Браян Хукнинг истеъфоси Эронга қарши максимал босим механизми муваффақиятсизлигининг тимсолидир
(last modified Sat, 08 Aug 2020 09:28:21 GMT )
август 08, 2020 14:28 Asia/Tashkent
  • Браян Хукнинг истеъфоси Эронга қарши максимал босим механизми муваффақиятсизлигининг тимсолидир

Трамп давлати Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш доирасида, Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши тарихдаги собиқаси бўлмаган санкцияларни жорий этди. Бироқ, ушбу сиёсатнинг мағлубиятга дуч келгани кундан кунга ошкор бўлмоқда. Шундай бир шароитда Трамп давлатида ушбу сиёсатни амалга оширадиган муҳ\им расмий ўз вазифасидан истеъфо берди.

Америка ташқи ишлар вазирлигида Эронга қарши сайъ-ҳаракат махсус гуруҳининг масъули Браян Хук ўз мансабидан истеъфо берди. 

Эронга қарши махсус сайъ-ҳаракат масъули Браян Хук

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео пайшанба куни Твиттер саҳифасида берган паёмида, Браян Хукнинг истеъфоси ҳақида нашр этилган хабарни расмий равишда тасдиқлади.

Пампео ўзининг расмий Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Эрон ишлари бўйича Америка давлати махсус намояндаси Браян Хук хусусий секторга ўтказилмоқда. Мен Трамп президентлиги давлати  ва ташқи ишлар вазирлигида 3 йил хизмат қилгани учун унга миннатдорчилик билдираман. У менинг мудирлигим жамоамнинг қимматли аъзоси эди."

Америка ташқи ишлар вазири Венесуэла ишларида Американинг махсус намояндаси Эллиот Абрамс Браян Хук ўрнига ўринбосар бўлишини эълон қилди.  

Кутилмаганда Браян Хукнинг истеъфо бериши сиёсий назоратчиларнинг ҳайратланишлари сабабига айланди. Агарчи Америка президенти Дональд Трампнинг раҳбарлигида давлат етакчи расмийнинг истеъфога чиқиши одддий бир ҳолатга айланган. Аммо бу масала ҳамани ҳафлатга қолдирди. Браян Хукнинг истеъфо бериши учун турли сабаблар баён этилмоқда. 

Америка ташқи ишлар вазири бу масаланинг ташқи сабабини Браян Хукнинг хусусий секторга ўтишида деб билди. Бироқ, бу баҳона Американинг оммавий афкорини чалғитишдан иборатдир. 

Бунга қарши айрим экспертлар максимал даражада босим ўтказиш механизми доирасида Трамнинг Эронга қарши мақсадларини амалга оширишда Браян Хукнинг мувафаққиятсизлигини унинг истеъфо бериши сабабидир деб билишмоқда. Шундай назарга ташланадиким, Браян Хук расман ўз вазифасидан четлантирилишидан олдин ҳурмат-эҳтиром билан ўз мансабидан истеъфо бериши талаб этилган. 

Трамп Американинг 2020 йил ноябр ойида ушбу мамлакатнинг президентлик сайловлари арафасида хорижий сиёсат арсасида, айниқса Вашингтоннинг ноқонуний талабларига таслим бўлиш учун Теҳронни мажбурлаш мақсадида барча томонлама босимларни жорий этишга тегишли бўлган Эронга нисбатан унинг сиёсатида  бирон бир ютуққа эришолмади. Бунга қарши Эрон ҳар куни ўзининг миллий қудратини мустаҳкамламоқда ва янада кучлироқ бўлмоқда. 

Америка мудофаа марказининг аъзоси Дониэл Дейвис максимал даражада босим ўтказиш механизми нафақат Эроннинг ривожланишининг олдини ололмади, балки уни озор берадиган ва ғазабли ҳукуматга айлантирди,-деб айтади. 

Албатта Трамп ўзига нисбатан танқидларни бартараф этиш учун ҳукмрон бўлган ҳозирги вазъиятда давлатининг бошқа етакчи расмийларини айбдор деб жилвалантиришга ҳаракат қилади. 

Вашингтон Пост газетаси жума куни бомдод пайтидаАмерика давлати собиқ етакчи расмийсига таяниб шундай ёзди: Эронга қарши Вашингтон стратегияси мағлуб бўлиш масъулияти унинг зиммасига тушмаслиги учун Браян Хукдан истеъфо бериши талаб этилди. 

  Собиқ бу расмий шундай деб айтди: "Эрон уранни бойитиш чекловлари, уранни захира этиш ва тамин этиш системаларни ривожлантиришни мағлуб этди... Американинг Баржом ядровий келишувида ҳузур топиши замонидан бошлаб ҳозирги вазъят ёмонлашди ва улар ўзларининг ёмон хатти-ҳаракатларини кенг кўламда кенгайтиришган... Агар сиз максимал босим стратегиясимувафаққиятли деб уйласангиз, нима учун вакилингизни ишдан бўшатиш кераклигини тушунмайман."

Ҳақиқатан ҳам Американинг собиқ етакчи расмийси тан олдиким, агарчи Эрон иқтисодига зарар етказиш учун максимал даражада босим ўтказиш механизми тасир етказган бўлсада, аммо ўзининг асосий мақсадига эришиш, яъни Трамп давлатининг ҳаддан ташқари талабларига таслим бўлишга Эронни мажбурлаш мағлубиятга учради. Шунинг учун бу сиёсатни амалга оширадиган масъуд ўз вазифасидан истеъфо берди. Ҳатта у америкалик ифротий ўнчилар ҳам ушбу стратегия мувафаққиятли натижа бермади деб эслатиб ўтишди де эслатиб ўтди. Айниқса,  Эрон 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатларнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлари сабабли 5 босқичда Баржом ядровий келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларини қисқартирди. 

Агарчи Вашингтон максимал даражада босим ўтказиш сиёсати доирасида Эронга қарши тарихда бўлмаган қаттиқ санкцияларни жорий этиш билан ўз навбатида 2018 йил май ойида Пампео баён этган Американинг 12 -та шартини қабул қилишга мажбурлашга ҳаракат қилган бўлсада, аммо ҳақиқат шундаки, ушбу санкцияларга қарши Эрон халқининг мислсиз муқовимат кўрсатиши Американинг максимал даражада босим ўтказиш механизмининг мағлуб бўлиши ва Эронга қарши жиддий душманлик позициясига эга бўлган Браян Хукнинг истеъфо бериши ушбу мағлубиятнинг яққол намунаси саналади. 

Ёрлиқ