Инқилобнинг иккинчи қадамида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш (2)
Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун Эронда турли имкониятлар ва табиий бойликларнинг мавжудлиги
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг Наврўз айёмидаги нутқларидаги муҳим жиҳатлардан бири бу исломий Эронни мустаҳкамлашнинг муҳим элементларидан бири сифатида самарали ва ривожланаётган иқтисодиётнинг таъкидланишидир.
1399 йилни "ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йили" деб номлаш, ул ҳазрат мамлакат иқтисодиётида узоқ муддатли мақсадларга эришиш учун ундан стратегия сифатида фойдаланиш ниятида эканлигини кўрсатади.
Ушбу мақсадга эришиш ишлаб чиқариш соҳасида барча ички имкониятлардан ва манбалардан, билим ва ижодкорликдан самарали фойдаланишга боғлиқ.
Табиий захиралар ва қазилма бойликлар, ҳар бир мамлакат миллий капиталининг муҳим қисми бўлиб, ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллаштиришда катта рол ӯйнайди. Бу манбалар капиталга айланиш имкониятига эга ва улардан самарали фойдаланиш мамлакат мустақиллигини, ишлаб чиқаришнинг мўл-кўллигини таъминлайди. Одамларнинг турмуш даражасини яхшилаб, миллий даромад ва жон бошига даромадни мустаҳкамлайди.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари "Инқилобнинг иккинчи қадами" баёнотида мамлакатнинг ички иқтисодий имкониятларини санаб ўтдилар: "Дунё аҳолисининг бир фоизига эга бўлган Эрон дунёдаги қазилма бойликларнинг 7 фоизига эга: Улкан ер ости бойликлари, шарқ ва ғарб, шимол ва жануб ўртасидаги ажойиб географик жойлашув, йирик миллий бозор, 600 миллион аҳолиси бўлган 15 қўшни мамлакатдан иборат улкан минтақавий бозор, узундан-узоқ денгиз қирғоқлари, турли қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик маҳсулотлари етиштириладиган серҳосил ер майдонлари, улкан ва хилма-хил иқтисодиёт мамлакат имкониятларининг бир қисмидир, холос. Бу буюк мамлакат имкониятларининг ҳали жуда кӯп қисмига қӯл урилмаган”.
Қайд қилиш жоизким, Эроннинг мис захиралари мамлакатда ишлаб чиқариш суръатларини жадаллаштириш учун қимматли имкониятдир.
Эрон Мис саноати миллий компанияси бош директори Ардашер Саъдмуҳаммадиийнинг фикрича: "Кейинги тўрт йил ичида Эроннинг мис ишлаб чиқариш қуввати йилига 550 минг тоннагача кўтарилиши кутилмоқда, бу дунё экспорт бозорининг катта қисмини ташкил этади."
Шу муносабат билан бу йил бир неча муҳим лойиҳалар фойдаланишга топширилди. Хотунобод мис эритиш заводини ривожлантириш лойиҳаси, Хотунобод мис консентратлари омборхонасини қуриш лойиҳаси, Хотунобод кислота заводи ва Хотунобод мис кислороди заводини қуриш каби лойиҳалар Бобак шаҳридаги мис комбинати мажмуасида фойдаланишга топширилган лойиҳалардир.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Кирмон вилоятида Эрон мис саноатининг миллий лойиҳаларини фойдаланишга топшириш маросимида мамлакатда маҳсулотни хом ашё сифатида сотишнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлаб, қазилма бойликларни мамлакатдаги ишлаб чиқариш суръатларини жадаллаштиришнинг асосий омилларидан бири эканлигини баён этди ва умид билдирдиким: Жорий йилда Эронда қидирув ишлари, кончилик майдонларини фойдаланишга топшириш, уларни сотиш, шунингдек хусусий секторга топшириш ва хом ашё сотилишининг олдини олиш масаласида улкан қадамлар қӯйилиши керак.
68 хил минерал моддага эга бӯлган Эрон қазилма бойликларнинг хилма-хиллиги жиҳатидан дунёдаги ўнинчи ўринда жойлашган ва 40 миллиард тоннаси аниқ, қолганлари эса тахминий бӯлган 60 миллиард тонналик минерал захиралар билан дунёда 15-ўринда туради.
Эроннинг Минералларга ишлов бериш тадқиқотлари маркази директори Мажид Вафоифарднинг фикрича, санкциялар ва нефт нархининг пасайишига олиб келган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришни жадаллаштириш хом нефт савдосига боғлиқликни камайтирадиган асосий режалардан биридир.
"Эрон пўлат, оғир саноат, алюминий, қўрғошин ва рух саноатида яхши имконият ва инфратузилмаларга эга, бу эса ишлаб чиқаришнинг ўсиши учун замин яратди", деди Эроннинг Минералларга ишлов бериш тадқиқот маркази директори.
Америка Қўшма Штатлари Баржом келишувидан чиқиб кетганидан сўнг, Эроннинг металл ва тоғ-кон саноатига жиддий санкциялар киритилди. Бу санкцияларнинг сабаби ҳам аниқ, улар мамлакатнинг иқтисодий қудратига қаратилган.
2019 ва 2020 йилларда мамлакатнинг тоғ-кон саноатига - электрод, алюминий кукуни, мис, олтин, темир ва алюминийга тўрт маротаба санкция эълон қилинди.
Бироқ, бу санкциялар ва таҳдидлар имкониятга айланди ва ўтган йили барча санкциялар ва халқаро босимларга қарамай, мамлакатнинг тоғ-кон комплексида ишлаб чиқариш, экспорт ва иш билан бандликнинг ўсиши кузатилди.
Ўтган йили тоғ-кон ва руда саноати соҳаларида, шу жумладан Гул Гуҳар, Мис, Муборакаҳ, Чодармело, Жануб алюминийи ва бошқа комплекслардаги 3,5 миллиард долларлик лойиҳалар фойдаланишга топширилди ва 10000 кишининг иш билан бандлиги таъминланди.
Пўлат, мис, алюминий, қўрғошин ва рух, олтин ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг жадаллашуви ва янги лойиҳаларни босқичма-босқич ишлаб чиқариш жараёнига киритиш ишлаб чиқаришда сакрашни вужудга келтириш сари қӯйилган яхши қадамлардир.