Россия қирувчилари Қора денгизда АҚШ разведка самолётларини тўхтатиб қолишди
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i53214
Россия чегараларига яқинлашган хорижий разведка самолётлари ўз вақтида Жанубий ҳарбий округ ҳаво мудофааси кучларининг эътиборига тушди.
(last modified 2020-06-30T07:58:49+00:00 )
июн 30, 2020 12:50 Asia/Tashkent

Россия чегараларига яқинлашган хорижий разведка самолётлари ўз вақтида Жанубий ҳарбий округ ҳаво мудофааси кучларининг эътиборига тушди.

Америкалик разведка самолётларини тўхтатиш учун Қора денгиз флотининг Су-30 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилди.

Ҳарбийлар Р-8А “Посейдон” патрул самолётини, RC -135 стратегик разведка самолётини ва КС-135 заправка-самолётини чиқариб юборди, бу билан Россия давлат чегараси бузилишига йўл қўйилмади.

Таъкидланишича, Россия томони "ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий амал қилган".