Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида Америкадаги систематик ирқчилик ҳолатлари маҳкум этилди
(last modified Thu, 18 Jun 2020 10:48:19 GMT )
июн 18, 2020 15:48 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида Америкадаги систематик ирқчилик ҳолатлари маҳкум этилди

Ирқий камситиш ва қора танлиларга нисбатан кенгтарқалган ва мугтазам равишда зўравонлик ҳар доим Америка жамиятининг муҳим хусусияти бўлиб келган. Ўз ҳуқуқлари учун қора танлиларнинг кураш олиб боришларига қарамай улар ҳар қандай камситиш ва зўравонликнинг қурбонига айланишлари, айниқса АҚШ суд тизими ва полиция ёрдамида давом этмоқда. Бу масала БМТ қошидаги инсон ҳ\уқуқлари кенгашининг аксиламал кўрсатиши сабабига айланди.

17 июн чоршанба куни БМТ-нинг Женевадаги бош қароргоҳида АҚШ-даги инсон ҳуқуқлари ва ирқчиликнинг мунтазам равишда бузулишини текшириш бўйича БМТ -нинг инсон ҳуқуқлари кенгашининг шошилинч йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилиш 25 май куни АҚШ-нинг полиция ходими томонидан қора танли фуқаро Жорж Флойднинг ўлдирилиши ортидан, БМТ-нинг юқори лавозимли амалдорлари, агентлик бош котибининг ўринбосари, инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари ва Жорж Флойднинг акаси иштирокида ўтказилди.

Африка давлатларининг илтимосига биноан ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг розилиги билан ўтказилган бу йиғилишда БМТ-нинг  инсон ҳуқуқлари олий комиссари Michelle Bachelet АҚШ-да систематик тарзда ирқий камситиш ва тинч намойишчиларни шафқатсизларча таъқиб қилишдан чуқур афсўсда эканлигини билдирди. У Қўшма Штатларидаги ирқий ҳамда африкалик ва туб озчиликларга нисбатан ирқчилик ва зўравонлик ҳолатларида полиция ва суд тизимини ислоҳ этиш бўйича амалий чораларни кўриш зарурлигини таъкидлади. 

Бечелет Жорж Флойднинг ўлдирилишини мунтазам равида ирқчиликнинг рамзи сифатида тавсиф бериб, бу ирқий зўравонлик ортида мустамлакачилик ва қуллик меросига қарши курашиш ётади,-деб қўшимча қилди.

БМТ-нинг  инсон ҳуқуқлари олий комиссари Мишель Бачелет 

Жорж Флойднинг акаси Филониз Флойд ҳам укасининг полиция томонидан шафқатсизларча ўлдирилганидан афсўсда эканлигини баён этиб, БМТ ташкилотини қора танли америкаликларга полиция ва хавфсизлик кучлари томонидан зравонлик ва камситувчи муносабатда бўлишларига ёрдам беришга чақирди.

Бу масала БМТ-нинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини ҳозирги ғайритабиий вазъиятни ўзгартиришга чақиришга ундади.

БМТ-нинг ирқчилик масалалари бўйича махсус маърўзачиси Тендаи Ачиуме полиция ва хавфсизлик кучлари томонидан қора танлиларни асоссиз ўлдириш ҳолатларининг  АҚШ-даги вазъиятини танқид қилиб, жиддий чоралар кўрилишини талаб қилди. 

АҚШ-да    қора танлиларнинг ғайритабиий ва ғайриинсоний ҳолати ва мунтазам ирқчилик ҳолатини инсон ҳуқуқлари кенгашининг танқид қилиши бу ҳам бўлса, дунёда инсон ҳуқуқлари соҳасида етакчи бўлишга даъво қилаётган мамлакатда ушбу вазъиятни ўзгартиришга чақириш Америка жамиятидаги аччиқ ҳақиқатни очиб беради. Аслида, ирқий, таълим, касб ва ижтимоий камситиш қора танлиларга қарши зўравонлик ҳаракатлари одатий ҳолга айланиб қолган. Америка тарихининг уч асрлик тарихида қора танлилар доимо қуллик, кенг тарқалган зўравонли, қотиллик ва ўта зўравонликнинг мақсади бўлиб келган. Гарчи 1950 йилларда фуқаролик ҳуқуқлари бўйича қора танлиларнинг ҳаракати инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва камситишларни баратараф этиша олиб келган бўлсада, аммо бугунги кунда Америка жамиятининг ҳақиқати шундаки, қора танлиларга нисбатан ирқий камситиш турли йўналиш ва шаклларда давом этмоқда. Сўнгги йилларда жуда ранг-баранг бўлиб келган ушбу масаланинг яна бир кўриниши бу Америка полициясининг қора танлиларга нисбатан ҳаддан ташқари ва шафқатсизларча зўравонлик қилишларидир. Статистик маълумотларга кўра, АҚШ-да полиция зўравонлигининг асосий қурбонларини қизил танлилар, айниқса қора танлилар ташкил этади. Шунинг учун Америка шаҳарларининг бирида вақти-вақти билан бўлиб турадиган норозилик ва тартибсизликларнинг асосий сабабаларидан биридир. Ушбу зўравонликнинг манбаи Америка жамиятидаги ирқчиликнинг чуқур тарих ва қатламига бориб тарқалади.

Ақш собиқ президенти Барак Абама 

АҚШ-нинг собиқ президенти Барак Абаманинг сўзларига кўра, Американинг ДНК-да ирқчилик мавжуддир. 

Табиийки, ушбу қарашнинг мавжудлиги қора танли америкаликларнинг ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларига тасир кўрсатди ва ирқий камситиш ва таркибий зўравонликка қарши тизимли равишда, айниқса АҚШ полицияси томонидан қўлланадиган жараённинг шаклланишига олиб келди. Бу тенденциянинг давом этиши Америка жамиятини чуқур инқирозга олиб келди ва унинг яққол намунасини америкалик полиция ходими томонидан Жорж Флойдни шафқатсизларча қатл  этишида кўриш мумкин.