август 10, 2020 15:08 Asia/Tashkent
  • Белорусия президентлик сайловида Лукашенконинг ғалабаси ва кенг кўламдаги эътирозлар

Белорусия МДҲ ҳавзасидаги мамлакатлардан бири сифатида Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин Европада мустақил бир давлат бўлди. Охирги ўн йилликларда Александр лукашенконинг бир неча навбатда президент бўлиши боис барқарор вазъиятга эга эди. Энди, Лукашенконинг ғалабаси эълон қилинганидан кейин ушбу мамлакатда кенг қамровли эътирозлар ва кескинликлар юзага келди.

Белорусиянинг олтинчи президентлик сайлови қаттиқ хавфсизлик чора-тадбирлари билан охирга етди ва сайловчилар овоз берганларидан кейин Александр Лукашенко 80 фоиз овозни касб этиши билан бошқа номзадларни орқада қолдириб, олтинчи марта Белорусия қудратини қўлга олди. Лукашенко  70,9 фоиз овозни касб этиб, яна Белорусия президенти мансабида қолди. Ҳолбуки, унинг рақиби Светлана Тихоновская 6,8 фоиз овоз тўплашга мувафақ бўлди. Александр Лукашенко 1994 йилдан бошлаб Белорусия президенти бўлиб келмоқда. 

Президентлик сайловларининг овози расмий равишда эълон қилинганидан кейин бу мамлакатнинг шаҳарлари Лукашенко мухолифларининг кенг қамровли эътирозлари саҳнасига айланди. Белорусиянинг камида 20 шаҳрида, жумладан ушбу мамлакатнинг пойтахти Минск шаҳрида кенг эътирозлар ўтказилди ва полиция эса уларни тарқатиш учуг кўз ёшини оққузувчи газлардан фойдаланиши ҳақида хабарлар тарқатилди. 

Айни пайтда Минскда катта портлаш юз бергани ва отишмалар шуни кўрсатадики, шаҳардаги хавфсизлик вазъият хавотирланарлидир.  Ғарблик экспертлар Белорусиянинг охирги президентлик сайлови ушбу ўлканинг тарихида охирги ҳафталар давомида Минскда эътирозларнинг ўтказилиши  сабабли мислсиз эди ва ушбу мамлакат халқининг Александ Лукашенконинг сиёсатидан норози эканликларидан далолат беради,-деб иддао қилишмоқда. 

Нобел мукофоти лауреати белорусиялик ёзувчи  Светлана Алексеневнанинг айтишича, Лукашенко ўзгарган ва жавоб бера оладиган ҳукумат ва эркин сайлов ўтказилишини талаб этувчи халқ билан юзмаюз бўлган.  

Александр Лукашенко бир неча вақт олдин ҳозирги сайловда ҳам Россия ҳамда Ғарб қудратлари Белорусияда суботсизликни юзага келтириш ва сайлов рақобатларига аралашини мақсад қилган деб эълон қилди. Лукашенко 4 августда қилган ўз суханронлигида, хорижий кучлар ушбу мамлакатда "рангли инқилоб" қилишни режалаштирган деб эълон қилди. Бироқ,  эътирозлар ва ҳозирги президентлик сайловлари жараёнида Лукашенконинг қайта-қайта берган огоҳлантиришлари мунча ҳам натижа бермади. 

Сиёсий ишлар бўйича эксперт Тони Василевскийнинг айтишича, бундай йўл йўриқ ўтмишда самарали эди, аммо Белорусиядаги охирги ўзгаришлар шуни кўрсатадики, бунга ўхшаш йўл-йўриқларга таяниш натижа бермалиги мумкин. Давлат оммавий ахборот воситалари етказадиган тасирини қўлдан бой берган ва халқнинг аксарияти ижтимоий тармоқлар ва мустақил оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишмоқда.   

Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган Белорусия 1991 йили истиқлолга эришди ва Шарқий Европада нисбатан ривожланган ва саноатли мамлакатлардан биридир. Бу мамлакат Россия, Польша, Латвия ва Литва билан чегарадошдир. Белорусия анъанавий равишда Россия билан ўз муносабатларини сақлаб қолди. Аммо ўтган бир йил давомида, айниқса Россия ва Белорусия ўртасида ихтилофлар юзага келганидан кейин Минск давлати Москвага нисбатан бошқача салбий позиция олди. Икки ҳафта олдин Белорусия хавфсизлик расмийлари 33 нафар россиялик фуқарони ушбу мамлакатда нотинчликлар келтиришда айблаб қўлга олишди.  2020 йилнинг бошидан бошлаб ҳозиргача Белорусия Россиядан нефт ҳам сотиб олмади. 

Бошқа томондан Лукашенко Ғарб ва шарқ билан алоқаларида мувозанатни ижод этиш йўлида Ғарб билан алоқасини яхшилаш пайида эди ва Американинг элчихонасини очишга рухсат берди.

Америка президенти Доналд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Больтон

Америка президенти Доналд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Больтон ҳам Оқ Уйдан кетишидан олдин Белорусияга сафар қилди ва бу мамлакатдан Россия ўрнига Америкадан нефт сотиб олишга чақирди. 

Ғарбликлар Белорусияга қарши санкцияларни камайтириши ва шарқи Европадаги ушбу мамлакат билан алоқаларни оддийлаштириш учун тамоюллари борлигини иддао қилишларига қарамай Лукашенконинг раҳбарлигиджан рози эмас ва яширинча Белорусиянинг сиёсий тизимини ағдаришга ҳаракат қилишган. Белорусия давлатининг айтишича, Ғарбнинг нодавлат ташкилотлари нотинчликлар келтириб чиқариш учун давлат мухолифларига молиявий кўмак беришмоқда. Ғарбликларнинг эътирозчилар ва мухолифларни қўллаб-қувватлашишлари натижасида Лукашенко  ғарбликларга агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Россия билан муносиб алоқа ўрнатади,-деб огоҳлантириш берди. Албатта Россия ҳам Белорусиянинг геополитик жойлашуви сабабли турли соҳаларда ўз муносабатларини сақлаш ва уни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда .

Эндиликда, Белорусияшаҳарларида кенг эътирозларни эътиборга олиб, айтиш мумкинки, Лукашенко вазъиятни нармаллаштириш ва эътирозчилар билан қарши курашиш учун қийинчиликка юзмаюз бўлади. 

Ёрлиқ