Россия Американинг Грузиядаги лабаротолриялари фаолиятини тўхтатиш ҳаракатида
(last modified Thu, 28 May 2020 14:48:28 GMT )
май 28, 2020 19:48 Asia/Tashkent
  • Россия Американинг Грузиядаги лабаротолриялари фаолиятини тўхтатиш ҳаракатида

Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё республикаларида Американинг биологик фаолиятларига қарши дунё ва минтақа давлатларининг хавотирланиши давом этмоқда.

Россия ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда бир баёния нашр этиб, Грузиядаги Р.Логар марказида АҚШ биологик марказининг фаолияти тўғрисида кўп гап-сўзлар бўлганини таъкидлаш зимнида, биологик ушбу марказнинг турли бўлимларини экспертларнинг текширишини сўради.

Ўтган бир йил давомида россия давлати минтақада Американинг биологик лабораторияларининг фаолияти бўйича хавотирланиш изҳор этиш зимнида, Грузияда ушбу марказнинг фаолиятини тўхтатиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди. Россия давлат расмийларининг фикрига кўра, Грузия билан Хитой ва Россиянинг чегарасидаги минтақаларда ўтган 10 йил давомида кенг тарқалган "Африка вабоси" минтақада Американинг биологик лабораторияларидан тарқалган. Бундан олдин ва ўтган январ ойидан бошлаб Россия давлати бир неча маротаба рус экспертларининг Грузия ҳудудида ва Россия чегараси яқинидаги Американинг Ричард Логар номли биологик лабораторияни текширишни талаб қилган эди. Бунга қарамай Америка Россиянинг талабаига ижобий жавом бермади. Шундай назарга ташланадиким, Грузия давлати ҳам Россия давлатининг бу талабаига жавоб беришни хоҳламайди. Айни пайтда, афтидан Грузия давлати Американинг биологик лабораториясини Россия экспертларининг текшириб кўриши тўғрисидаги Россия давлатининг талабини замон ўтишига боғлиқ этиб қуйганга ўхшайди. 

Россия хавфсизлик кенгашининг собиқ бош котиби ва биологик беморликлар билан боғлиқ хавфсизлик ва сиёсий ишлар бўйича эксперт Николай Патрушев бундан олдин шундай таъкидлаган эди: "Пентагон дунё бўйлаб биологик лабораториялар қурмоқда"

Россия хавфсизлик кенгашининг собиқ бош котиби Николай Патрушев

Россиянинг хавфсизлик ишлари бўйича эксперт ва ушбу сиёсатчининг айтишича, бу лабораториялар биологик қурол-яроқларни ишлаб чиқариш учун режалаштирилган ва бу нарса жиддий хавотирлантирадиган масаладир.

Американинг пентагон мудофаа вазирлиги минтақа мамлакатлари сатҳида, жумладан Грузияда бир нечита биологик лабораторияларни қурганким, бу масала мустақил мамлакатлар, айниқса Эрон ва Россия учун таҳдид саналади. Ўтган бир неча йил давомида минтақанинг ОАВ сатҳида Кавказ ва марказий Осиё мамлакатларида Американинг биологик лаборатория марказларига қарши турли ишфогарликлар баён этилди. Аммо Америка ҳозиргача нафақат бу ифшогарликларга эътибор қаратмади, балки Россияга қарши айбловларни эълон қилиш билан ОАВ сукут сақлашга розий этди. 

Ҳақиқат шундаки, уч даражада Грузияда "Ричард Логар"  номли биологик лабораторияни ташкил этган ва Грузия давлати расмийлари билан Америка ўртасида имзоланган келишувга асосан бу лабораториялар Америка мудофаа вазирлиги назорати остида фаолият олиб боради ва Грузия давлати унит назорат қилиш ҳаққига эга эмас.

Грузия ташқи ишлар хавфсизлик масаласи бўйича собиқ вазири ва хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Игорь Йоргадзе  2018 йилда Тбилиси ОАВ билан қилган сўҳбатида, Америка Грузияда "Логар" биологик лабораториясида инсон танасида яширин синовлар ўтказди ва кўпгина оддий одамларнинг ўлимига сабаб бўлди.,-деб айтган эди. 

Шунингдек, у бу масала бўйича ОАВ-ларига ҳужжат ва далелларни тақдим этган. 

Араб сиёсий эксперти Абдулборий Утфон ​​​​​​​

Араб сиёсий эксперти Абдулборий Утфон бу ҳақда тўхталиб, Америка дунё лабораториялари, жумладан Грузия лабораториясида ишлаб чиқарилган биологик қурол-яроқларни мустақил халқларга қарши ишлатишига шак-шубҳа йўқ. 

Ўтган бир неча йил давомида минтақанинг ОАВ кўп хабарлар нашр этиб, Ўзбекистон, Қирғизистон, Арманистон, Озарбойжон республикаси ва Грузияда даволанмайдиган касалликларга гирифтор бўлишганким, қисқа бир муддат давомида ҳалок бўлганларини эълон қилишди. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадиким, ўтган сўнгги йн йил давомида Америка давлати дунёнинг турли мамлакатларини алдаш билан 200-дан ортиқ лаборатория қуришга муяссар бўлган. Хулоса қилиб айтганда, Грузияда Американинг биологик лабораторияларининг фаолияти юзасидан Америка ва Россия ўртасида юзга келган кескинликлар ҳақида айтиш мумкинки, икки мамлакат ўртасидаги ихтилофлар давом этаверса, унда Грузия мағлуб бўладиган асосий мамлакат ҳисобланади.