Эрон ҳарбий мудофаа қудрати арсасида дадил қадам қуймоқда
(last modified Sun, 10 May 2020 14:57:52 GMT )
май 10, 2020 19:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳарбий мудофаа қудрати арсасида дадил қадам қуймоқда

Эроннинг Нур-1 сунъий юлдошини Ер орбитасига чиқаришдан бир неча ҳафта ўтгач, Исроил ишғолгар режимининг БМТ ташкилотидаги намояндаси Америка билан ҳамжиҳатликда, ушбу заминда сиёсий фазо яратишни давом эттириб, БМТ хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади.

БМТ ташкилотидаги намояндаси Дэнни Даннон

Ерусалим Пост сионистик нашриясининг ёзишича, Исроил режимининг БМТ ташкилотидаги намояндаси Дэнни Даннон ушбу мактубда Эронга қарши қурол-яроқ санкцияларини узайтириш ва босимларни кучайтиришни сўради. 

22 апрел кунида Эрон Ислом Жумҳуриятининг биринчи сунъий юлдоши уч босқичли "Қосид" ракета ташувчи система билан ер орбитасининг 425 километрида жой олди. 

Биринчи ҳарбий сунъий юлдошни Эрон томонидан орбитага чиқариш турли аксиламалларга юзмаюз бўлди. Америка ва Европа мамлакатлари бу ютуқнинг аҳамиятини пасайтириш ва унинг атрофида фазо яратиш билан бирга уни БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюциясини бузиш ва дунё учун бир таҳдид еб жилвалантиришди. 

Стратегик ва ҳарбий ишлар масалалари бўйича эксперт Амин Ҳатит "Нур" сунъий юлдошни мувафаққият билан орбитага чиқаришда Эроннинг қўлга киритган ютуқлари минтақа ва дунёда катта шув-шув ижод этганини баён этиш зимнида, албатта Америка ва Исроил бу катта ҳодисадан хурсанд бўлмади ва Эрон янги технологияга эга бўлиши сабабли ушбу ўлкага қарши ҳужум қилишга ҳаракат қилади,-деб эслатиб ўтди. 

Стратегик ва ҳарбий ишлар масалалари бўйича эксперт Амин Ҳатит

Сунъий юлдошни орбитага чиқариш ҳақиқатан ҳам Эроннинг қуролли кучлари ва Эроннинг ҳаво-фазо дастурлари учун муҳим ютуқ ҳисобланади. 

Эрон қуролли кучлари бош штабининг қомондони генерал Муҳаммад Боқирий шанба куни Теҳронда Исломий Инқилоб соқчилар корпуси томонидан сунъий юлдошни орбитага чиқаришни ишончли илмий, техник ва амалий тажрибалар асосида оқилона режа тузиш ва лойиҳалаштиришнинг тимсоли эди деб билиб, "Нур" сунъий юлдошнинг қудрати,  бу ҳам бўлса маҳаллий илмий куч-қудратга таянган ҳолда ўз қудратини намойиш этиш қудрат мувозанатини Эрон халқи манфаатига ўзгариш саналади. Бу қудрат душманларни жиддий мағлубиятга учратди,-деб таъкидлади.

Эрон қуролли кучлари бош штабининг қомондони генерал Муҳаммад Боқирий

Бу қудрат стратегик технологиялар қаторида жой олган. Шунинг учун бу ютуқда рўй берган ҳодиса, бу Инқилобнинг иккинчи босқичида янги қадамнинг бошланиши ва ҳаво-фазода ҳузур топиш билан мамлакатнинг қудратини кенгайтириш ва коронавирус эпидемияси билан қарши курашиш билан бир вақтнинг ўзида фаолият олиб бориш Эрон қуролли кучларининг масъулият сезишининг нишонасидир. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўтган ҳафта чоршанба куни жонли эфирда еттита ишлаб чиқариш мажмўаси ҳамда ишчилар ва иш  ҳафтаси муносабати билан сўзлаган нутқларида, биз бир сонияда 7500 метр учадиган сунъий юлдошни орбитага чиқариш қудратига эга бўлиб, мадофаа саноатида катта ривожланишларни қўзлга кирита олар эканмиз, демак ишлаб чиқариш саноатида ҳам катта мувафаққиятларга эга бўла оламиз,-деб таъкидладилар.   

 

Ёрлиқ