Фаластин ва Исроил ўртасидаги низолар уруш ёки янги интифаза арафасида
Сионистик режим ишғолгарлик ҳаракатининг давом этиши бу режим ва фаластинликлар ўртасида тўқнашувларнинг ортиб кетиши сабабига айланди. Ҳатто охирги икки кун ичида икки нафар фаластинликлар шаҳодатга етишди.
Сионистик режим ҳарбий кучлари кеча шанба куни фаластинлик бир ёш йигитни Қудс шаҳрида отиб ўлдиришди. Кеча ҳам фаластинлик бир ёш йигит Ромуллоҳнинг шимол-ғарбида жойлашган "Ҳаломиш" шаҳарчаси яқинида сионистик режим ҳарбийларининг отган ўқидан шаҳодатга етди.
Сионистик ишғолгарлик тамоюллари давом этиши боис юзага келган тўқнашувлар кенгайиб боришининг асосий сабаби бу ирқпарастлик "аср муомаласи" лойиҳасига боғлиқдир.
Америка президенти Дональд Трамп 28 январ кунида расмий равишда ирқпарастлик "аср муомаласи" лойиҳасини эълон қилди. Бу лойиҳага биноан Фаластиннинг фақат 15 фоизли географияси фаластинликлар ихтиёрига қолади ва таҳминан ихтилофли барча минтақалар ва шунингдек ишғолий сарзаминлар, жумладан Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги минтақалар сионистик режим ихтиёрига қолади.
Исроил бош вазири Бинямин Натаняҳу ва Исроилнинг ҳозирги мудофаа вазири Бенни Ганс бундан олдин 2020 йил июл ойининг бошларидан Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларини ишғолий сарзаминларга қўшишни келишиб олишди. Бу мавзўни Бинямин Натаняҳу ва Исроил ташқи ишлар вазири Гоби Эшкинози таъкидлашди.
Бунга ҳамзамон фаластинлик раҳбарлар таъкид қилишганким, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларини қўшиш амалиёти амалда татбиқ этилса, сионистик режим билан келишилган хавфсизлик келишувининг ҳеч қайси бирига риоят қилишмайди,-деб эълон қилишди.
Бу ҳақда Фатҳ ҳаракатининг қомондони Абдуллоҳ Абдуллоҳ жума куни бундан олдин баъзи қишлоқларда коронавирус билан курашиш учун сионистик режим ва Фаластин автоном ташкилоти ўртасида ҳамкорлик мавжуд эди, аммо бу мувофиқлаштириш тўхтатилди ва ҳозирда эса томонлар ўртасида мувофиқлаштириш йўқ.
Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларининг бир қисмини қўшиш учун сионистик режимнинг қабул қилган қарорига қарши фаластинликларнинг амалий ва майдондаги эътирозлари кенг кўламда кенгайиб бормоқда. Сионистик режим бу эътирозлардан ҳам ёлғончилик ва баҳона келтириш учун фойдаланади ва фаластинликларга қарши қуполллик ва душманликни кучайтирмоқда.
Бу ҳақда сионистик режим кучлари кеча шанба куни фаластинлик ёш бола ўз кийимида қандайдир қурол-яроқни яширгани баҳонаси билан Қудсда "Исбот дарвозаси " яқинида унга қарата ўқ отиб, шаҳодатга етказишди. Бироқ, шаҳодат топганидан кейин ушбу фаластинлик ёш йигит бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у қуролланмаган эди ва сионистик режим ҳарбийлари хато қилиб унга қарата ўқ отишган.
Сионистик режим ҳарбийлари жума кунида ҳам Ромуллоҳнинг шимол-ғарбидаги Ҳаломиш шаҳарчаси яқинида фаластинлик бир йигитни шаҳодатга етказиш жараёнида, бу фаластинлик бола ўз автомобили билан Ҳаломиш шаҳрининг яқинида сионистларнинг бир неча нафарини босиб ўтишни мақсад қилган эди деб иддао қилишди. Сионистик режим ҳарбийлари шунингдек, Фаластин исломий олий ҳайатнинг раиси ва Масжидул-Ақсо масжидининг хатиби Шайх Акрама Сабрийнинг манзилига ҳужум қилибуни ҳибсга олишди.
Бу сайъ-ҳаракатлар шуни кўрсатадиким, сионистик режим ва фаластинликлар ўртасидаги низо ва тўқнашувларнинг ортиб кетиши ирқпарастлик "аср муомаласи" лойиҳаси ва сионистик режимнинг ишғолгарлик лойиҳаларини амалга оширишининг энг муҳим оқибатларидан саналади ва ҳатто айтиш мумкинки, Қудс ишғолгар режими ва фаластинликлар ўртасидаги янги уруш ёки янги интифазани келаси июл ойида келтириб чиқариши мумкин.