Америка иккинчи марта Туркманистонни инсон ҳуқуқларини поймол этишда айблади
Вашингтон Ашхабодни яна бир бор инсон ҳуқуқларини қупол равишда бузилаётганликда айблаб, Туркманистон инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликларни бузаётган давлатлар рўйхатида қолмоқда,-деб эълон қилди.
Американинг Европа ҳамкорликлари ва хавфсизлик ташкилотидаги намояндаси Жеймс Гилмор бу ташкилотнинг очиқ йиғилишида, қамоқхоналар Туркманистондаги асосий муаммолардан бири бўлиб, баъзи ҳоларда жиноят қилмаганлар ҳам қамоққа олинади,-деб айтди.
Ашхабод, минтақавий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида Туркманистоннинг ички ишларига оид хабарларга кўра, бошқа Марказий Осиё республикалари сингари мамлакатда муаммолар мавжудлигига шак-шубҳа йўқ.
Бироқ, Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши, сўз эркинлиги ва матбуот эркинлиги ва диний эркинлик айбловларнинг тўғрилиши ёки ноҳақлигидан ташқари, Ақшнинг Европа ҳамкорликлари ва Хавфсизлик кенгаши ташкилотидаги элчисининг сўнгги айблови Туркманистоннинг ички ишларига дахолат этиш ҳисобланади.
АҚШ дунёдаги инсон ҳуқуқларининг энг муҳим бузувчиларидан бири бўлишига қарамай, АҚШ сиёсатчилари бошқа давлатларни, шу жумладан Туркманистонни инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб, Марказий Осиё мамлакатларига сиёсий ва халқаро тазйиқларни кучайтирадилар.
Шу муносабат билан ташқи сиёсат институти таҳлил этиш марказининг директори ва Ашхабод ҳукуматининг мухолифи ёзувчи Адам Хогг Гордиан газетасида шундай деб ёзди: "Туркманистон қатағонларнинг жиддийлиги ва миқёси жиҳатида минтақадаги энг ёмон мамлакат ҳисобланади. Хорижий сармоядорлар бу мамлакат билан ҳар қандай шериклик қилишдан олдин яхшилаб уйлаб қўришлари керак."
Бундан ташқари Ғарб давлат арбоблари ва америкалик сиёсатчилар Ашхабоддаги инсон ҳуқуқлари бузилишини танқид қилиб, ғарбпараст маҳбусларни озод қилиш ва Туркманистонни Ғарбга тақлид қилишга ишонтириш каби баъзи кичик мақсадларэришишга ҳаракат қилишади.
Масалан, Европа ҳамкорликлари ва хавфсизлик ташкилотининг АҚШ намояндаси ушбу ташкилотнинг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида, Ашхабод ҳукуматини танқид қилди ва Туркманистондаги сиёсий сонининг кўпайиши ва уларнинг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқаси йўқлигидан ташвиш билдирди. Ва 2002 йилда Европа ҳамкорлиги ва хавффсизлик ташкилотида ушбу мамлакатнинг собиқ намояндаси ва Туркманистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Ботир Бердиевни қўллаб-қувватлади.
Ғарбга мойил бўлган сиёсатчи Ботир Бердиев 1991 йилда Туркманистон истиқлолга етганидан кейин мамлакатнинг биринчи президенти ва турманларнинг доимий президенти маъносида "турманбоши" лақабини олган Сафармурод Ниёзовни ўлдириш сайъ-ҳаракатида айблаб, 25 йил қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Асосан, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш дунёдаги бошқа мамлакатларига нисбатан Американинг истак-хоҳишлари ва мақсадларини амалга оширишнинг йўлларидан биридир. Бошқача қилиб айтганда, АҚШ бошқарув соҳасида камчиликларга эга бўлган Туркманистон каби давлатларнинг раҳбарларини танқид қилиб, ўзининг ноқонуний мақсадларини амалга оширади.
Шубҳасиз Туркманистон, Шарқий блокга аъзо бўлган бошқа республикалар, айниқса Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ республикалари сингари ўзига хос ва алоҳида бошқарув усулига эга.
Табиийки, бошқарувнинг бу шакли, сиёсатчилар, давлат арбоблари ва Ғарб оммавий ахборот воситалари назарида инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, ОАВ ва динларнинг эркинликларини ошкора бузиш саналади. Гарчи, бу турлича нуқтаи назар Ғарб ва Марказий Осиё ҳукуматлари ўртасидаги маданий тафовутларни англатади.
Умуман олганда, АҚШ-нинг Туркманистонни танқид қилиши Америка жамиятининг воқеийлигига мос келиши мумкин, аммо АҚШ бу масалада гуманитар ва инсонпарварлик мақсади бўлиши даргумон.