Халқаро жиноий судига қарши санкциялар;Трамнинг халқаро ташкилотларга агрессив ёндошуви
(last modified Sat, 13 Jun 2020 10:48:05 GMT )
июн 13, 2020 15:48 Asia/Tashkent
  • Халқаро жиноий судига қарши санкциялар;Трамнинг халқаро ташкилотларга агрессив ёндошуви

Америка президенти Дональд Трамп эътиборсизлик, танқид қилиш, таҳдид солиш ва халқаро ташкилотлардан чиқиш ёндошувини ўзининг ишчи дастурига киритган.

Америка ҳозиргача Юнеско ва БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари кенгаши каби БМТ ташкилотига боғлиқ бўлган бир нечита ташкилотлардан чиқди ва Халқаро жиноий судига қарши таҳдид солиш ёндошувини ишчи дастурига киритди Энди, бу ташкилот АҚШ ва сионистик режим жиноятларини жавобгарликка тортиш қарорига келганида, Трамп ўзининг таҳдидларини амалда татбиқ этмоқда. 

Америка президенти Дональд Трамп

Америка президенти Дональд Трамп пайшанба куни ижроия бир фармон содир этиб, "Халқаро жиноий суди"-га қарши санкция жорий этишга рухсат берди. Трамп бу рухсатномани Афғонистонда Американинг содир этган жиноятлари бўйича Халқаро жиноий судининг текширув ўтказиши сабабли содир этди. Бу ижроия фармон Америка ташқи ишлар вазирига ғазначилик вазири билан маслаҳатлашиб, Американинг Афғонистондаги жиноятларини текширишда рол уйнайдиган Халқаро жиноий суд айрим ходимларининг мол-мулкини музлатишга ижозат беради.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео ўтказилган матбуот анжуманида, Халқаро жиноят суди бизнинг Афғонистондаги ҳарбийларимизни тергов қилиш ҳаққига эга эмас ва биз Рим асосномасининг аъзоси эмасмиз,-деб айтди.   

Америка мудофаа вазири Марк Эспер ҳам америкалик ҳарбийларни тергов қилиш учун Халқаро жиноят судининг олиб бораётган сайъ-ҳаракати Халқаро қонунлар билан мувофиқат қилмайди,-деб айтди. 

Америка мудофаа вазири Марк Эспер

Аслида, Вашингтон Халқаро жиноий суднинг Афғонистондаги Америка қўшинларининг жиноятларини тергов қилишга йўл қўймаслик учун эҳтиёт чорасини қуллаш мақсадида бу буйроқни содир этди. Албатта, бу сафар ҳам америкаликлар ҳар доим қилган баҳоналарига мурожаат этиб, суд ваколати эмас деб даъво қилишдан ташқари улар русларни ушбу халқаро суднинг ишига аралашишмоқда деган кўлгили баҳона келтиришмоқда. 

Америка адлия вазири Вильям Бор Халқаро жиноий судда коррупцияси ҳақида ишончли маълумот АҚШ қулида бор деб иддао қилиб, Россияни суд ишларига аралашганликда айблади.

Аслида Трамп маъмурияти АҚШ ташқи сиёсати соҳасида давлатлар ва халқаро ташкилотларга қарши куч ишлатиш ва таҳдид солиш ёндошувини ишчи дастурига киритган ва Халқаро жиноий судга қарши худди шундай муносабатда бўлмоқда. Бу жиноий суд 2002 йилда геноцид, ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар бўйича содир этилган жиноятларни кўриб чиқиш учун ташкил этилди, аммо АҚШ ва сионистик режим бу ташкилотга қўшилишдан бош тортмоқда. Молиявий санкция жорий этиш, судялар ва прокурорларнинг АҚШ-га киришларига монеа яратиш ва уларни таъқиб қилиш Трамп маъмурияти томонидан Халқаро суд ва унинг ходимларига қарши солинган таҳдидлар жумласидандир. Американинг бундай ёндошуви БМТ ташкилоти ва ҳатто Вашингтоннинг европалик иттифоқчилари салбий аксиламал кўрсатишлари сабабига айланган. БМТ бош котиби Антонио ГуттерешХалқаро жиноий суд идорасига қарши санкция жорий этишга ижозат беришда Америка президентлининг амалга оширган сайъ-ҳаракатидан хавотирланиш изҳор этди. 

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеф Боррел

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеф Боррел бир баёния нашр этиб, бу идорага қарши Трампнинг сайъ-ҳаракатини қоралади.

Боррел нашр этган баёнияда шундай келтирилган: "Албатта, бу жиддий ташвиш уйғотадиган масала, чунки биз Европа Иттифоқида Халқаро жиноий суднинг қатъий тарафдорлариданмиз".

Бундан олдин Трамп ҳукуматининг амалдорлари Вашингтон ва сионистик режимга ҳақида Халқаро жиноий суд томонидан ўтказиладиган бўлажак ва эҳтимолий терговларга жавобан бу ташкилотган қарши санкциялар қўллашлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар.

2018 йил сентябрь  ойида уша пайтда миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Больтон Халқаро жиноий судга, шунингдек АҚШ ва сионистик режимга қарши эҳтимолий тергов ишларида ушбу ташкилотга кўмак берадиган мамлакатларга қарши спанкцияларни қўллаш билан таҳдид қилган эди. 

Америка миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Больтон

Больтоннинг айтишича, "Биз молиятизимидаги активларини музлатамиз ва уларни АҚШ суд тизимида жавобгарликка тортамиз. Биз америкаликларга қарши Халқаро жиноий суд тергов қилишига ёрдам берадиган ҳар қандай компания ёки ҳукумат билан худди шундай амал қиламиз."

Трамп маъмурияти расмийларига кўра, америкаликлар урушларда, шу жумладан Афғонистондаги урушда ҳам жиноия ҳаракатларига жавоб беришда дунёдаги бошқа халқлардан устун туришади. Албатта, Трамп маъмурияти сионистик режимга нисбатан шундай позициясига эга эга. Трампнинг сўнгги ҳаракати, АҚШ-нинг халқаро арсаларда ўз мақсадлари ва истакларини руёбга чиқариш учун куч ишлатиши ва таҳдид солиши, шунингдек Вашингтоннинг халқаро ташкилотлар, шу жумладан Халқаро жиноий судга нисбатан эътиборсизлигинининг нишонасидирким, инсониятга қарши содир этилган жиноятлар ва уруш жиноятларининг омилларини адолат билан тергов қилиш учун фаолият олиб боради.

Ёрлиқ