб чиққан.

Ҳиндистон Панжоб университетининг устоди профессор Рашмий Сода Пурийнинг айтишича,  Кашмир бўҳрони Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари тарихида узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган баҳсдир ва минтақада ўнлаб йиллар давом этган тартибсизликлар бу масалани ҳал этишда, ироданинг йўқлигидан далолат беради.

 Покистоннинг Кашмир масаласи бўйича сиёсати Кашмир аҳолиси томонидан тақдирни белгилаш бўйича қарор қабул қилиш ҳаққини жорий этиш мақсади билан мазкур минтақада ижтимоий сўров ўтказиш лозимлиги ҳақида БМТ резолюциясини қўллаб-қуватлашдан иборат. Аммо Ҳиндистон давлати буни инкор этади ва бу минтақа халқининг тақдирини тайинлаш ҳақ-ҳуқуқини дунё жамоатчилигининг ҳар қандай ҳимоятини ички ишларига дахолат этиш маъносидадир,- деб билади.

Ҳиндистоннинг бундай позиция олиши бу минтақанинг келажаги ҳақида қарор қабул қилиш учун Кашмир халқининг овоз  беришини эътиборга олмаслигига қўшимча, ўтган ёз фаслида Кашмир автономиясини бекор қилиш ҳамда бу минтақада кенг чекловларни жорий этиш бу ерда ҳаёт кечирувчи аҳолининг яшаш шароитини оғирлаштириб қўйди. 

Ҳиндистон Кашмир минтақасида бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширгани оқибатида Покистон давлати ва халқи  Кашмир халқининг ўз тақдирини белгилашда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қўллаб-қуватлашни таъкидламоқда ва халқаро ҳамжамиятни Ҳиндистондаги мусулмонларга қарши зўравонликни тўхтатиш учун аралашишга чақирмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати Кашмир чегарасида, ҳарбий ҳаракатлар жумладан кенг кўламли ҳарбий  машқларни ўткзиш, турли ракета тизимларини жойлаштириш ва ўз ҳарбий кучларини кучайтириш, Ҳиндистондаги мусулмонлар, шу жумладан жабрланган Кашмир халқига ёрдамларни камайтириш мақсадида амалга оширилган сайъ-ҳаракатдир,-деган миш-мишлар ҳам мавжуд.

 

 

Ёрлиқ