Муқовимат етакчи раҳбарларининг 2020 йилги Бутунжаҳон Қудс кунида сўзлаган нутқлари
Ғарбий Осий минтақасида муқовимат раҳбарлари ўтган куни Қудс халқаро кунининг 41 йиллиги арафасида турли мазмун-мундарижадаги сўзларини баён этишди.
Муқовимат раҳбарларининг ўтган куни сўзлаган нутқларининг асосий мавзўси бу Имом Хумайний (р.а) томонидан муборак Рамазон ойининг охирги жума кунини "Қудс куни" деб ном қуйишлари сабабини баён этишдан иборат эди.
Муқовимат раҳбарлари сўзлаган нутқларида, Исломий Инқилоб асосчиси Имом Хумайний (р.а) сионистик режим билан араб мамлакатларининг келишувга келишлари оқибатида, Фаластин масаласи ўнитилиши ва иккинчи масалага айланишидан хавотирда эдилар ва Фаластин масаласи мангу қолиши учун "Қудс куни" ташаббуси билан чиқдилар.
Ироқнинг Асойибул-Аҳлил-Ҳақ бош котиби Қайс Ал-Хазали бу ҳуқда тўхталиб, Имом Хумайний (р.а) томонидан Бутунжаҳон Қудс кунини эълон қилишлари бутун жаҳон аҳли учун Фаластин масаласи аҳамиятини эслатиш мақсади билан амалга оширилган эди,-деб айтди.
Муқовимат кучлари раҳбарлари сўзлаган нутқлари асосий мазмуни муқовимат кучлари учун Эрон Ислолмий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари шаҳид генерал Қосим Сулаймоний қилган хизматларига ишора этишдан иборат эди. Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний шаҳид Абумаҳдий Ал-Муҳандис ва ёронлари билан бирга 2020 йил учинчи январ ойида Бағдод аэропорти олдида Америка давлати томонидан ёвузлик билан террор қилиниб, шаҳодатга етказилди.
Ўтган куни муқовимат раҳбарларининг нутқларида ана шу мавзў таъкидланди ва шаҳид генерал Қосим Сулаймоний Америка тмонидан террор қилинишининг сабаби сионистик режимни қўллаб-қувватлашдан биорат эди деб таъкидланди.
Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракатининг раҳбари Абдулмалик Ал-Ҳавсий бу ҳақда Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучларининг шаҳид бўлган Ҳож Қосим Сулаймонийни террор қилинишининг асосий сабаби бу унинг сионистлар билан қарши курашишда уйнаган муҳим роли эди.,-деб таъкидлади.
Сионистик режим ва Араб мамлакатлари ўртасида муносабатларни нармаллаштиришни қоралаш муқовимат раҳбарлари нутқларининг бошқа мавзўси эди. Охирги йилларда айрим араб мамлакатлари сионистик режим билан муносабатларини оддийлаштиришга киритишган ва ҳатто ушбу алоқани очиқ-ойдин эълон қилишди.
2020 йил 28 январ кунида Оқ Уйда ўтказилган ирқпарастлик "аср муомаласи" лойиҳасини эълон қилиш маросимида учта араб мамлакатлари, жумладан БАА, Баҳрайн ва Уммон ҳам Дональд Трамп ва Бинямин Натаниёҳу билан бирга иштирок этишди.
Бундан олдин Арад мамлакатларининг расмийлари ва шахсиятлари қатъийлик билан агар айрим араб мамлакатлари бўлмаганида, аср муомаласи номли ирқпарастлик лойиҳа намойш этилмаган бўларди деган мавзўга ишора этишди.
Бироқ, Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўтган куни Халқар Қудс куни муносабати билан сўзлаган нутқида, биз муносабатларни нармаллаштириш ва сионистик душманга таслим бўлишдан кўраётган нарсалар бизнинг миллатимизнинг асл қиёфаси эмас.Бугун биз ҳар қачонгидан кўра, муқовимат кучлари мамлакатлари ўртасида ишонч, сабр-тоқат, самимийлик ва бирлик сояси остида Қудс ва уни озод этишга яиқнлашганмиз,-деб таъкидлади.
Фаластин Исломий жиҳод ҳаракатининг бош котиби Зиёд Ан-Нахола ҳам сионистик режим билан Араб мамлакатларининг ўз алоқаларини яхшилашлари ва ўз халқлари томонидан Қудс халқаро кунини улуғлаш маросимига монеа яратишларини танқид қилиб, ўз халқларини Қудс халқаро кунини нишонлашдан қайтарадиган ҳукуматлар Қудс ғоясига мос келмасликларини ва ўзларини оқлашни истайдилар,-деб айтди.
Муқовимат раҳбарлари сўзлаган нутқларининг бошқа муҳим жиҳати Ғарб минтақасида сионистик режимнинг содир этишган жиноятларининг асосий мақсадларини фош этишдан иборат ва бу режимнинг содир этган жиноятлари фақатгина Фаластин билан боғлиқ бўлиб қолмайди.
Бу ҳақда, Ироқнинг Асойибу Аҳлил-Ҳаққи ҳаракатининг бош котиби Шайх Қайс Ал-Хазали сионистик тажовузкор режим ҳеч қачон фақат Фаластин ва унинг халқига зарба бермайди, балки душманнинг асосий мақсади бу исломий ва араб сарзаминларининг аксариятини ишғол этишни хоҳлайди. Зеро уларнинг Тавротдаги шиорлари Фуротдан Нилгача сионистик мамлакатни ижод этишдан иборат,-деб таъкидлади.
Муқовимат кучлари раҳбарларининг ўтган куни сўзлаган нутқларидаги муҳим бошқа томони бу сионистик режимга қарши қуролланиб муқовимат кўрсатишдан иборатдир.Ҳақиқатан ҳам муқовимат кучиларининг машҳур раҳбарларининг нуқтаи назаридан сионистик режимнинг ишғолгарликлари ва экспансионистик ҳаракатларига қарши курашишнинг ягона йўли бу қуролланган муқовимат ҳисобланади. Бу ҳақда Фаластин исломий муқовимат ҳаракати сиёсий идорасининг раиси исмоил Ҳунайя кенг кўламда қуролланган муқовиматни исломий маконларни яҳудийлаштириш лойиҳалари ва сионистлар билан қарши курашишнинг ягона йўли деб билди.
Муқовимат кучлари барча раҳбарлари сўзлаган ўз нутқларида муқовимат миҳварини Ғарбий Осиё минтақасининг тасирчан уйинчиларидан бирига айлантириш ва муқовимат кучини қўллаб-қувватлашда Эрон Ислом Жумҳуриятининг уйнаган ролини қадрлашди.