Пентагон эътирозчиларни бостириш ҳақидаги Трампнинг таҳдидларидан хавотирланмоқда
(last modified Wed, 03 Jun 2020 11:15:29 GMT )
июн 03, 2020 16:15 Asia/Tashkent
  • Пентагон эътирозчиларни бостириш ҳақидаги Трампнинг таҳдидларидан хавотирланмоқда

Ирқий камситиш ва қора танлиларга қарши Америка полициясининг қупол муносабат қилишга аксиламал кўрсатиш жараёнида, айниқса Миннеаполия шаҳрида оқ танли полиция зобити томонидан Жорж Флойдни қатл этганидан сўнг, Америкада собиқаси бўлмаган тарзда эътирозли кўча намойишларнинг кенг кўламда ўтказилиши Америка президенти Дональд Трампни жиддий мушкулотларга юзмаюз этди ва Трамп кенг қамровли бу эътирозларни тинчитиш учун Америкада армияни киритиш ва куч ишлатиш билан таҳдид солди.

Бу масалага Америка мудофаа вазирлиги Пентагон салбий аксиламал кўрсатди ва Пентагон расмийлари эътирозчилар билан муносабат қилишда армиянинг ҳарбий кучидан фойдаланиш ва куч ишлатиш бўйича Трампнинг баён этган таҳдидларидан хавотирланиш изҳор этишди. Трамп душанба куни агар губернаторлар ва шаҳар расмийлари халқнинг мол-мулки ва жонини муҳофазат қилиш учун керакли чора-тадбир кўрсатмасалар, унда тартибсизликни бостириш учун армияни ишга солишни президентга ижозат берадиган 1807 йилда тасдиқланган ғалаён қонунини ижро этади,-деб эълон қилди. 

Америкадаги эътирозлар 

Бу масала ўзининг демократиянинг тимсоли деб билган Америка учун эътирозларни бостириш мақсадида ушбу ўлканинг шаҳарлари ва штатларига Армияни жойлаштириш маъносида талқин этилади. 

Трамп ўз сўзларида, габернаторларга ишора этиб, биз нтринчликларни баратараф этиш учун қудрат билан амал қилишни хоҳлаймиз,-деб айтди. 

Америка шаҳарларида тартиб интизом сақланиши мақсадида ҳарбий кучларни ишга солиш учун Трампнинг тайёр эканини эълон қилиши Пентагон айрим расмийлари ўртасида норозиликни келтириб чиқарди. Улар ҳозирги хавфсизлик вазъият ҳарбийларни киритиш қонунини ижро этиш босқичига етиб келгани йўқ деб аниқ делил келтиришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. 

Америка президенти Дональд Трамп 

Пентагоннинг расмийларидан бири ҳар қандай фаол ҳарбий кучлардан фойдаланиш нотинчликлар ва эътирозлар билан қарши курашиш учун энг охирги вариант ҳисобланади,-деб эълон қилди. 

Штатлар губернаторлари анъанавий равишда эътирозчиларга қарши кураш олиб бориш учун ўз штатларида миллий гвардия, ноҳарбий таълим олган маъмурлар вма хавфсизлик кучларидан ташкил топган гуруҳлардан фойдаланишган. Аммо агар президент 1807 ғалаён қонуни ижрога киритмаса, унда армия кучидан фойдаланиш Американинг қонунларига биноан ман этилади. 

Америка мудофаа расмийларидан бири мамлакат ичкарисида армиянинг ўз вазифасини бажариш учун ман этадиган қонунга асосланиб, маҳаллий қонунни ижро этиш учун қатъий тамоюллар бор. Шунингдек Американинг айрим миллий гвардия кучлари маданий барқарорликни таъминлаш учун уларга юклатилган вазифалардан норозилик билдиришмоқда. Чунки ҳозирги кунда кучларнинг аксарияти Америка тарихида олдинги даврларга қараганда АҚШ да кўпроқ сафарбар қилинган ва ишламоқда. 

Бироқ, Амеркада собиқаси бўлмаган эътирозларни бостириш учун Трампнинг сайъ-ҳаракат қилиши жумҳурийчилар партиясидаги унинг шериклари танқид қилишлари сабабига айланган. Сенатнинг жумҳурийчилар партиясининг намояндалари нодир бир сайъ-ҳаракатда Америкада эътирозчиларга нисбатан аксиламал кўрсатиш шакли сабабли Трампни танқид остига олишди. АҚШ полицияси Трамнинг чуратга тушиши учун яқин атрофдаги черковга йўл очиш учун Оқ Уйяқинидаги намойишчиларга қарши кўз ёш оққузувчи га сепганидан бир кун ўтгач сенаторларнинг танқид қилишлари боланди.

Американинг жумҳурийчилар сенатори Бен Саси айтди: "Асосий қонунда  муҳим ва асосий ҳуқуқ бу эътироз қилиш ҳаққи ҳисобланади. Мен суратга тушиш учун тинч йўлида ўтказилаётган эътирозчиларни тарқатишга мухолифман "

Сенатда аққалиятниташкил этувчи демократларнинг раҳбари Жак Шуммер

Трампнинг бундай хатти-ҳаракати Сенатда демократларнинг аксиламал кўрсатишига юзмаюз бўлди ва Сенатда аққалиятни ташкил этувчи демократларнинг раҳбари Жак Шуммер сешанба куни шундай резолюцияни тақдим этдиким, унга асосан Оқ Уй олдида тинч йўлида ўтказилган эътиррозли кўча намойишларни тарқатиш учун пластик ўқлар ва кўз ёш оққузувчи газлардан фойдаланиш учун федерал афицерларига дастур беришда Трампнинг душанба куни амалга оширган сайъ-ҳаракатини маҳкум этди. Бунга қарамай Сенатда аксариятни ташкил этувчи жумҳурийчиларнинг раҳбари Мич Мак Конел бир резолюцияни тақдим этиб, Оқ Уй олдида эътирозчиларни бостиришда Трампнинг сайъ-ҳаракатини маҳкум этишга мухолифат қилди. 

Сенатда аксариятни ташкил этувчи жумҳурийчиларнинг раҳбари Мич Мак Конел

Шуммер Мак Конелнинг бундай сайъ-ҳаракатига муносабат билдириб, у президент ижро этган нарсани маҳкум этишни хоҳламайди,-деб айтди.    

Америкадаги вазъият бундан олдин тасаввур этиладиган вазъиятдан ҳам оғирроқ туюлади ва энди Трамп анфақат коронавирус пандемиясидан келиб чиққан ижтимоий ва иқтисодий муаммолар, балки қора танли билан муносабат қилишда Америка полициясининг ноинсоний сайъ-ҳаракати ва уни шафқатсизликча ўлдириши ушбу мамлакатда нотинчликларни келтириб чиқарди ва бу ҳодиса билан қарши курашиш ўта оғир масаладир. Трамп эса бу масала бўйича керакли ва муҳим чора-тадбир кўриш ўрнига эътирозчиларни куч ишлатиш билан тарқатишга ҳаракат қилмоқда.  

Ёрлиқ