Сардобадаги чодирлар шаҳарчасидаги шароит (фотожамланма)
Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан Сирдарё вилояти Сардоба туманида 2 май куни вақтинча жойлашиш учун чодир шаҳарча тикланган эди.
Таъкидланишича, 200 га яқин ҳарбий техникага мўлжалланган парк ҳозирланган. Бир неча соатда 2 минг кишилик ётоқхона, ювиниш учун жой, озиқ-овқат омборхонаси ва бошқа техник таъминот объектлари тайёрланган, лагер хавфсизлигини таъминлаш учун патруллик йўналишлари ташкил этилган.
Мудофаа вазирлиги техник таъминот бош бошқармаси томонидан сафар вақтида шахсий таркибнинг таъминот ҳолати, моддий ва техник ресурсларни янада такомиллаштириш мақсадида Сардобадаги ҳарбий шаҳарчаларда яратилган шароитларни кўздан кечирилди. Марказий ҳарбий округига қарашли чодир шаҳарчаси энг намунали деб топилган.