Америкадаги ирқпарастликка қарши эътирозлар, сабаб ва ундан келиб чиқадиган хатарлар
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i52585-Америкадаги_ирқпарастликка_қарши_эътирозлар_сабаб_ва_ундан_келиб_чиқадиган_хатарлар
Полиция ходими томонидан қоратанли шахсни ваҳшийликча ўлдирганига қарши аксиламал кўрсатиш учун Америка яна бир маротаба эътирозларнинг майдонига айланди.
(last modified 2026-02-10T04:16:59+00:00 )
май 30, 2020 19:35 Asia/Tashkent
  • Америкадаги ирқпарастликка қарши эътирозлар, сабаб ва ундан келиб чиқадиган хатарлар

Полиция ходими томонидан қоратанли шахсни ваҳшийликча ўлдирганига қарши аксиламал кўрсатиш учун Америка яна бир маротаба эътирозларнинг майдонига айланди.

Ўтган тўрт кун давомида Миниаполисдан бошлаб Нью-Йорккача, Атлантадан бошлаб Хюстонгача ва Милвокийдан бошлаб Лос-Анжелосгача бўлган Американинг турли шаҳарларида кенг кўламда эътирозлар ўтказилмоқда. Айрим шаҳарларда, полиция ходимлар ва эътирозчилар ўртасида юз берган тўқнашувларда эътирозчиларнинг тан жароҳати олишлари сабабига айланди ва айрим шаҳарларда эса ғорат қилиш ва исён юз берди. 

Охирги кунларда давомида Америкада рўй бераётган ҳодисалар Миннисотада оқтанли полициячи тиззалари остида қоратанли шахс Жорж Флоиднинг нафаси қайтишига фуқароларнинг фақат ғазабланишларига тегишли бўлмайди, балки Америкада бир неча юз йиллар давом этаётган аққалиятни ташкил этувчи халқлар ва қоратанлиларга қарши Америкада анъанага айланган камситишлар ва тенгсизликка қарши ғазабланишнинг тўлқинидир. 

Нью-Йоркнинг ҳокими Эндрю Комо шундай деди: "Миннисотада юз берган ҳодисалар фақат олддий бир ҳодиса эмас, балки Америкада "доимий тенгсизлик ва адолатсизлик" китобининг бир саҳифасидир."

Нью-Йоркнинг губернатори Эндрю Комо

Бу саҳифа йиллар олдин АҚШ ташкил этишидан олдин қизилтанлиларни оммавий қирғин қилиш ва янги дунёда инглиз мустамлакачилигида  қул савдосининг бошланиши билан бошланди ва 400 йил давомида аққалиятни ташкил этувчи қавмларга нисбатан турли зулм ва камситишлар билан давом этди. Ҳар гал ҳам ушбу зулм ва мустабидликлардан оммавий ғазабланиш оқибатида америкалик фуқаролар кўча хиёбонларга чиқиб, номуносиб шароитни абадий ўзгартиришга ҳаракат қилишади. Аммо хавфсизлик кучларининг бостиришлари ва айрим исёнчиларнинг ғоратгарликлари Америка халқининг маданий курашлари керакли натижага эришмайди. 

Албатта охирги йиллар давомида журналистлар ва фуқароларнинг фаолиятлари ҳамда мустақил ахборот агентликларининг ривож-равнақ топишлари натижасида кенг кўламда маълумот етказиб бериш ва эътирозчилар ўртасида кенгроқ ҳамжиҳатликни ижод этишга имконият яратилмоқда. 

Шунинг учун "қоратанлилар ҳам одам " ҳаракати америкалик фуқароларнинг орасида, шу жумладан оқтанлилар орасида ҳам ривож-равнақ топмоқда. Бу ҳаракат сиёсий айрим мувафаққиятлар, жумладан Америкада айрим муҳим касб-кор, шу жумладан Америка президентига эришгани сабабли камситиш, тенгсизлик ва қашшоқликда яшайдиган миллионлаб қоратанлиларнинг шароитини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Бу мақсад шу нуқтаи назардан аҳамиятни касб этадиким, асрлар давом этган қучилик ва ирқий алоҳида сиёсатларни жорий этиш ирқпарастлик маданиятини мамлакатнинг ижтимоий соҳаларида ривожлантирди. Америка халқи ўртасида ирқпарастлик маданиятини ўзгартирмасдан ирқпараст полиция ходимлари томонидан қоратанликларни қатл этишнинг олдини олиш ва бу қотил полициячиларни ирқчи судялар оқлашларининг имконияти бўлмайди. 

Бироқ, Америкада ирқпарастлик хатти-ҳаракатларни ислоҳ этиш учун ижтимоий талабларнинг ошиши натижасида ушбу мамлакатда ирқпараст гуруҳлар фаоллашган. Бу гуруҳ мақсадга етиш учун ҳатто ирқпарастликка қарши бўлган фаолларни буғиш ёки эътирозчилар томон ўқ отишдан ўзларини тийишмайди. 

Охирги йиллар давомида америкалик ирқпараст ва ифротий ўнчи гуруҳларнинг қупол ва ваҳшийликча амалга оширган сайъ-ҳаракатлари Америка президентининг икки стандартли баён этган изҳоротлари сабабли янада шиддат олган. 

Ҳар ҳолда, Америкада ирқпарастлик муаммоси ҳал этилмаслиги бу мамлакатни яна бир марта ижтимоий ва сиёсий нотинчликларга юзмаюз этди ва коронавирус пандемияси тасирида иқтисодий вазъиятнинг оғирлашишини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки, ушбу мамлакатда ижтимоий барқарорлиги ва тинчлигини жиддий хатарларга юзмаюз этиши муқаррар.