май 19, 2020 18:30 Asia/Tashkent
  • Эрон расмийлари Эрон нефт танкерига монеа яратиш учун Американинг сайъ-ҳаракатига огоҳлантириш беришди

Венесуэла мақсадида ҳаракатланаётган Эроннинг ёқилғи ташувчи танкери учун монеа яратишда Америка давлати расмийларининг таҳдидлари ҳақида хабарларнинг тарқалиши Эрон расмийларининг огоҳлантиришларига сабаб бўлди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бу ҳақда БМТ ташкилоти бош котиби Антонио Гуттерешга мактуб йўллаб, Американинг гижгижлантирувчи, хатарли ва ноқонуний таҳдиларини денгиз қароқчилари ва халқаро хавфсизлик ва тинчлик учун катта жиддий хатар деб билди ва Америка дунё миқёсида зўравонликдан қўл тортиб, халқаро қонунларнинг ҳокимияти, айниқса эркин сув ҳудудларида кемаларнинг ҳаракатланишига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиши лозим.  

Бу мактубдан сўнг Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи ҳам Америка давлати манфаатини ҳимоячиси сифатида Швецария элчисини чақириб, ундан Эроннинг нефт танкерларига фарши Америка томонидан ҳар қандай эҳтимолий таҳдидларга нисбатан Эрон Ислом Жумҳуриятининг жиддий огоҳлантиришини ушбу мамлакатнинг расмийларига етказинг деб сўради. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи

Эркин сув ҳудудларида, Венесуэла мақсадида ҳаракатлаган Эрон нефт танкери халқаро қонун ва қоидалар доирасида амалга оширилган эди. Эркин тарзда тижорат қилиш халқаро ҳуқуқларнинг қадимий ва маълум усуллар жумласидандир. Давлатлар эса бунга монеа яратишга ҳақли эмас. Эрон Ислом Жумҳурияти 5700 км қирғоққа эга бўлиши билан денгиз имкониятларига эга бўлган мамлакат ҳисобланади. Бир йилда ўрта мизонда 300 миллшион тонна тавар Эроннинг 11-та катта порти ва 60-та кичик портларидан импорт ёки экспорт қилинади. ?

Америка ўтган январ ойида билвосита ва англияликлар билан ҳамкорликда денгиз қароқчилигига қўл ўриб, Эроннинг нефт маҳсулотлари ортирган  "Грейс-1" нефт танкерини Сурияга қарши Европа Иттифоқининг жорий этган санкцияларини поймол этганини баҳона қилдириб, Гибралтар минтақасининг сувлари яқинида ҳибсга олди.  Бу сайъ-ҳаракатга Эрон Ислом Жумҳурияти жиддий аксиламал кўрсатди. Бироқ, Гибралтар олий суд маҳкамаси Грейс нефт танкерини ҳибсга олиш муддатини узайтириш учун Американинг расмий талаблари ва босимларига эътибор бермасдан уни озод этиш ҳукмини чиқарди.  

Машҳур араб эксперти ва ёзувчиси Абдулборий Утфон

Машҳур араб эксперти ва ёзувчиси Абдулборий Утфон Раюл-Явм газетасида нашр этган ўз мақоласида Гибралтар минтақасида Эроннинг нефт танкерини озод этилиши ҳақида аксиламал кўрсатиб, шундай ёзганди: "Трамп давлатининг гижгижлантириши ва қониқтирмайдиган ва гижгижлантириш сабаби билан Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш Англия давлатининг катта хатоси эди. Лондон эронликлар ёлвориб узр сўрашади деб уйлаган эди."  

Қўшма Штатлар томонидан ноқонуний ва ёмон сайъ-ҳаракатлар халқаро савдо ва кемалар ҳаракатининг  эркинлиги ва энергетиканинг эркин айланишига таҳдид солиш бўлиб, БМТ низомида белгиланган мақсад ва принципларга зид бўлган қароқчилик ва халқаро ҳуқуқнинг қупол равишда бузишнинг яққол намунасидир. 

Американинг бундай сайъ-ҳаракатлари кемалар ҳаракатининг хавфсизлигига хатар солиши ва халқаро ҳуқуқ ҳамда қонунларга эътибор қаратган ҳолда,  агар Америка томонидан яна бирон-бир хато содир этилса, Эрон учун барча вариантлар сақланади ва Теҳрон Американинг қонунбузарликларининг харажотларини кўпайтириш ва денгизда эркин фаолият олиб боришни муҳофазат этиш учун муносиб аксиламал кўрсатади. 

Эрон қуролли-кучларни қўллаб-қувватлаш ва мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий

Эрон қуролли-кучларни қўллаб-қувватлаш ва мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий душанба куни Эрон Исломий парламентининг хорижий сиёсатлар ва миллий хавфсизлик комиссияси аъзолари билан ўтказилган йиғилишда бу мавзў бўйича очиқ паём берди. 

Эрон мудофаа вазири шундай деб таъкидлади: "Эрон Ислом Жумҳурияти ўзининг миллий хавфсизлигини муҳофазат этиш учун ҳар қандай тажовузкор душманга жиддий, қатъий ва тез жавоб қайтаради."

Ёрлиқ