Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Трамп давлати иддаоларини асоссиз деб билди
Америка президенти Дональд Трамп Баржом ядровий фаолиятлар келишувининг жиддий мухолифи эди ва охир-оқибат Американи ушбу келишувдан 2018 йил 8 май ойида чиқарди. шу билан Вашингтон фурсат пойлаш ёндошуви доирасида, манфаати таққозо этса, Моша механизми каби Баржом ядровий келишувида қатнашиш ҳаққи бор деб иддао қилади.
Бироқ, бу масала шарқий ва ғарбий қанотдан бошлаб 4+1 гуруҳининг мухолифат қилиши билан юзмаюз бўлди.
Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеф Боррел сешанба куни баён этган ўз изҳоротида, Баржом ядровий фаолиятлар дастури келишувидан Американинг чиқишига ишора этиб, Вашингтон Эронга қарши қурол-яроқ бўйича санкция жорий этиш учун бундан олдинги аъзолиги ҳуқуқидан фойдалана олмайди,-деб таъкидлади.
Боррел Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи билан учрашганидан сўнг, бу изҳоротни баён этди ва Америка бошқа Баржом ядровий келишувда ҳеч қандай рол уйнолмайди,-деб қўшимча қилди.
Боррел Америка Баржом ядровий фаолиятлар келишувидан чиқди ва энди бу келишувнинг бир томони сифатида қолган ва ундан фойдаланиб Эронга қарши қурол-яроқлар бўйича санкция жорий эта оллади деб иддао қилолмайди. Барчага маълумки, улар Баржом ядровий келишувидан чиққишган,-деб таъкидлади.
Баржом ядровий келишувида зикр этилган ҳуқуқдан Вашингтоннинг фойдаланиши ҳақида Трамн давлатининг қилган иддаосига Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъулнинг очиқ-ойдин мухолифат қилиши шуни кўрсатадики, ҳатто Американинг европалик шериклари ҳам бу ҳақда америкалик етакчи расмийлар томонидан келтирилган далилларни асоссиз деб билишади.
Боррел қатъийлик билан Америка 2018 йил май ойида нафақат Баржом ядровий келишувидан чиқди, балки Баржом комиссияси номли келишувга тегишли бирон бир йиғилишида қатнашмади деб таъкидлади. Бу шундай бир вазъиятда бўлиб ўтмоқдаким, Трамп давлати иддао қиладиким, Америка ҳалигача Баржом ядровий келишувнинг иштирокчисидир ва бу доирада ушбу келишувдаги механизм, шу жумладан Эронга қарши қурол-яроқлар санкциясини узайтириш учун Моша механизмидан фойдаланиши мумкин. Бироқ, Америка 2018 йил май ойида ушбу келишувдан чиқиши сабабли Баржом ядровий фаолиятлар келишувидаги иштирокчи томон эмас ва Эронга қарши санкцияларни узайтириш учун бу келишувнинг бандларини далел сифатида к елтира олмади. Кейинги босқичда Трамп ҳукумати 2231 резолюциясида иштирокчи аъзо мамлакатнинг бири сифатида, унинг номи акс эттирилган ва шунинг учун қонуний ҳақ-ҳуқуққа эга деб далил келтирмоқда. Америкалик расмийларнинг ушбу масала ҳақида асоссиз ва мантиқсиз далил келтиришлари шуни англатадиким, Трамп давлатининг бундай сайъ-ҳаракати мантиқий асосга эга эмас.
Эроннинг қурол-яроқларига жорий этилган санкцияларни узайтириш учун ҳозирги шароитда Трамп давлатининг бундай стратегияси Вашингтоннинг ноқонуний талабларини қониқтириш учун ҳавфсизлик кенгашига босим ўтказишдан иборатдир.
Американинг Эрон ишлари бўйича намояндаси Браян Хук октябр ойида Эроннинг қурол-яроқлар санкцияси муддати охирга етишидан хавотирланиш изҳор этиш зимнида, агар хавфсизлик кенгаши бу муддатни узайтирмаса, Вашингтон Моша механизми каби ҳуқуқий воситалардан фойдаланади,-деб айтди.
Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео Эроннинг қурол-яроқ санкцияларини бекор қилиш Баржом ядровий келишувнинг асосий камчилиги эди деб иддао қилиш зимнида, БМТ хавфсизлик кенгашида бу санкцияни узуйтириш учун Вашингтон барчатомонлама ҳаракат қилишидан хабар берди.
Майк Помпео 2231 резолюциясига аъзо томонларнинг кенсенсусга келишлари орқали Эроннинг қурол-яроқ санкциясини узайтириш учун Вашингтоннинг катта қизиқишини баён этиш зимнида, агар бу масала юз бермаса, биз унга монеа яратиш учун биз дипломатик имкониятларимиздан фойдаланамиз. Бу ўта муҳимдир,-деб айтди.
Бироқ, Россия ва Хитой хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ва 4+1 гуруҳининг шарқий гуруҳи аъзоси сифатида, Американинг бу талабларига қатъийлик билан мухолифат этмоқда. Халқаро ушбу иккита қудрат Американинг Баржом ядровий фаолиятлар келишувидан чиқиши, Баржом ядровий келишувининг муштарак комиссияси йиғилишларида қатнашмаслик 2231 резолюциясида баҳс-мунозара этиладиган санкцияларни ижро этиш муддатини узайтириш бўйича талаб қилиш ёки бу келишувда бирон бир ҳақ-ҳуқуқа эга эмас деб таъкидлайди.
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков Баржом ядровий фаолиятлар келишуви бўйича Эронга қарши БМТ томонидан бекор қилинган барча санкцияларни қайта тиклаш учун Американинг сайъ-ҳаракатлари Бмт хавфсизлик кенгаши ичида жиддий бўҳронни вужудга келтириши мумкин,-деб айтди.
Энди, Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеф Боррелнинг ушбу масала бўйича жиддий позиция олиши билан Американинг европалик иттифоқчилари Баржом ядровий фаолиятлар келишувида Америка аъзолигини давом эттириш ва натижада унинг имтиёзлари, жумладан Моша механизмидан фойдаланиши ҳақидаги Вашингтоннинг иддаоларига мувофиқ эканини эълон қила олмайди.