Эроннинг жаҳон миқёсидаги ӯрни (1)
“Эроннинг жаҳон миқёсидаги ӯрни” дастурида табиий захиралар, илм-фан ривожи, туризм, янги технологиялар, спорт... каби соҳалар бӯйича халқаро ҳисоботларда келтирилган факт ва рақамларни сиз азизларга тақдим этамиз.
Қайд қилиш жоизким, дастуримизда 2018 йилга доир маълумотлардан фойдаланамиз.
Биласизми, Эрон нефт, газ, тошкӯмир, ӯрмон ва ёғоч, олтин, кумуш, мис, уран, темир рудаси, фосфат каби табиий захиралар бӯйича жаҳоннинг 5-бой мамлакати, ердан қазиб олинадиган ёқилғи захиралари бӯйича эса дунёнинг 4-мамлакати ҳисобланади.
Табиий захиралар дунёда ишлаб чиқариладиган барча маҳсулотларнинг хом ашёсидир. Қазиб олинган ва ҳали қазиб олинмаган бу иқтисодий манбалар трилионлаб долларлик қийматга эга.
Американинг “The Wall Street Journal” нашри табиий захиралар бӯйича дунёнинг энг бой мамлакатлари руйхатини эълон қилди. Эрон бу руйхатда бешинчи ӯриндадир.
Нефт, газ, тошкӯмир, ӯрмон ва ёғоч, олтин, кумуш, мис, уран, темир рудаси, фосфат каби 10 та қимматли маҳсулот бу ҳисоботнинг асосий меъёри эди. 27 триллион долларлик нефт ва газ захираларига эга бӯлган Эрон мамлакати руйхатда Россия, Америка, Саудия Арабистони ва Канададан кейинги бешинчи ӯринни эгаллади.
Бу ҳисоботда келтирилишича, дунё аҳолисининг фақатгина бир фоизи яшайдиган Эрон жаҳоннинг 7 фоиздан кӯпроқ қазилма бойликларига эга.
Манбалар:
- “Эрон Ислом жумҳуриятининг қирқ йиллиги. Халқаро ҳисоботларда Эроннинг юксак мавқеи” китоби. 2-нашр. Имом Ҳусейн(а) номли университет нашриёти. 1397 йил.
- “The Wall Street Journal”. (https://www.wsj.com/).
- The Financial Tribune. (https://financialtribune.com/)
- Жаҳон банки. (https://www.worldbank.org/).