АҚШ шаҳарларида комендантлик соати (фотожамланма)
(last modified Mon, 01 Jun 2020 07:05:01 GMT )
июн 01, 2020 12:05 Asia/Tashkent
  • АҚШ шаҳарларида комендантлик соати (фотожамланма)

Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниши жараёнида вафот этгани туфайли бошланган намойишлардан кейин Американинг ўнлаб шаҳарларида комендантлик соати жорий этилди.

Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниши жараёнида вафот этгани туфайли бошланган намойишлардан кейин Американинг ўнлаб шаҳарларида комендантлик соати жорий этилди.  

Миннеаполисдаги акция

Миннеаполис, Вашингтон, Лос-Анжелес, Майами, Портленд, Сан-Франциско, Чикаго, Атланта, Индианаполис, Филадельфия ва яна бир қанча шаҳарларда комендантлик соати жорий қилинган.

Лос-Анжелесдаги дўконлар устини тутун қоплади

Миннесота губернатори Том Уолл Иккинчи жаҳон уруши давридан буён биринчи марта миллий гвардияни тўлиқ сафарбар этди. Лос-Анжелесда ҳам худди шу каби чоралар кўрилган.

Миннеаполисдаги акция иштирокчилари масофа сақлашга ҳаракат қилмоқда

Жорж Флойднинг ўлими бутун мамлакатга ёйилган намойишларга сабаб бўлди. Айни вақтда Американинг камида 30 шаҳрида намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Вашингтон полициячилари Оқ уйга олиб борувчи йўлларни тўсишди. 

30 май куни норозилик акциялари талончиликка айланиб кетди.

Намойишчилар дўконлар ва полициячиларнинг автомобилларига ҳужум қилишмоқда, полициячиларга ёнувчи модда тўлдирилган идишларни улоқтиришмоқда.

Ота-онаси билан норозилик акциясига чиққан қизалоқ

Нью-Йоркда камида 20та полиция машинаси ёқиб юборилган, ўнлаб намойишчилар қўлга олинган. 

Қатор штатларда полиция намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар қўллади. Намойишлар давомида бутун мамлакат бўйлаб 1300дан ортиқ киши қўлга олинган.

Атлантадаги намойишчилар шаҳар марказига тўпланди

Лос-Анжелесда комендантлик соати маҳаллий вақт билан соат 20:00дан 5:30гача жорий этилди. Шаҳар мэри Эрик Гарсетти у учун ҳозирги вазият - 1992 йилги қўзғолондан буён энг оғир вазиятдир. Ўшанда ҳам афроамерикалик Родни Кингни қўлга олиш вақтида қийнаб ўлдириб қўйган оқ танли полициячига оқлов ҳукми ўқилгани норозиликларга сабаб бўлганди.

Атлантада комендантлик соати эълон қилингач ҳам, комендантлик соати бошланганидан кейин ҳам намойишлар тўхтамади.

Чикагода намойишчилар полиция автомобилларининг деразаларини синдиришди

АҚШ президенти Дональд Трамп Флойднинг ўлими «америкаликларнинг қалбини даҳшат, ғазаб ва аламга тўлдиргани» ҳақида гапирган.

Лос-Анжелесдаги намойиш иштирокчисининг қўлга олиниши