Эрон табиатининг жозибали манзаралари (12)
Алисадр ғори
Ғорлар Ер куррасидаги сирли-синоатли ва жуда гӯзал маконлардан бири ҳисобланади. Жаҳонда энг узун қайиқ йӯлига эга бӯлган ғор бу Эронинг Ҳамадон вилоятида жойлашган Алисадр ғоридир. Загрос тизма тоғларида жойлашган дунёнинг бу ажойиб муъжизаси денгиз сатҳидан 1980 метр баландликдадир. Бугунги суҳбимизда нафақат Эрон, балки дунёнинг жозибали масканларидан бири-- Алисадр ғорига саёҳат қиламиз.
Алисадр ғори Ҳамадон шаҳридан 75 км узоқликдаги Загрос тизма тоғлари бағрида жойлашган.
Ҳамадон вилояти ярим қуруқ иқлимга эга бӯлиб, йиллиқ ёғингарчилик миқдори ӯртача 300 мм ни ташкил этади. Ғорнинг асосий оғзи Алисадр қишлоғида жойлашган. Геологлар ғордаги тошларни тахминан 190 миллион йиллик тарихга эга дея тахмин қилишган. Ғорнинг ичида ҳаракатланишнинг қийинчилиги сабабли 11 километрлик ҳудуднинг атиги 2 километрини кӯздан кечириш мумкин. Археологларнинг фикрича ғорнинг ичидан топилган ашёвий далиллар бу ер илк одамлар учун бошпана бӯлганидан гувоҳлик беради.
Қизиғи шундаки, Алисадр қишлоғи ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолиси қадим замонлардан бери бу ғорнинг мавжудлиги ҳақида билишган ва унинг сувидан фойдаланишган. Улар ҳатто Сароб дарёчасининг ортиқча сувини ғорнинг ичига йӯналтириб, ундан сув омбори ва тӯғон сифатида ҳам фойдаланишган. Бу нарса ғорнинг шарқий қисмида сувнинг чуқурлиги 2.2 метрни ташкил этишига сабаб бӯлди. Натижада йиллар давомида ғорга кириш имконсиз бӯлиб қолди. Аммо 1957 йилги ҳалокатли зилзила натижасида ғорнинг юзасида ёриқлар вужудга келиб, тӯпланган сув сатҳи анчайин пасайди. Саёҳатчилар учун муъжизали ғор ичига кириб бориш имконияти пайдо бӯлди.
Бу ғорнинг гўзаллик чўққиси сталагмит ва сталактитлар(ернинг тагида табиий равишда пайдо бӯлган чуқурликлар)га етган пайти намоён бӯлади. Айрим сталагмит ва сталактитлар ҳайратланарли фантастик шакл-шамойилга эга. Масалан ғорнинг бир жойида афсонавий аждаҳо панжасига жуда ўхшайдиган сариқ улкан тош мавжуд. Бу тош аждаҳо деб аталади. Ғордаги энг машҳур бўлимлардан бири катта тош девор бўлиб, унда кўп йиллар давомида сталагмитлар шаршарага ӯхшаш шаклни вужудга келтиришган.
Ушбу ландшафтларнинг гўзаллиги шундаки, биринчи қарашда бу сталагмитлар ва сталактитлар инсон қўли билан яратилган деган тасаввур ҳосил қилади. Аммо айтиш жоизким, Алисадр ғоридаги барча муъжизалар мутлақо табиий равишда яратилган. Алисадр ғорининг ичкарисига юриб бориб, катта тош устунли залга кирасиз. Бу қисм Буюк Қандил Зали деб номланади. Аммо ғаройиб томони шундаки, ғорнинг бир қисмида томдаги сталагмитлар бир-бирининг ёнига шундай жойлашганким, унда Аллоҳ сўзини кўришингиз мумкин. Сайёҳлар бу сӯзни аниқ ӯқиши учун ғорнинг бу қисми ёритилган.
Ғор ичидаги сув анҳорлари тўпламидан ғорнинг ичида катта кўл пайдо бўлган. Шунинг учун сайёҳлар кӯлга етган пайти саёҳатни давом эттириш учун қайиқдан фойдаланишлари керак. Кӯлдан қайиқда сузиб ӯтилгач, яна пиёда йӯл юришда давом этилади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати Алисадр ғори ер остида жойлашганига қарамай, унинг ҳавосида заҳарли газ йўқ. Ғор ичидаги сув ҳеч қандай рангга, ҳидга ва таъмга эга эмас. Бу сув ҳар хил минерал тузларга бой ва уни ичиш имконсиздир. Шу сабабли ғор ичидаги сувда бирор-бир жонзот яшамайди. Ғордаги ҳаво ёзда салқин, қишда эса иллиқ бўлади.
Дунёдаги энг катта сувли ғор сифатида танилган Алисадр ғори, Эроннинг энг машҳур табиий диққатга сазовор жойларидан бири бўлиб, бӯ гӯзалликни мушоҳада қилиш учун ҳар йили миллиондан кўпроқ сайёҳ ташриф буюради. Шу сабабли ғор атрофида сайёҳлар учун кўплаб қулайликлар вужудга келтирилган.