Америка Эрон кемачилик соҳасига қарши янги санкция жорий этди
Америка Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш механизми доирасида 2018 йил май ойида Баржом ядровий фаолиятлар дастури келишувидан чиқишидан сўнг мислсиз санкцияларни жорий этди ва Эронга қарши санкцияларнинг узун рўйхатига янги -янги санкцияларни жорий этмоқда.
Вашингтон масалада амалга оширган ўзининг янги ҳаракатида, Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео душанба куни бир биёния нашр этиб, IRISL Эрон кема компанияси ва Америка бу компанияни Эрон кема кампанияси мажмўасига кирадиган деб биладиган Хитойнинг E-sail компаниясига қарши санкциялар душанба куни 8 июндан бошлаб кучга киради,-деб эълон қилди.
Америка давлати 6 олдин ҳам Эрон кема компанияси ва унга тегишли бўлган бир нечита компанияларни 13382 сонли ижроия буйруғи билан санкциялар рўйхатига киритган эди. Аммо бу санкция ижро этилишидан олдин 180 кунлик кескинлик даврини назарга олган эди.
Помпео бу баёнияда, Америка давлати ўтган йили ушбу мамлакатга тегишли бўлган кемалар орқали инсонпарварлик кўмакларни экспорт қиладиган таварларни Эронга кирита олишлари учун бу компания ўрнига бошқа вариант топа олиши учун Эрон Ислом Жумҳуриятининг кемачилик компаниясига қарши санкциясини ижро этишни орқага сурган эди . Энди бу мўҳлат ўз охирига етди ва Эрон Ислом Жумҳурияти кемачилик компанияси кемалари ва E-sail компанияси орқали таварни етказиб беришга ҳаракат қилган ҳар бир компаниянинг ўзи Америка санкциялари рўйхатига киритилади,-деб эълон қилди.
Шу тартиб билан Америка амалда Эронга инсонпарварлик кўмаклар, жумладан дори-дармон ва тиббий тажҳизотларни юбориш йўлига тўсқинлик қилади.
Бошқа томондан Америка ғазначилик вазирлиги қошидаги (Offak) хорижий активлар бош идораси душанба куни бундан олдин санкциялар остидаги кемалар рўйхатида бўлган Эроннинг 125 нефт танкери ва юк ташувчи кемасини "оммавий қирғин қуроллари билан боғлиқ санкциялар" номи остида санкция қилди.
Шундай назарга ташланадиким, Эрон кемачилик соҳасига қарши Американинг жорий этган янги санкциялари Венесуэлага Эрон нефт танкерини юбориш олдини олиш учун Трамп давлатининг ҳарбий ва сиёсий мағлуб бўлишига бевосита боғлиқдир. Ҳақиқатан ҳам Вашингтон бу санкциялар билан албатта янги баҳоналар билан Теҳрондан ўзининг расвогарчилиги ва мағлубиятга учрагани қасосини олмоқчи бўлмоқда. Эрон бир неча вақт олдин Венесуэла истак-хоҳиши билан ҳар иккала мамлакатга қарши Американинг биртомонлама эълон қилган санкцияларига эътибор бермасдан ёқилғи ортилган бир нечита нефт танкерини Венесуэлага жўнатди ва Вашингтон кўп таҳдид қилиши ва ҳатто бу нефт танкерларига монеа яратиш учун ҳарбий катерларни юборишига қарамай аммо амалда ҳеч нарса қила олмади ҳамда Эрон нефт танкери ортилган ўз ёқилғиларини тушириб, Эронга қайтиб келди.
Сиёсий экспертлар бу сайъ-ҳаракатни Эрон учун катта мувафаққият деб билишди.
Трамп давлати 2018 йилда Баржом ядровий фаолиятлар дастури келишувидан чиқиши замонидан бошлаб ҳозиргача Эрон иқтисодиётининг турли соҳаларига қарши турлича санкцияларни жорий этди ва ҳатто хорижий фуқаро ва компанияларни Эрон билан алоқаси бор деган баҳона билан санкциялар рўйхатига киритди.
Бироқ, Халқаро валюта фонди каби халқаро ташкилотлар ва экспертлар Эроннинг муқовимат кўрсатиши ва Америка жорий этган санкцияларининг Эрон иқтисодига таъсири охирга етган ва яна босим ўтказиш учун Американинг бошқа воситаси йўқлигини тан олишган.
Демократларнинг сенатори Крис Морфининг айтишича, Трамп ядровий келишувни нобуд этди ва эронликларни янги ва яхшироқ келишувга мажбурлаш учун янги халқаро босим ўтказиш системасини яратишга ваъда берди. Албатта бу лойиҳа шармандаликча мағлубиятга учради; Ҳеч қайси мамлакат бу санкцияларга қўшилмади. Эрон эса ўзининг ядровий дастурини бошқатдан тиклади ва ҳеч қандай янги ва яхшироқ келишув ҳам вужудга келмади.
Вашингтон максимал даражада босим ўтказиш механизми доирасида Эронга қарши тарих давомида энг оғир санкцияларни жорий этиш билан ўзича, Теҳронни Помпео 2018 йили май ойида эълон қилган 12 -та талабларига таслим бўлиш учун ундай олади деб уйлайди. Бироқ, Эроннинг ушбу санкияларга қарши муқовимати Трамп маъмуриятининг ғазабланиши сабабига айланган. Трамп давлати барча мувафаққиятсизликларига қарамай мағлуб бўлган ушбу сиёсатини давом эттирмоқда.
Эронда коронавирус пандемияси тарқалганидан кейин халқаро ташкилотлар ва мамлакатларнинг расмийлари Америка давлатидан Эрон ҳамда Американинг зўравонлигига қарши бўлган мамлакат, шу жумладан Венесуэлага қарши санкцияларининг бир қисмини қисқартиришни сўради. Аммо коронавирус пандемиясини ўз мухолифларига қарши босим ўтказишни кучайтириш учун мислсиз фурсат деб биладиган Трамп давлати нафақат ушбу истак-хоҳишларига ижобий аксиламал кўрсатмади, балки Эрон, Венесуэла, шахсиятлар, Америка ташкилотларига кўра, угбу мамлакатлар билан ҳамкорлик қилган мамлакатларга қарши санкция эълон қилди.