Қорабоғ тинчлик келишуви имзоланиши учун мавафаққиятсизликлар давом этмоқда
(last modified Mon, 08 Jun 2020 11:07:45 GMT )
июн 08, 2020 16:07 Asia/Tashkent
  • Қорабоғ тинчлик келишуви имзоланиши учун мавафаққиятсизликлар давом этмоқда

Ўтган бир йил давомида Қорабоғ тинчлик келишуви имзоланиши учун Ереван ва Боку ўтрасида мувафаққиятлар қўлга киритилганига қарамай Ереван ва Боку ўртасидаги келишувлар мувафаққиятсизликка учрагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Арман манбалари бу ҳақда Арманистонни Қарабоғ автоном республикасига боғлайдиган автотрассани қуриш амалиётлари бошланганидан хабар тарқатди. 

Тоғли Қорабоғ келишуви 

Қорабоғ автоном республикасида ривожланиш амалиётларини амалга ошириш янги ҳодиса эмас ва ўтган бир неча йил давомида минтақа ОАВ, айниқса Боку оммавий ахборот воситаларида ёритиб келинган. Бу лойиҳаларни амалга ошириш ўтган йиллар давомида Озарбойжон республикаси давлатининг салбий аксиламал кўрсатишига юзмаюз бўди. Бироқ, шундай назарга ташланадиким, ҳозирги вазъият олдинги вазъиятдан фарқ қилади. Олдин шундай тасаввур бор эдиким, ривожланиш лойиҳаларини ижро этиш икки томонни душманлик томон ҳидоят этмайди. Аммо шароити жадид шундай шароитга юзмаюз бўлганким, икки томонни уруш томон етаклайдиганга ўхшайди. Шунинг учун озарбойжонлик экспертлар Араманистон билан урушни қайта бошлашни таъкидлашмоқда. 

Масалан; Элдор Намозов Оина ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, Бошқа Қарабоғ ҳақида музокара қилишнинг фойдаси йўқ ва қатъий ва жиддий сайъ-ҳаракат қилишнинг вақти етиб келди.Афтидан, музокараларда катта сабр-тоқат кўрсатган Озарбойжон республикасибошқа томонбарча "қизил чизиқларни" босиб ўтган деган фикрга келди. 

Бу масалада Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик кенгаши Минск воситачилик гуруҳи раҳбарларининг уйнаган ролини эътибордан четга қолдирмаслик керак. АҚШ, Россия ва Франция Европа ва ҳамкорлиги ва хавфсизлик ташкилоти Минск воситачилик гуруҳида муштарак раислик қилади. Бу мамлакатлар тинчлик лойиҳаларини ижро этишда қобилиятсизлик зоҳир этиш зимнида, амалда Қарабоғ масаласидаги тортишувларни барҳам бериш ўрнига, минтақада ўз манфаатларини таъминлаш учун ҳаракат қилади. Бунга қарамай ушбу мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишлари фарқ қилади. Россия минтақада ҳузур топган мамлакат сифатида узоқ давом этган муноқашаларни  ўз манфаати учун аҳамиятли деб билади. Агарчи, Озарбойжон ва Арманистон ўртасида урушнинг қайта бошланишидан катта зарар кўрсада. Шунинг учун Россия "Лавров тинчлик лойиҳаси" номли душман томонларга тинчлик лойиҳасини тақдим этиш билан бир-бири билан тортишаётган томонларни осойишталикка чақиришга ҳаракат қилмоқда.

Тоғли Қорабоғ харитаси 

Лавров тинчлик лойиҳасига кўра, Азарбойжон республикаси босиб олинган ҳудудларнинг бир қисми бу мамлакатга қайтариши ва озарбойжонлик қочқинларнинг уйларига қайтиши режалаштирилган. Ҳақиқатан ҳам, Россия Қарабоғ низоларини босқичмабосқич ҳал этишни икки томонга таклиф этди ва томонларни уни ижро этишга кундирди. 

Минск гуруҳининг собиқ америкалик раҳбари Матью Брайза

Россия тинчлик жараёнига қарши америкалик экспертларнинг Оқ Уйга берган тавсиялари Россия лойиҳасини мағлубиятга учратиш ва урушни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Масалан; Американинг Озарбойжондаги элчиси ва Минск гуруҳининг собиқ америкалик раҳбари Матью Брайза 2016 йилда Америка давлатини Қарабоғ тўқнашувларини ҳал этиш учун Россиянинг маувафаққиятсизлигни тарғиб ва ташвиқ этганди. Америкалик бу машҳур эксперт Вашингтон сиёсатчиларига шундай огоҳлантириш берганди: "агар Қарабоғ бўйича Лавров тинчлик лойиҳаси билан маълум бўлган Россия лойиҳаси амалда татбиқ этилса, Жанубий Кавказда Кремль билан юзмаюз бўлиш учун Американинг стратегияси мағлуб бўлади ва Америка Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни тарк этиши лозим бўлади. "

Ҳақиқатан ҳам Америка Конгрессининг айрим баён этилган изҳоротлари ва Америка ҳамда Франция ҳайатларининг Қарабоғ автоном республикасига қилган сафарлари оқибатида Қарабоғ минтақасига Арманистонни боғлаш мақсадида автотрасса қуриш лойиҳаси ва Араманистоннинг амалга оширган охирги сайъ-ҳаракатлари ишчи дастурга киритилганига шак-шубҳа йўқ. 

Бу ўртада минтақа мамлакатлари, айниқса Араманистон ва Озарбойжон ўртасида қайта урушнинг бошланишидан хавотирланадиган Эрон Ислом Жумҳурияти  доим икки томоннинг ўзини тийиш ва Қарабоғ муаммосини тинчлик билан ҳал этиш учун сайъ-ҳаракат қилишга чақирмоқда. Эрон ҳатто тоғли Қарабоғ муаммосини тинчлик йўли билан ҳал этиш жараёнида иштирок этиш учун тайёр эканини таъкидламоқда. 

Ёрлиқ